Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Бухгалтерия ҳисоби счётларининг тайинланиши ва тўзилишига кура



Pdf көрінісі
бет19/56
Дата02.01.2022
өлшемі0.98 Mb.
#452131
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   56
buxgalteriya hisobi nazariyasi

Бухгалтерия ҳисоби счётларининг тайинланиши ва тўзилишига кура 

туркумларга  ажратиш.  Бухгалтерия  ҳисоби  счётлари  ўзларининг 

тайинланиши ва тўзилишига кура куйидагиларга бўлинади: 

1.  Асосий счётлар. 

2.  Тартибга солувчи счётлар. 

3.  Таксимловчи счётлар. 

4.  Калькуляция счётлари. 

5.  Таққословчи счётлар. 



6.  Балансдан ташкаридаги счётлар. 

1.Асосий счётлар. Корхоналар ўз хўжалик фаолиятини олиб бориш учун 

маълум  микдорда  хўжалик  маблағларига  эга  булиши  керак.  Шунинг  учун 

бухгалтерия  ҳисоби  хўжалик  фаолияти  устидан  назорат  қилиш  максадида 

счётлар  ёрдамида  корхона  кандай  маблағларга  эга  ва  улар  кандай 

манбалардан  ташкил  топганлиги  хамда  ҳисоб-китоб  муносабатлари  хақда 

маълумотлар  билан  таъминланиши  керак.  Бундай  вазифани  асосий  счётлар 

деб  юритиладиган  счётлар  гурухи  бажаради.  Асосий  счётлар  ўз  навбатида 

корхонанинг  меҳнат  воситалари,  айланма  маблағларининг  келиши  акс 

эттирилса,  кредитда  эса  хўжалик  маблағларини  кетиши,  ага  муомала 

муносабатлари  хусусида  булса,  счётларнинг  кредитда  корхона  хакининг 

камайиши, дебетида эса корхона хакининг кўпайиши акс эттирилади. 

Меҳнат  воситаларининг    ҳисоби  «Асосий  воситалар»  деб  номланган 

синтетик  счётда  олиб  борилади.  Айланма  маблағларни  ҳисобга  олиш  учун 

«Материаллар»,  «Кам  бахоли  ва  тез  ишдан  чикадиган  буюмлар»,  «Тайер 

маҳсулот», «Касса», «Ҳисоб-китоб счёти» ва бошқа синтетик счётлар хизмат 

қилади.  Муомала  муносабатларининг  ҳисоби  «Бунаклар»  буйича  ҳисоб-

китоблар», «»Харидор ва буюртмачилар билан  ҳисоб-китоблар», «Ҳисобдор 

шахслар билан ҳисоб-китоблар» ва бошқа синтетик счётларда олиб борилади. 

Асосий  счётларга  корхоналар  хўжалик  маблағларининг  ташкил  топиш 

манбалари,  холати  ва  харакатини  ҳисобга  оладиган  счётлар  хам  киради.  Бу 

счётлар  асосий  пассив  счётлар  бўлиб,  улар  ўз  навбатида  корхона  ўз 

маблағларининг  манбалари  ва  жалб  қилинган  ёки  қарзга  олинган 

маблағларнинг  манбаларини  ҳисобга  олиш  учун  хизмат  қиладиган  счётлар 

гурухига  бўлинади.  Корхоналар  ўз  маблағларининг  манбаларини  ҳисобга 

оладиган 

счётлар 


гурухига 

«Низом 


фонди», 

«Захира 


фонди», 

«Таксимланмаган  фойда  (копланмаган  зарар)»,  «Махсус  максадга  аталган 

фондлар»,  «Келгусида  қилинадиган харажат  ва  тулов  захираси»,  «Даргумон 

қарзлар буйича захиралар» каби синтетик счётлар киради.  

 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   56




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет