248
1.Корхона
баланси
волютаси
суммаси
тенг
:
а) 120000000 сўмга;
б) 156000000 сўмга;
в) 157000000 сўмга;
г) Тўғри жавоб йўқ.
2. Корхонанинг
жорий
активлари
суммаси
тенг
:
а) 0 сўм сўм;
б) 37000000 сўм;
в) 36000000 сўм;
г) Тўғри жавоб йўқ.
3.Корхонанинг
ишлаб
чиқариш
заҳиралари
суммаси
тенг
:
а) 15000000 сўм;
б) 130000000 сўм;
в) 135000000 сўм;
г) Тўғри жавоб йўқ.
4.Корхонанинг
хусусий
капитали
суммаси
тенг
:
а) 84000000 сўм;
б) 75000000 сўм;
в) 90000000 сўм;
г) 3500000 сўм.
5. Корхонанинг
жорий
тўлов
қобилияти даражаси
неча
фоиз
?
а) 179 фоиз
б) 55 фоиз
в) 41 фоиз
г) 74 фоиз
МАВЗУНИ
ЧУҚУР
ЎРГАНИШ
УЧУН
ТАВСИЯ
ЭТИЛАДИГАН
МЕЪЁРИЙ
-ҲУҚУҚИЙ
ҲУЖЖАТЛАР
ВА
АДАБИЁТЛАР
РЎЙХАТИ
1.Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
қарори
«Транспорт соҳасида алоҳида фаолият
турларини лиценциялаштириш
тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида», 2003 йил 21 август, № 360-сон.
2.Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2004 йил 10 март, 118-сон.
3.БҲМС № 1 «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот. Ўз.Р. АВ томонидан
1998 йил 14 августда рўйхатга олинган, № 474.
4.Вохидов С.В. ва бошқалар. Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисоби
хусусиятлари. - Т.: «Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси
нашриёти», 2004.
249
18-БОБ
. АВТОТРАНСПОРТ
ВОСИТАЛАРИ
ВА
УЛАР
ИШ
ФАОЛИЯТИНИНГ
ҲИСОБИ
18.1. Автотранспорт
воситаларининг
таснифи
, тавсифи
ва
баҳоланиши
Автотранспорт корхоналари моддий техника
базасида автотранспорт
воситалари (АТВ) бош ролни ўйнайди. Уларсиз автотранспорт корхоналари
ўзларининг юк ташиш, йўловчи ташиш ҳамда бошқа иш (хизмат)лардан
иборат бўлган асосий фаолиятини юрита олмайдилар. Шу боис ҳам
автотранспорт корхоналарида АТВларнинг етарли миқдорда мавжудлиги,
уларнинг бутлиги,
ишга яроқлиги, янгиланиб туриши, шунингдек ҳар бир
автомобиль иш фаолияти қатъий ҳисобини юритиш ўта муҳим аҳамият касб
этади.
Автотранспорт корхоналари ихтиёридаги АТВларни бухгалтерия
ҳисоби объекти сифатида турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин.
Ишлатилиш
мақсадига
кўра автотранспорт
корхоналари АТВлари
йўловчи ташиш, юк ташиш ва махсус ишларга мўлжалланган бўлади.
Йўловчи
ташишга
мўлжалланган
АТВларга
автобуслар,
микроавтобуслар ҳамда такси сифатида ишлатиладиган енгил автомобиллар
киради.
Юк ташишга мўлжалланган АТВларга бортли, фургонли, ўзи тўкгич
(самосвал), тортгичли автомашиналар, шунингдек
уларнинг тиркамалари ва
яримтиркамалари мисол бўлади.
Махсус иш
(хизмат
)ларни бажаришга мўлжалланган АТВларга сув,
сут, ёқилғи, нон ва бошқа турдаги юкларни ташувчи,
шунингдек махсус
ишларни, масалан қурилиш мосламалари ва конструкцияларини кўтариш,
синдириш, янчиш машиналари, ёнғин ўчириш, аҳлат ташиш, асфальт
йўлларни
қор ва музлардан тозалаш, супириш, сув сепиш каби ишларни
бажарувчи автомобиллар киради.
Барча турдаги ушбу АТВ ишлаб чиқилган жойи, номи, маркаси,
истеъмол қиладиган ёқилғи турига кўра бир биридан фарқланади.
Ишлаб
чиқилган
жойига
кўра
АТВ хорижий мамлакатларда ҳамда
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларга бўлинади. Чунончи,
республикамиз автотранспорт корхоналарида Россия, Белоруссия, Германия,
Япония ва дунёнинг бошқа мамлакатларида, шунингдек республикамизнинг
ўзида ишлаб чиқилган 100 дан ортиқ номдаги ва турли маркалардаги АТВлар
ишлатилмоқда.
Истеъмол
қиладиган
ёқилғи
турига
кўра АТВлар бензин (Б),
дизель
ёғилғиси (Д), шунингдек суюлтирилган газ (СГ) ҳамда сиқилган табиий газ
(ТГ)да ишлайдиган автомибилларга бўлинади.
Номи бир хил, лекин маркаси турлича бўлган АТВлар уларга
сарфланадиган ёқилғининг базовий меъёрлари бўйича ҳам
бир-биридан
фарқланади (18.1-жадвалга қаранг).