бирига чамбарчарс боғлиқ ҳолда қўллаш билан эришилади. Бу учала ҳисоб
зарур маълумотларни тезда етказиб беришга каратилган жорий кўзатиш ва
операциялари устидан еппасига ва ўзлуксиз кўзатиш олиб бориш, кўзатиш
ва операцияларини ўзлуксиз кўзатиш ва кетма-кет кайд қилишни амалга
ошириш, хўжалик ижтимоий фаолиятининг хамма томони устидан назорат
олиб боришни таъминлаш усулидир.
Статистик ҳисоб муайян шароитда халқ хужалигининг бутун микесида
хамда айрим сохаларида ижтимоий ривожланиш конуниятларини микдорий
ифодада ўрганади. Демак,статистик ҳисоб микдорий ходийсаларни ўрганиш
ва назорат қилиш тизимидир. Унинг объекти алохида корхона, ташкилот ва
муассаса, умуман халқ хужалиги ёки унинг бирор тармоги булиши мумкин.
Статистик ҳисоб тегишли усуллардан, масалан, статистик кўзатиш,
статистик йигиш, статистик грухлаш,урта микдорни олиш ва бошқаларидан
фойдаланиб, жамият хўжалик фаолияти ривожланиши-нинг асосий
конуниятларини аниқлайди.
Бухгалтерия
ҳисоби,
биринчидан,
корхоналар
маблағларининг
жойланиши ва уларнинг ташкил топиш манбаларида буладиган
ўзгаришларга олиб келувчи хамма хўжалик жараёни ва операцияларини
еппасига кайд қилади; иккинчидан, бу жараён ва ўзгаришлар иккиёқлама
езиш усули билан мунтазам, ўзлуксиз ва ўзаро богланган равишда кайд
қилинади; учинчидан; езув факат хужатларгагина асосланади; туртинчидан,
хамма хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида пул ифодасида акс
эттирилади. Демак, Бухгалтерия ҳисоби корхоналарда содир булаетган
хўжалик жараёни ва операцияларини пул ифодасида еппасига ўзлуксиз,
ўзаро богланган, хужжат билан асосланган ҳолда акс этишини таъминлайди.
Достарыңызбен бөлісу: