Мавзу: мбстм (давоми). Асбестцемент буюмлар. Хом ашёси, таркиби, структураси, технологияси, хоссалари, ишлатилиши. Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар-кселолит, фибролит, арболит ва бошқалар. Таркиби, хоссалари



бет4/5
Дата16.05.2023
өлшемі25.17 Kb.
#473777
1   2   3   4   5
Минерал боғловчилар асосида сунъий тош материаллари-fayllar.org

9.8-расм. томбоп асбоцемент буюмлар.
а) оддий профилли тўлқинсимон лист; б) арматураланган конструктив ёпма (настил).
Экструзия усулида тайёрланган асбоцемент панеллар чердаксиз саноат бинолари томларини ёпиш учун ишлаб чиқарилади. Бундай панеллар устидан том ўрама гидроизоляция материаллари билан қопланади.
Баландлиги 120-180 мм панеллар том қопламаларида, баландлиги 80 мм лиги эса осма шиплар учун ишлатилади. Панеллар эни 595 мм (асосий) ва 295 мм (ёрдамчи) қилиб ишлаб чиқарилади.
Чердаксиз ёпмалар учун панеллар икки турда тайёрланади:коробка типида, ичига иссиқлик изоляцияси қатлами қўйилган алоҳида ясси ва тўлқинсимон листлардан йиғилган уч қатламли панеллар. Ишлатилиш жойига кўра панеллар икки типга бўлинади: оддий қаторга териладиган АП ва бурчакларга териладиган АПК. Плиталар узунлиги 1500-3000 мм, эни АП-700 мм, АПК-347 мм, баландлиги 120 мм.
Томбоп асбоцемент ясси плиткалар (9.9-расм) кам қаватли қишлоқ хўжалик бинолари ва хусусий қурилиш учун мўлжалланган. Ўлчами 400х400 мм ли плитка кўпроқ ишлатилади. Плиткалар томга яхлит ёки оралиқ масофа қолдириб ўрнатилган ёғоч обрешетка (панжара) устига зангламайдиган михлар билан қоқилади. Асбоцемент плитканинг эгилишдаги мустаҳкамлиги 24 МПа, совуққа чидамлилиги бўйича маркаси /50 бўлади.
9.9-расм. Томбоп асбоцемент плиткалар. а) оддий (қаторли); б) бурчакли; в) конкали детал.
Деворбоп буюмлар. Асбоцемент асосида қуйидаги деворбоп буюмлар тайёрланади: тўлқинсимон листлар, йирик ўлчамли ясси листлар, экструзия усулида олинган плита ва панеллар, ёғоч ва асбоцемент каркас асосидаги ташқи девор панеллари.
Тўлқинсимон листлар иситилмайдиган саноат бинолари девор конструкцияларини барпо этишда ишлатилади. Улар узунлиги одатда 2,5 м бўлади ва профили бўйича 40150 ва 51177 (ўртача Европа профили) турларга бўлинади.
Йирик ўлчамли листлар узунлиги 200-300 мм, эни 1200-1500 мм, қалинлиги 4-12 мм асбоцемент буюмлар киради. Улар ўртасига иссиқлик изоляцияси материали қўйилган уч қатламли панеллар ва пардадевор конструкциялар тайёрлашда ишлатилади.
Эктрузион панел ва плиталар узунлиги 6 м гача, эни 750 мм гача ва баландлиги 60-180 мм ўлчамлардаги деворбоп конструкция ва пардадевор сифатида ишлатилади. Улар иссиқлик изоляцияси материали (ярим бикр минерал пахта плиталар) билан таъминланган ва бўшлиқли ҳолда тайёрланиши мумкин (9.10-расм).
“Джонс Мэнвилл” (АҚШ) фирмаси ишлаб чиқараётган экструзион деворбоп панеллар буюмни узоқ муддат ишлашини таъминлайдиган акрил полимерлари асосида олинган рангли композициялар билан қопланган бўлиб, турар жой ва жамоат бинолари қурилишида ишлатилади.
Ташқи деворбоп асбоцемент панеллар ёғоч каркасга учқатламли қилиб, ўртасига иссиқлик изоляцияси материали қўйилган ҳолда ишлаб чиқарилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет