«Асосий воситаларни сақлаш харажатлари» моддасида бевосита
ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий воситаларни сақлаш ва улардан
фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга бу асосий
воситаларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш харажатлари,
амортизацияси ажратмалари ва тузатиш харажатлари киритилади.
Асосий воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатларига
асосий воситаларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат ҳақлари,
ижтимоий суғуртага ажратмалар, ёқилғи ва мойлаш материаллари, ёрдамчи
ишлаб чиқариш, шунингдек чет ташкилотлар хизматлари ва бошқа
харажатлари киритилади.
Тузатиш
харажатларига
энг
аввало
ўзининг
таъмирлаш
устахоналарининг харажатлари киритилади.
Амортизация харажатларини асосий воситалар бўйича амортизация
ажратмалари ташкил қилади. Амортизация ажратмалари ҳар ойда алоҳида
«Деҳқончиликда ишлатиладиган асосий воситалар бўйича тақсимланган
амортизация» аналитик счётида қайд этиб борилади. Йил охирида асосий
воситаларнинг эскириш суммаси экин ва иш турлари бўйича тақсимланади
ва бу махсус қайднома орқали расмийлаштирилади. «Ёрдамчи ишлаб
чиқаришлар» счётида ҳисобга олинган жорий тузатиш харажатлари
амортизация суммасига мутаносиб равишда тақсимланади.
«Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари»
моддасида умумишлаб чиқариш харажатлари акс эттирилади.
«Суғурта тўловлари» моддасида қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосили
ва кўп йиллик экинлар, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, қуён, асалари оилалари
ва шу кабилар бўйича давлат мажбурий суғурта тўловларига оид харажатлар
ҳисобга олинади. Бу тўловлар тегишли экинларнинг таннархига бевосита
олиб борилади. Бу моддада маҳсулотни ишлаб чиқаришда бевосита
фойдаланиладиган бино, иншоот, машина, ускуна, инвентар ва бошқа асосий
воситаларнинг суғурта тўловлари ҳам ҳисобга олиб борилади. Бундай
суғурта
тўловлари
маҳсулотни
ишлаб
чиқаришга
сарфланадиган
харажатларга мутаносиб равишда экин ва маҳсулот турлари бўйича
тақсимланади.
Достарыңызбен бөлісу: |