Международный научный журнал №7(100), часть «Научный Фокус» ноября, 2023 Международный современный научно-практический журнал Научный Фокус



Pdf көрінісі
бет89/121
Дата28.03.2024
өлшемі4.01 Mb.
#496783
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   121
Журнал «Научный Фокус» №7 часть 2

Annotation: In this paper, as the competence of the scientific and methodological 
training of teachers of art highlighted methodological preparation. Based its impact on 
the level of scientific and methodical preparation and the results of research in this area. 
Ключевые слова: технология, творец-мастер, исследовательская, 
социальная, 
культурно-просветительская, 
каллиграфия, 
миниатюра, 
гносеологическая, конструктивная, коммуникативная. 
Инсон онги ва ҳиссиётининг шаклланишида, узоқ ўтмишдан, то шу кунга 
қадар инсоният томонидан яратилган ҳамда ҳозирги кунда яратилаётган энг 
нодир санъат асарлари намуналари муҳим аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан ҳам 
уларни ғоявий ва бадиий томонларини тушунтириш, санъат асарларини 
чизишни ўргатиш бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисидан юксак даражадаги 
педагогик слоҳият ҳамда илмий-методик тайёргарликни талаб қилади. Бу эса ўз 
навбатида талабаларда санъат асарларига нисбатан бадиий ва гўзалликка 
бўлган муносабатни ривожлантириш, миллий ва жаҳон санъат дурдоналари ва 
уларни яратган ижодкорлар билан таништириш, нодир асарларни бадиий 
таҳлил этишга ўргатишга хизмат қилади. 
Бугунги кунда тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий фаолияти 
қуйидагиларни қамраб олади: 
- касбий таълим педагогикаси ва ташхис технологияси; 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
225 
- ўқитишнинг дидактик воситилари; 
- таълимнинг электрон воситалари. 
Шунга кўра, тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий тайёргарлигига 
мувофиқ қуйидаги касбга оид фаолият турлари фарқланади: 
• ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимининг мос таълим муассасаларида 
педагогик фаолияти; 
• тарбиячилик; 
• ўқув-методик; 
• ишлаб-чиқариш (санъат ва муҳандислик); 
• ижтимоий ва жамоа соҳасида; 
• илмий-тадқиқот. 
Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиси таълим йўналиши бўйича бакалавр 
таълим дастурини ўзлаштириш натижасида касбий тайёргарликнинг асосий 
турлари ва махсус тайёргарлигига мос қуйидаги касбий вазифаларни бажариши 
керак: 
-ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига мос таълим муассасаларида 
педагогик фаолияти: 
-ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимининг мос таълим муассасаларида 
тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича назарий 
машғулотларни ўтказиш; 
-ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимининг мос таълим муассасааарида 
тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича амалий ва 
лаборатория машғулотларини, жумладан ўқув устахоналарида, ўтказиш; 
- замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиб 
ностандарт ўқув машғулотларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш; 
- ўқитилаётган фанлар бўйича дарсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув-
методик ҳужжатларни шакллантириш ва тузиш; 
- ўқитилаётган фан бўйича машғулотларни ўтказиш учун ўқитишнинг 
техник воситаларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш; 
- мустақил таълим ва ижодий изланиш натижасида ўқитилаётган фан 
ҳамда педагогик фаолият соҳасидаги методлар, воситалар ва шакллар 
соҳасиларида ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш. 
Тарбиячилик фаолияти: 
- умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар мактабларидан ташқари муассасаларда 
тарбиячи бўлиб ишлаш. 
Ўқув-методик фаолияти: 
- мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, 
унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш. 
Ишлаб-чиқариш (санъат ва муҳандислик) фаолияти: 
- ижодкор-уста: санъат ва муҳандисликнинг барча турлари, жанрлари ва 
техникаларида босма махсулотларни безаш, турли адабий асарларни 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
226 
иллюстрациялаш, барча кўринишдаги плакатларни жумладан реклама 
плакатлари яратиш, замонавий хаттотлик ва миниатюра асарлари яратиши; 
- рахбар-ижрочи: маданий-маърифий, бадиий ишлаб чиқариш, таъмирлаш 
ишларини бажаришга мослашиши; 
- касбий этика кодексига риоя қилиш. 
Ижтимоий ва жамоа соҳасидаги фаолияти: 
- ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб 
чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш; 
- ахборот технологиялар тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан 
боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш 
методлари ва механизмларини ишлаб чиқиш; 
- атроф-мухитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос 
келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилишда иштирок 
этиш. 
Илмий-тадқиқот фаолияти: 
- педагогик экспериментлар ўтказиш ва унинг натижаларини қайта ишлаш; 
- ўрнатилган тартибларда Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, касб-
ҳунар таълими, шунингдек малака ошириш ва кадрларни қайга тайёрлаш 
курсларида ишлаши мумкин. 
Касбий фаолиятнинг бу турларида тасвирий санъат ўқитувчиси ўзининг 
илмий-методик тайёргарлик даражаси компетенциясини шакллантириб 
бориши катта аҳамият касб этади. 
О.С.Гребенюк 
ва 
Т.Б.Гребенюклар 
томонидан 
талабаларда 
шакллантириладиган гносеологик, конструктив, коммуникатив, лойиҳалаш ва 
ташкилотчиликка оид билим, кўникма ва малакалар каби гуруҳларга 
ажратилган ҳамда билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришнинг умумий 
дидактик йўллари ёритилган. 
Бизга маълумки, ҳар бир ўқув фани ўқитувчисининг ўзлаштириши лозим 
бўлган методик билим, кўникма ва малакаларининг аниқ белгилаиниши 
педагог кадрларни тайёрлаш сифатини орттириш имконини беради шунингдек, 
ўқитувчи илмий-методик тайёргарлигининг таркибий қисмлари бугунги кун 
талаблари нуқтаи назардан таҳлил қилиниши мақсадга мувофиқдир. 
Адабиётларнинг таҳлили ўқитувчиларнинг муайян бир фаннинг ўзига хос 
хусусиятяарини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш орқали таълим-тарбия жараёнидан 
кўзланган натижага эришиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва 
малакаларнинг 
йиғиндиси 
уларнинг 
методик 
тайёргарлиги 
деб 
белгиланганлигини кўрсатди. Тасвирий санъат ўқитувчилари томонидан 
ташкил этилган таълим-тарбия жараёнининг таҳлил этилиши, уларда мазкур 
билим, кўникма ва малакаларнинг ўзигина етарли эмаслигини кўрсатди ва 
уларнинг назарий асосларини англашлари лозимлиги маълум бўлди. 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
227 
Маълумки, назарий ва концептуал асосга эга бўлмаган билим, кўникма ва 
малакаларнинг педагогик фаолиятга қўлланиши субъективизмга олиб келади 
ва кўзланган натижага эришиш имконини бермайди. Шу сабабли, тасвирий 
санъат ўқитувчисининг методик тайёргарлигига янги методологик таркибий 
қисм киритилди ва унга мансуб билим, кўникма ва малакалар аниқланди. 
Тасвирий санъат ўқитувчисининг методик тайёргарлигига методологик 
таркибий 
қисм 
киритилиши 
мазкур 
тайёргарликни 
илмий-методик 
тайёргарлик деб ўзгартирилишига асос бўлди. 
Тадқиқ этилаётган муаммо ўқитувчининг илмий-методик тайёргарлигига 
қўйилган талабларга жавоб берадиган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг 
ҳозирги босқич ва истиқболдаги вазифаларини амалга оширишга қодир, юксак 
умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка
ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш 
маҳоратига эга бўлган тасвирий санъат ўқитувчисини шакллантиришни кўзда 
тутади. 
Тасвирий санъат ўқитувчисини тайёрлашнинг таҳлили, бу жараёнда 
қуйидаги: 
1. 
Узлуксиз таълим тизими турлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, 
касб-ҳунар таълими, олий педагогик таълим, педагогик кадрларни қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ўртасида узвийликнинг етарли 
эмаслиги. 
2. 
Ўқитувчиларнинг касбий, хусусан илмий-методик тайёргарлиги 
таълим тизимидаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни ва тавсифидан 
орқада қолаётганлиги. 
3. 
Ўқитувчиларда ижодий ва ижтимоий фаоллик, ғоявий-сиёсий 
етуклик етарли даражада эмаслиги. 
4. 
Педагогика олий ўқув юртларида бўлажак тасвирий санъат 
ўқитувчиларининг илмий-методик тайёргарлиги, хусусан, методик билим, 
кўникма ва малакаларни эгаллаш даражасининг юқори эмаслиги. 
5.Тасвирий санъат ўқитувчисини тайёрлаш жараёни самарадорлигининг 
пастлиги, уларнинг таълим-тарбия жараёнида замонавий педагогик ва ахборот 
технологиялардан фойдаланиш учун зарур бўлган методик билим, кўникма ва 
малакаларни эгаллашларига эътибор берилмаслиги. 
6. Тасвирий санъат ўқитувчисини тайёрлаш жараёнида умумий ўрта 
таълим ва ўрта махсус, қасб-ҳунар таълими муассасалари билан узвийлик 
етарли даражада амалга ошмаганлиги каби етишмовчиликлар ва камчиликлар 
борлигини кўрсатди. 
Олиб борилган тадқиқот тасвирий санъат ўқитувчисининг илмий-методик 
тайёргарлигига киритилган методологик таркибий қисм илмий-методик 
тайёргарликнинг қолган таркибий қисмларига назарий асос бўлиб хизмат 
қилишини кўрсатди. Бу эса ўз навбатида тасвирий санъат ўқитувчисининг 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
228 
илмий-методик тайёргарлик даражаси компетенциясини шакллантиришнинг 
асосий омили ҳисобланади. Тасвирий санъат ўқитувчисининг билим, кўникма, 
малака ва шахсий сифатларини муваффақиятли амалга ошириш имкониятини 
яратади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   121




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет