Мавзу: мбстм (давоми). Асбестцемент буюмлар. Хом ашёси, таркиби, структураси, технологияси, хоссалари, ишлатилиши. Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар-кселолит, фибролит, арболит ва бошқалар. Таркиби, хоссалари


Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар



бет5/5
Дата16.05.2023
өлшемі25.17 Kb.
#473777
1   2   3   4   5
Минерал боғловчилар асосида сунъий тош материаллари-fayllar.org

Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар
Магний хлорид эритмасида қорилган, каустик магнезит ёки доломит асосида олинган магнезиал боғловчилар органик тўлдиргичлар билан аралаштириб қотирилганда органоминерал буюмлар ҳосил бўлади. Магнезиал боғловчилар органик тўлдиргичлар билан пухта бирикади ва уларни чиришдан сақлайди.
Магнезиал боғловчилар асосида ксилолит ва фибролит буюмлари тайёрланади.
Ксилолит магнезиал боғловчининг магний хлорид эритмасидаги қоришма билан ёғоч қипиқларни аралаштириб қотиши натижасида ҳосил бўладиган сунъий композицион материалдир. Ксилолит таркибига хоссаларини яхшилаш учун талк, асбест, кварц, қум ва бўёқлар киритилади.
Ксилолитнинг ўртача зичлиги 1000-1200 кгм3, сиқилишга мустаҳкамлиги 30-40 МПа, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ўртача 0,3 Вт(м0.С).
Ксилолит асосида чоксиз поллар тайёрланади. Ксилолит қоришмаси бевосита ишлатиладиган жойда тайёрланади ва аввалдан ҳосил қилинган асосга ётқизилади, текисланади ва титратиш усулида зичлаштирилади. Ксилолит поллар иссиқлик ва товушни ютади, едирилиш ва динамик кучланишларга қаршилик кўрсатади. Улар нам ва сувли муҳитлар ва шу каби биноларда ишлатилади.
Фибролит магнезиал боғловчилар ёғоч пайрахаси (ёки жундан) аралашмасини қолиплаб, қотириб олинган иссиқлик изоляцияси материалидир. Фибролит плиталари биноларнинг девор, ора ёпмалари, пол ости қисмини иссиқ-совуқдан изоляциялаш ва пардадеворлар барпо қилиш учун ишлатилади. Фибролитнинг асосий хоссалари ва ишлатилиш соҳалари 14 бобда батафсил берилган.
9.6 Аквапанел – цементли плиталар
Аквапанель – майда донали керамзитбетон асосидаги ўзак ва ён томонларидан ташқари барча юзалари шишатўр билан арматураланган листли материалдир (9.12- расм).
9.12- расм. Аквапанелнинг ташқи кўриниши ва тузилиши.
9.13- расм. Аквапанелнинг бўйлама тугаган жойи.
Аквапанель плиталар ГФР нинг “Knauf USG Systems” корхонасида ишлаб чиқарилади.
Ишлатиш жойига кўра Аквапанель плиталар биноларнинг Ички ва Ташқи қисмларига мўлжалланган. Плиталар конвейер технологиясида ишлаб чиқарилади. Конвейерда шишатўр билан арматураланган керамзитбетон (гидрофоб ва бошқа қўшимчалар билан) узлуксиз тасма (лента) кўринишида шаклланади. Панель юзаларига суюқ цемент хамири суркалади. Ҳосил қилинган тасма керакли ўлчамларда кесилади. Уларнинг юза қисми силлиқ, орқа қисми эса ғадир-будур бўлади. Плиталар шуруплар ёрдамида маҳкамланади, циркуляр арра ёки пичоқ билан бичиш мумкин.
Ички Аквапанель плиталар каркас – қопламали пардадеворлар, осма шифтлар, деворлар ва коммуникация шахталарини қоплашда, гидрофобланган намли шароитларда, яъни бассейн, кир ювиш хоналари, саноат ошхоналари, гаражлар ва ертўлаларда ишлатилади.
Аквапанелнинг ўлчамлари ва асосий хоссалари 9.1- жадвалда берилган.
http://fayllar.org

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет