Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет158/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

18.1-жадвал 
Автотранспорт воситаларининг айрим турлари бўйича ҳар 100 км 
масофага сарфланадиган ёқилғининг базовий меъёрлари 
 
Транспорт туримоделимаркаси ва 
модификацияси 
Базовий 
меъёр,
л/100 км 
Ёқилғи тури 
1.ЮК ТАШИШ АВТОМОБИЛЛАРИ 
ГАЗ
ГАЗ- 52, -52А, -52-01, -52-03, -52-04, -52-05, -52-54, 
-52-74, -53Ф 
22,0 
Б 
ГАЗ-52-07, -52-08, -52-09 
30,0 
СГ 
ГАЗ -52-27, -52-28 
21 (22) 
ТГ 
ГАЗ-53,-53А, -53-12, -52-12-016 ва б. 
25,0 
Б 
ГАЗ-63,- 63А 
26,0 
Б 
ГАЗ-66, -66А, -66АЭ, -66-01, -66-02, -66-04, -66-05, 
-66-11 
28 
Б 
ГАЗ-3309, ГАЗ -5441 
17 
Д 
ЗИЛ 
ЗИЛ-130, -130А1, -130Г, -130ГУ, -130С, -130-76, -
130Г-76 ва бошқалар
31,0 
Б 
ЗИЛ-131, -131А 
41,0 
Б 
ЗИЛ-133Г, -133Г1,-133Г2, -133ГУ 
38,0 
Б 
ЗИЛ-133ГЯ 
25,0 
Д 
ЗИЛ-138 
42,0 
СГ 
ЗИЛ-138А, 138АГ 
31 (32) 
ТГ 
ЗИЛ-150, ЗИЛ -151, -151А 
39,0 
Б 
ЗИЛ-5301ПО 
15,0 
Д 
КамАЗ 
КамАЗ-4310,-43105 
31,0 
Д 
КамАЗ-5320 
25,0 
Д 
КамАЗ-53219 
22,0 
ТГҚ6,5Д
Ёки 26,0 Д
КрАЗ 
КрАЗ-255Б,-255Б1 
42,0 
Д 
КрАЗ-257,- 257Б1 
38,0 
Д 
МАЗ 
МАЗ-514 
25,0 
Д 
МАЗ -543 
98,0 
Д 
УАЗ 
УАЗ-451, -451Д, -451ДМ,-451М 
14,0 
Б 
УАЗ-452, -452Д, -452ДМ 
16,0 
Б 
УАЗ -33032, -3332-01 
21,5 
Б 
УАЗ-3909 
17,0 
Б 
БелАЗ 
БелАЗ-540, -540А 
135 
Д 
БелАЗ-548А 
160,0 
Д 
БелАЗ-548ГД 
200,0 
СГ 
БелАЗ-549, -7509 
270,0 
Д 
БОШҚА МАМЛАКАТЛАР ЮК МАШИНАЛАРИ 


251
Татра 111 R 
33,0 
Д 
Iveco-190,33 
25,0 
Д 
Мерседес-бенц-1635S, -1926, -1928, -1935 
23,0 
Д 
Мерседес-бенц-1834LS 
18.5 
Д 
Мерседес-бенц-1840 
17,0 
Д 
Мерседес-бенц-2232S 
27,0 
Д 
Volvo-1033 
22,0 
Д 
Volvo FH-12/380 
15,0 
Д 
Volvo FL 10 
27,0 
Д 
Ford Transit FT 150/150L 
10,0 
Д 
Ford Transit FT 150/150L 2.01 
13,0 
Б 
2.АВТОБУСЛАР 
ЛАЗ-695 (Б, Е, Ж, М, Н модиф.) 
41,0 
Б 
ЛАЗ-699Р 
28,1 
Д 
ПАЗ-672, -672А,- 672Г ва бошқалар 
34,0 
Б 
Икарус-55 
28,0 
Д 
Икарус-280,-280,01 
43,0 
Д 
Мерседес-бенц-308D 
10,8 
Д 
Мерседес-бенц-0302 
32,0 
Д 
Волцваген 2,0 
11,5 
Б 
Волцваген 2,5D 
9,4 
Д 
Отайўл М-24 
17,8 
Д 
Отайўл М-24 
44,6 
ТГ 
3. ЕНГИЛ АВТОМОБИЛЛАР 
ГАЗ-24,-24-10, 24-60 
13,0 
Б 
ГАЗ-24-07 
16,5 
СГ 
ГАЗ-3102, 3102-12 
12,5 
Б 
ГАЗ-3105 
13,7 
Б 
Audi 80 1.6 
13,1 
Б 
BMV M3 
11,0 
Б 
BMV 725 
10,1 
Д 
Мерседес-бенц Е 200 
9,5 
Б 
Мереседес-бенц Вито 110D 
9,6 
Д 
Nissan Almera 1.5 
7,6 
Б 
Nissan Patrol GD 3.0D 
12,5 
Д 
Нексия 
9,0 
Б 
Матис 
7,5 
Б 
Автотранспорт 
корхоналари 
ихтиёридаги 
АТВлар 
узунлиги, 
двигателининг иш ҳажми, оғирлиги бўйича ҳам турлича бўлади. Масалан,
автобуслар узунлиги бўйича мини (5,5 метргача), кичик (6,0 метрдан 7,5 
метргача), ўрта (8,5 метрдан 10 метргача), катта (11 метрдан 12 метргача) 
ҳамда суперкатта (16,5 метрдан 24 метргача) автобусларга бўлинади.
Енгил автомобиллар двигателларининг ишчи ҳажмига кўра жуда кичик 
(1,1 литргача), кичик (1,1 литрдан 1,8 литргача), ўрта (1,8 литрдан 3,5 
литргача), катта (3,5 литрдан ортиқ) турларга бўлинади.
Юк ташиш автомобиллари оғирлигига (массасига) кўра қуйидаги 7 та 
гуруҳга ажратилади: 


252

1-гуруҳ - 1,2 тоннагача; 

2-гуруҳ - 1,2 тоннадан 2,0 тоннагача; 

3- гуруҳ -2,0 тоннадан 8,0 тоннагача; 

4-гуруҳ – 8,0 тоннадан 14,0 тоннагача; 

5-гуруҳ - 14 тоннадан 20,0 тоннагача; 

6-гуруҳ – 20,0 тоннадан 40,0 тоннагача; 

7-гуруҳ – 40,0 тоннадан юқори. 
Халқаро 
амалиётда 
АТВларнинг 
БМТ 
Европа 
иқтисодий 
комиссиясининг ички транспорт Қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 
классификатори кенг қўлланилади. Ушбу классификаторда АТВларни 
таснифлаш учун 6 хонали кодлар асос қилиб олинган. Бу кодларнинг 
алоҳида разрядлари қуйидагиларни ифодалайди: 
1-сон АТВнинг тоифаси ва синфини; 
2-сон АТВнинг типини; 
3-ва 4-сонлар АТВнинг модели тартиб рақамини; 
5-сон АТВнинг модификациясини; 
6-сон қайси иқлимга мўлжалланганлигини. 
Халқаро классификаторга мувофиқ йўловчи ташишга мўлжалланган 
АТВлар 3 та тоифага (М1, М2, М3) бўлинади. Шундан, биринчи тоифа 
(М1)га фақат енгил автомобиллар киритилади. Иккинчи ва учинчи тоифа 
(М2, М3)ларга турли узунлик ва ўриндиқлар сонига эга бўлган автобуслар 
киритилади. М2 ва М3 – тоифаларга киритилган автобуслар қуйидаги 
синфларга ажратилади: 
1-синф – шаҳар ичида ҳаракатланувчи автобуслар; 
2-синф- шаҳарлараро ҳаракатланувчи автобуслар; 
3-синф – туристларни ташишга мўлжалланган автобуслар. 
Шаҳар ичи ва шаҳарлараро қатновларни бажарувчи ҳамда 22 тадан кам 
бўлган йўловчиларни ташишга мўлжалланган автобуслар А синфга (туриб ва 
ўтириб кетувчи йўловчилар учун) ҳамда В синфга (фақат ўриндиқларга 
ўтириб кетувчи пассажирлар учун) ажратилади. 
Халқаро классификаторга мувофиқ юк ташишга мўлжалланган АТВлар 
оғирлигига (массасига) кўра 3 та тоифага (№1, №2, №3) ажратилади. 
Чунончи, № 1 тоифага оғирлиги (массаси) 3,5 тоннагача бўлган юк ташувчи 
ва махсус автомобиллар, № 2 тоифага оғирлиги 3,5 тоннадан 12,0 тоннагача 
бўлган юк ташувчи ва махсус автомобиллар, № 3 тоифага оғирлиги (массаси) 
12,0 тоннадан ортиқ бўлган юк ташувчи ва махсус автомобиллар киради. 
Автомобилларнинг 
тиркамалари 
(яримтиркамалари) 
оғирлиги 
(массаси)га кўра 4 та тоифага ( 01, 02, 03, 04) бўлинади. Чунончи, 01 тоифага 
оғирлиги (массаси) 0,75 тоннагача бўлган тиркамалар, 02 тоифага оғирлиги 
0,75 тоннадан 3,5 тоннагача бўлган тиркама ва яримтиркамалар, 03 тоифага 
оғирлиги 3,5 тоннадан 10,0 тоннагача бўлган тиркама ва яримтиркамалар, 04 
тоифага эса оғирлиги (массаси) 10,0 тоннадан ортиқ бўлган тиркама ва 
яримтиркамалар киради. 


253
АТВларнинг номлари, алоҳида белгилари, тоифаси, синфи, моделининг 
тартиб рақамлари, модификация рақамлари уларни ишлаб чиқарувчи 
корхоналар томонидан қўйилади. Масалан, Венгрияда ишлаб чиқарилган 
автомобилга берилган «Ikarus-260,01» белгиларда 2 рақами унинг автобус 
эканлигини, 60 – автобус модели тартиб рақамини, 01- модификация 
рақамини билдиради.
Ҳозирги пайтда барча МДҲ мамлакатларида, шу жумладан бизнинг 
республикамизда ҳам, АТВларни таснифлаш ва уларга бериладиган миллий 
давлат рақами белгиларини халқаро талаблар ва стандартларга 
мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Чунончи, Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
2007 
йил 
27 
июндаги 
«Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами 
белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги 131-сон қарорига асосан мамлакатимизда 2007- 2010 йиллар 
мобайнида барча турдаги автомототранспорт воситаларига янги намунадаги 
давлат рақамлари белгилари берилади. Юридик шахс мақомидаги 
автотранспорт корхоналари АТВларига давлат рақамлари белгилари 
тасдиқланган I тип, XII тип, IA тип, IIIA типдаги шаклларда ажратилади. 
АТВлар автотранспорт корхоналари балансига уларнинг бошланғич 
қиймати бўйича кирим қилинади.
АТВларнинг бошланғич қиймати республикамизнинг 5-сон БҲМС 
«Асосий воситалар»га мувофиқ ўз ичига қуйидагиларни олади: 
- АТВнинг сотиб олиш қиймати (ҚҚС билан бирга); 
- АТВни ташиб келтириш харажатлари; 
- АТВ бўйича божхона тўловлари (импорт қилинган АТВларга тегишли); 
-АТВни корхонага етказиб келишга сафарбар қилинган ходимларга 
тўланган сафар харажатлари; 
- брокерлик хизмати учун тўловлар; 
- АТВни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари (счёт-маълумотнома, 
техник паспорт, йўл фондига сотиб олиш қийматидан 6 фоиз миқдоридаги 
тўлов); 
- АТВни сотиб олиш ва етказиб келиш билан боғлиқ бошқа харажатлар. 
АТВнинг бошланғич қиймати автотранспорт корхонаси бухгалтерияси 
томонидан юқорида келтирилган тартибда ҳисоб-китоб қилиниши, ушбу 
ҳисоб-китоб корхона раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
АТВларнинг бошланғич қиймати улар фойдаланишга қабул қилингандан 
кейинги даврда қайта баҳоланиши, шунингдек қилинган қўшимча капитал 
инвестициялар эвазига кўпайиши мумкин. АТВларнинг ушбу сабабларга 
кўра кейинги даврларда вужудга келган янги қиймати уларнинг тикланган 
қиймати деб аталади. Тикланган қиймат вужудга келган вақтдан бошлаб 
АТВларнинг янги бошланғич қийматини ташкил қилади. 
АТВларга қилинган қўшимча капитал инвестицияларга уларни
модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш, таркибий тузилишини ўзгартиришга 
кетган сарф-харажатлар киради.


254
АТВлар модернизацияси деганда, одатда, уларнинг техник- 
эксплуатацион хусусиятлари (қуввати, фойдали хизмат муддати ва бошқа 
жиҳатлари)ни яхшилашга, қўллаш соҳасини ўзгаришига олиб келадиган 
ишлар тушунилади. Модернизация ишларига, чунончи, АТВнинг эски 
двигателини қуввати катта бўлган бошқа двигателга алмаштириш, унинг 
бортини узайтириш ёки қайта жиҳозлаш, қўшимча рессорлар қўйиш каби 
ишлар мисол бўлади. Ушбу мақсадлардаги харажатлар АТВлар бошланғич 
қийматига қўшилади. 
АТВлар шиналарини ва бошқа эҳтиёт қисмларини алмаштириш, эски 
мотор ўрнига айнан шу қувватдаги янги моторни қўйиш каби ишларга кетган
сарф-харажатлар капитал инвестиция сифатида тан олинмайди, улар 
АТВларнинг таъмирлаш харажатлари сифатида ҳисобдан чиқарилади.
АТВларни таъмирлаш учта турга, яъни жорий, ўрта ва капитал 
таъмирлашга бўлинади. 
Жорий таъмирланиш ишлари профилактик нуқтаи назардан доимий 
тарзда ўтказилади. Жорий таъмирлашлар, одатда, ҳар чоракда, шунингдек 
носозлик ҳолатлар юз берган пайтларда ўтказилади. 
Ўрта таъмирланиш ишлари йилига камида бир маротаба ўтказилади. 
Унинг жорий таъмирлашдан фарқи шундаки, бунда АТВнинг айрим 
қисмлари ва агрегатлари алмаштирилади. 
Капитал таъмирлаш ишлари автотранспорт корхоналарининг бизнес 
режаларига мувофиқ турли муддатларда амалга оширилади. Чунончи, 
АТВлар техник ҳолати ва эксплуатация қилиш интенсивлигига қараб бир 
неча йиллар ичида бир марта таьмирланиши мумкин. Капитал 
таъмирлашнинг жорий ва ўрта таъмирлашдан фарқи шундаки, бунда 
АТВнинг мотори, борти ва бошқа қисмлари тўлиқ ечиб олинади ва қайтадан 
тахланади, 
шунингдек 
яроқсиз 
ҳолга 
келган 
агрегатлар 
тўлиқ 
алмаштирилади. 
Автотранспорт корхоналари балансида АТВлар қолдиқ қийматида акс 
эттирилади. АТВларнинг қолдиқ қиймати деганда уларнинг бошланғич 
(тикланган) қиймати ва жамланган эскириши суммалари ўртасидаги фарқ 
тушунилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет