255
эскириш суммаси, қолдиқ қиймати ҳисобот даврлари бўйича акс эттирилади.
Ҳисоб карточкаси АТВнинг корхонада фойдали хизмат муддатида тўлиқ
сақланади. Корхона балансидан чиқарилган санага АТВга очилган ҳисоб
карточкаси ёпилади.
Автотранспорт корхоналарида АТВлар асосан сотиб олиш, бепул олиш,
таъсисчилар бадали сифатида киритиш эвазига кўпаяди.
АТВларни сотиб олиниши бухгалтерия ҳисобида тасдиқловчи
бошланғич ҳужжатлар асосида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади
(
18.2-жадвал).
18.2-жадвал
АТВларнинг
сотиб
олинишини
счётларда
акс
эттириш
№
Операциянинг
мазмуни
Сумма
Дебет
счет
Кредит
счет
Асос
бўлувчи
ҳужжат
1
АТВ нинг сотиб олиш
баҳосидаги қийматига (ҚҚС
билан бирга)
15000000
0820
6010
Счёт-фактура,
инвойс,
божхона юк
декларацияси
(БЮД)
2
АТВ бўйича божхона тўловлари
суммасига
9000000
0820
6990
БЮД
3
Сотиб олишдаги воситачилик
ҳақи суммасига
150000
0820
6990
Счёт-фактура
4
Сотиб олиш бўйича сафар
харажатлари суммасига
750000
0820
6970
Бўнак
ҳисоботи
5
Транспорт харажатлари
суммасига
200000
0820
6990
Счёт -фактура
6
Давлат автоназоратига тўловлар
суммасига
15525
0820
6990
Счёт-фактура
7
Йўл фондига сотиб олиш
қийматидан 6 фоизлик тўлов
суммасига
900000
0820
6520
Счёт, тўлов
топшириқ-
номаси
8
АТВни бошланғич қиймати
бўйича киримига
28015525
0160
0820
Ҳисоб-китоб
АТВларни бошқа юридик ва жисмоний шахслардан бепул олиниши
тузилган шартнома шартларига кўра ва счёт-фактуралар асосида
автотранспорт корхонаси балансига кирим қилинади. Бухгалтерия ҳисобида
ушбу операцияга қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 0160 «Транспорт воситалари»
Кредит
8530 «Бепул олинган мулк»
Автотранспорт корхоналарида, чунончи, масъулияти чекланган
жамиятларда, хусусий корхоналарда АТВлар
таъсисчилар томонидан
уларнинг бадаллари эвази ҳисобидан ҳам шакллантирилиши мумкин.
Таъсисчилар томонидан корхона балансига киритилган АТВ қийматига
256
таъсис шартномаси, баҳолар келишуви баённомаси, счёт-фактуралар асосида
қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет
0160 «Транспорт воситалари»
Кредит 4610 «Таъсисчиларнинг устав капиталига бадаллари бўйича
қарзи».
АТВларнинг бошланғич қиймати, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек,
улар қийматини қайта баҳолаш, шунингдек автомобилларни модернизация
қилиш эвазига кўпайиши мумкин. Автотранспорт корхоналари бошқа
хўжалик юритувчи субъектлар сингари ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига
ўзларининг барча асосий воситалари, шу
жумладан АТВларни қайта
баҳолашлари лозим. Қайта баҳолаш белгиланган тартибга мувофиқ индекс
ёки тўғридан-тўғри баҳолаш усулларидан бири бўйича амалга оширилади.
Қайта баҳолаш корхона раҳбари томонидан тузилган махсус комиссия
томонидан ёки шартнома асосида мулкни баҳолаш ҳуқуқи бўлган махсус
корхона томонидан амалга оширилади. Қайта баҳолаш натижалари «Қайта
баҳолаш далолатномаси» билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатномага
асосан АТВлар бошланғич қийматини оширилишига қуйидаги ёзув
берилади:
Дебет 0160 «Транспорт воситалари»
Кредит 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар».
Бир вақтнинг ўзида АТВлар бўйича уларнинг жамланган эскириши
суммасини оширилишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар».
Кредит 0260 «Транспорт воситаларининг эскириши».
8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётининг кредити ва
дебетида акс эттирилган суммаларнинг
ижобий фарқи АТВларни қайта
баҳолаш эвазига вужудга келган резерв капиталини билдиради. Қайта
баҳолаш натижасида вужудга келган резерв капитали автотранспорт
корхонаси балансида хусусий капитал элементи сифатида акс эттирилади.
АТВлар бошланғич қийматини модернизация қилиш эвазига кўпайиши
махсус «Модернизация қилиш далолатномаси» асосида ҳисобга олинади.
Ушбу далолатнома махсус комиссия томонидан тузилади ва раҳбар
томонидан тасдиқланади. АТВлар модернизациясига кетган барча сарф-
харажатлар дастлаб 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» счётининг дебетида
тўпланади. Далолатнома асосида модернизация харажатлари суммасини
АТВларнинг бошланғич қийматига киритилишига қуйидаги ёзув қилинади:
Дебет
0160 «Транспорт воситалари»
Кредит 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар».
Автотранспорт корхоналари АТВларни шартномалар
асосида жорий ва
узоқ муддатли ижарага олишлари ҳам мумкин.
Жорий ижарага (1 йилгача муддатгача) олинган АТВлар автотранспорт
корхоналари балансига кирим қилинмайди. Бундай АТВлар балансдан
ташқари 001 «Жорий муддатли ижара бўйича олинган асосий воситалар»
счётининг дебетида ҳисобга олинади. Жорий ижара муддати тугагач, АТВлар
ижара берувчига қайтарилади. Бунда очилган 001 «Жорий муддатли ижара
257
бўйича олинган асосий воситалар» счёти кредитланади ва шу йўл билан
ушбу счёт ёпилади.
Узоқ муддатли ижарага (1 йилдан кўп муддатга) олинган АТВлар
автотранспорт корхоналарининг балансига кирим
қилинади ва мос равишда
0310 «Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»
счётида ҳисобга олинади. АТВларни узоқ муддатли ижарага олиш
операциялари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
•
АТВнинг
келишув
қийматига
Дебет 0310 «Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий
воситалар»
Кредит
7910 «Тўланадиган узоқ муддатли ижара бўйича қарз».
•
Узоқ
муддатли
ижара
бўйича
қарзнинг
жорий
қисмига
Дебет 7910 «Тўланадиган узоқ муддатли ижара бўйича қарз»
Кредит
6950 «Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми».
•
Узоқ
муддатли
ижара
мажбуриятининг
жорий
қисмига
доир
тўловни
амалга
оширилишига
Дебет 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми»
Кредит
5110 «Ҳисоб-китоб счёти».
•
Узоқ
муддатли
ижарага
олинган
АТВни
асосий
воситалар
таркибига
олинишига
улар
бўйича
(ижара
муддати
тугаб
, мажбуриятлар
тўлиқ
тўлангандан
сўнг
)
Дебет 0160 «Транспорт воситалари»
Кредит
0310 «Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий
воситалар»
Автотранспорт корхоналари ихтиёридаги АТВлар турли сабабларга
кўра, жумладан тугатиш, сотиш, бепул бериш,
таъсис бадали сифатида
киритиш ҳолларида ҳисобдан чиқарилади. Шунингдек, АТВларнинг
бошланғич қиймати уларни қайта баҳолаш эвазига ҳам камайтирилиши
мумкин.
АТВлар фойдали хизмат муддатини ўтаганда, яроқсиз ҳолга келганда
тугатилади. Тугатиш ишлари махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
Унинг натижалари комиссия томонидан «Тугатиш далолатномаси»да акс
эттирилади. Ушбу далолатнома раҳбар томонидан тасдиқлангач, у тугатиш
натижаларини ҳисобда акс эттиришга асос бўлади.
АТВларни тугатиш натижалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича
ёзувлар билан акс эттирилади (18.3-жадвал).
Достарыңызбен бөлісу: