Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Айланма ведомостлар ва уларнинг аҳамияти



Pdf көрінісі
бет17/56
Дата02.01.2022
өлшемі0.98 Mb.
#452131
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
buxgalteriya hisobi nazariyasi

Айланма ведомостлар ва уларнинг аҳамияти. Бухгалтерия ҳисобининг 

жорий  маълумотларини  умумлаштириш  учун  айланма  ведомост  хизмат 

қилади.  Айланма  ведомостлар  деб  бухгалтерия  ҳисоби  счётлари  ёрдамида 

жорий  даврда  ҳисобга  олинган  маълумотларни  маълум  бир  вақтга 

умумлаштириб кўрсатадиган жадвалга айтилади. 

Айланма ведомостлар икки хил булади: 

1.  синтетик ҳисоб счётлари буйича айланма ведомостлар

2.  аналитик ҳисоб счётлари буйича айланма ведомостлар. 

Синтетик  ҳисоб  счётлари  буйича  айланма  ведомостлар  деб  хўжалик 

маблағлари  ва  уларнинг  манбаларини  ўзагриш  ахволини  билиш,  маълум 

санага  бухгалтерия  баланси  тўзиш  учун  зарур  маълумотларни  олишга 

мулжалланган  айланмалар  йигиндиси  ва  хар  бир  счётлар  буйича  колдиклар 

пул кўрсаткичида аниқланилган махсус жадвалга айтилади. 

Аналитик  ҳисоб  счётлари  буйича  айланма  ведомостлар  деб  маълум  бир 

синтетик счёт буйича хўжалик маблағлари ва уларнинг манбаларини ўзгариш 

ахволини  билиш,  шу  маълумотларни  натура  ва  пул  кўрсат-кичларида 

ифодалайдиган махсус жадвалга айтилади.Синтетик счётлар буйича айланма 

ведомостга  ҳисобот  даври  бошига  колдик  утган  даврдаги  синтетик  счётлар 

буйича  айланма  ведомостнинг  охирги  колдигидан  туп-па-тўғри  кучириб 

олинади.  Ҳисобот  даври  давомида  бўлган  оборотлар  суммаси  аналитик 

счётлар  ёки субсчётлар буйича  тўзилган  айланма  ве-домостга  ведомостнинг 

жами олиб  кучирилади.  Ҳисобот  ойи  охирига  колган  колдик:  актив  счётлар 

буйича  ойнинг  бошидаги  колдикка  дебет  буйича  оборот  суммасини  кушиб 

кредит  буйича  оборот  суммасини  айириб  ташлаб  топилади;  пассив  счётлар 

буйича ойнинг бошидаги колдикка кредит буйича оборот суммасини кушиб 

дебет буйича оборот суммасини чиқариб ташлаш йули билан топилади. 

Юкорида  келтирилган  айланма  ведомостдаги  учта  жуфт  умумий 

суммаларнинг  тенглигини  куйидагича  тушунтириш  мумкин.  Биринчи 

тенглик  (3-  ва  4-  устунлар)  ойнинг  бошидаги  баланснинг  актив  ва  пассив 

кисмларидаги умумий сумманинг тенглигидан хамда хўжалик маблағлари ва 

хўжалик жараёни умумий суммасининг уларнинг ташкил топиш манбаларига 

тенг  булишидан  келиб  чикади.  Иккинчи  жуфт  суммалари-нинг  тенглиги  (5- 

ва  6-устунлар)  хўжалик  операцияларини  бухгалтерия  ҳисоби  счётларида 



икки ёқлама езиш усулига асосан акс эттирилиши натижасида келиб чикади. 

Учинчи  тенглик  (7-  ва  8-устунлар)  эса биринчи  ва  иккинчи  тенгликларнинг 

натижасидан  иборатдир.  Шу  билан  бирга,  бу  икки  сонннинг  тенг  келиши 

ҳисобот  даври  охирида  колган  хўжалик  маблағлари  ва  хўжалик  жараёни 

суммалари  уларни  ташкил  топиш  манбаларининг  суммасига  тенг  булишига 

асослангандир. 

Синтетик ҳисоб счётлари буйича айланма ведомостларнинг охирги икки 

(7- ва 8-) устуни маълумотларига асосланиб бухгалтерия баланси тўзилади. 

Чунки айланма ведомостнинг бу устунларидаги маълумотлар синтетик 

счётлардаги ҳисобот даврининг охирида колган колдикни акс эттиради.  





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет