Мавзу: мбстм (давоми). Асбестцемент буюмлар. Хом ашёси, таркиби, структураси, технологияси, хоссалари, ишлатилиши. Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар-кселолит, фибролит, арболит ва бошқалар. Таркиби, хоссалари


Асбоцемент буюмлар ишлаб чиқариш технологияси



бет2/5
Дата16.05.2023
өлшемі25.17 Kb.
#473777
1   2   3   4   5
Минерал боғловчилар асосида сунъий тош материаллари-fayllar.org

Асбоцемент буюмлар ишлаб чиқариш технологияси
Асбоцемент буюмлар хўл, ярим қуруқ ва қуруқ усулларда ишлаб чиқарилади. Хўл усулда буюм таркибида 8-16% асбест ва цемент ва 92-84% сув бўлган суспензиясини қолиплаб олинади. Ярим қуруқ усулда буюм таркибида 20-40% сув бўлган қаймоқсимон массани қолиплаб тайёрланади. Қуруқ усулда буюм таркибида 12-16% сув бўлган асбоцемент массасини қолиплаб олинади.
Асбоцемент буюмлар ишлаб чиқариш технологияси қуйидаги операциялардан иборат: асбест шихтасини тайёрлаш, асбестни эзиб ҳурпайтириш, цемент ва асбест ва сув аралашмасини тайёрлаш, буюмни қолиплаш, қотириш, механик ишлов бериш.
Асбест шихтаси бир-неча навли асбестларни оптимал зичликдаги, сув ушлашлик хусусияти юқори бўлган масса ҳосил қилиш учун тайёрланади.
Асбестни хурпайтириш икки босқичда амалга оширилади: бегун ёки валикли машиналарда эзғилаш, сўнгра эзилган асбестни голлендерлар ёки гидромеханик ускуналар воситасида хурпайтириш. Ярим қуруқ ва қуруқ усулларда асбест дезинтеграторлар ёрдамида хурпайтирилиши мумкин.
Асбоцемент қоришмасини тайёрлаш буюмлар ишлаб чиқариш усулларига кўра турли ускуналарда амалга оширилади.
Асбоцемент суспензияси голлендерлар ёки турбоқоргичларда тайёрланади. Бунда гидравлик усулда хурпайтирилган асбест суспензияси, цемент ва қўшимча сув (97-86% сув суспензия таркибида) биргаликда аралаштирилади. Ярим қуруқ усулларда асбоцемент қоришмалар икки босқичда аралаштириб олинади: аввал қуруқ компонентлар қоргичида, кейин даврий ишлайдиган бетонқоргичда сув қўшиб тайёрланади.
Буюмларни қолиплаш асбоцемент масса таркибидаги ортиқча сувни зичлаштириб чиқариб юбориш ва буюмга зарурий шакл ва ўлчам беришдан иборатдир. Ҳўл усулда листли буюмлар тайёрлаш цилиндрсимон пластик асбоцемент яримфабрикатларни думалоқ турли машиналарда олиниб, сўнгра пресс ёки тўлқин ҳосил қилувчи мосламалар воситасида пресслаб ёки тўлқин берилиб амалга оширилади (9.7-расм).
9.7-расм. Асбоцемент буюмлар ишлаб чиқариш қуювчи машина схемаси
1- металл ванна; 2- асбоцемент масса узатувчи тарнов; 3- конвейер лентаси; 4- сиқувчи вал; 5- асбоцемент масса қатлами; 6- вакуум қутича; 7- форматли барабан; 8- етакчи- вал; 9- тортувчи валик; 10- металл тўр тортилган барабан.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет