Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет104/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 


169
12-БОБДЕҲҚОНЧИЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ 
ҲИСОБИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ КАЛЬКУЛЯЦИЯ 
ҚИЛИШ 
 
12.1
....
Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатларининг таснифи
таркиби ва тавсифи 
 
Деҳқончилик - бу моддий ишлаб чиқариш бўлиб, ўз ичига қуйидаги 
жараёнларни олади: 

ерни экишга тайёрлаш – шудгорлаш, захни қочириш, жуяклаш ва 
бошқалар; 

экиш – ниҳолни ўстириш, уруғни экишга тайёрлаш, уни қадаш
бараналаш; 

парваришлаш – суғориш, культивация, дорилаш, чопиш, яганалаш ва 
бошқалар; 

ҳосилни йиғиб олиш – ҳосилни териш, ташиш, омборларга топшириш ва 
сақлаш
.
Мос равишда, деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатлари ўз ичига 
қуйидагиларни олади:
√ ерни экишга тайёрлаш харажатлари; 
√ экиш харажатлари; 
√ экинни парваришлаш харажатлари; 
√ ҳосилни йиғиб олиш, омборга етказиш ва уни сақлаш билан боғлиқ 
барча харажатлар
.
Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатларини турли белгилари бўйича 
таснифлаш мумкин. 
Моддийлигига кўра улар моддий ва моддий бўлмаган харажатларга 
бўлинади. Моддий харажатлар бўлиб деҳқончиликка сарфланган уруғликлар, 
ўғит, дори-дармонлар, ем-хашаклар ва бошқа материаллар ҳисобланади. 
Моддий бўлмаган харажатларга иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, 
амортизация, суғурта, иш ва хизматларга доир харажатлар киритилади. 
Таннархга киритиш усулига кўра деҳқончилик харажатлари бевосита ва 
билвосита 
харажатларга 
бўлинади. 
Бевосита 
харажатлар 
бўлиб
деҳқончиликка сарфланган бевосита материал харажатлари, бевосита меҳнат 
ҳақи харажатлари ва бошқа харажатлар ҳисобланади. Билвосита 
харажатларга амортизация, ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари
умумишлаб чиқариш харажатлари киради. 
Иқтисодий мазмунига кўра деҳқончилик харажатлари қуйидаги бешта 
гуруҳга ажратилади: 
*моддий 
харажатлар 
– 
деҳқончилик 
ишлаб 
чиқаришга
сарфланган барча материал харажатлари (уруғлик, ўғит, дори-армонлар, ем-
хашаклар, ёқилғи ва бошқа материаллар);
*меҳнат харажатлари - деҳқончилик ишлаб чиқариш билан банд
бўлган ходимларга ҳисобланган асосий ва қўшимча иш ҳақлари;


170
*ижтимоий суғуртага ажратмалар – деҳқончилик ишлаб чиқариш 
билан банд бўлган ходимларга ҳисобланган иш ҳақи фондидан Пенсия 
жамғармасига мажбурий ажратма; 
*амортизация – деҳқончилик ишлаб чиқаришга алоқадор асосий 
воситалар ва номоддий активларга ҳисобланган эскириш суммаси; 
*бошқа харажатлар - деҳқончилик ишлаб чиқаришга тегишли барча
ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари.
Калькуляция моддалари бўйича деҳқончилик ишлаб чиқариш 
харажатлари ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида ҳисоботда (18-шакл) 
қуйидаги моддаларга ажратилган ҳолда акс эттирилади: 
1
.
Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага ажратмалар;
2
.
Уруғлик; 
3
.
Ўғитлар; 
4
.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;
5
.
Иш ва хизматлар; 
6
.
Асосий воситаларни сақлаш харажатлари;
7.Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари; 
8
.
Суғурта тўловлари; 
9
.
Бошқа харажатлар. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет