Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет190/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

(самосвал)нинг бошланғич қиймати 20000000 сўм. Тугатиш қиймати 1-
ҳолатда 10 фоиз, яъни 2000000 сўм белгиланган, 2-ҳолатда эса у кўзда 
тутилмаганУшбу АТВ ёрдамида унинг фойдали хизмат муддатида (8 йил
ташиладиган юк ҳажми 100000 тонна миқдорида белгиланган. Ҳисобот 
ойида АТВда ташилган юк миқдори йўл варақалари ва ТТНлар бўйича 1000 
тонна.
Юқоридаги маълумотлар асосида КамАз-55102 ўзи тўкгич (самосвал) 
бўйича амортизация қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади. 


306
Биринчи ҳолатда. (1) ташиладиган 1 тонна юкга тўғри келадиган
амортизация (эскириш) меъёри 180 сўм (18000000/100000); (2) ҳисобот 
даврида ҳисобланадиган амортизация суммаси 180000 сўм (180*1000). 
Иккинчи ҳолатда. (1) ташиладиган 1 тонна юкка тўғри келадиган
амортизация (эскириш) меъёри 200 сўм (20000000/100000); (2) ҳисобот 
даврида ҳисобланадиган амортизация суммаси 200000 сўм (200*1000). 
АТВларга амортизация (эскириш)ни бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усули юқорида келтирилган 
тартибга ўхшаш тарзда бошқа ўлчов бирликларида ифодаланган иш 
(хизмат)ларга ҳам қўлланилади. Чунончи: 

иш фаолияти босиб ўтилган масофа узунлиги билан ўлчанадиган 
АТВлар бўйича ҳисобот даврида таннархга олиб бориладиган амортизация 
харажатлари суммаси йўл варақалари асосида топилган жами босиб ўтилган 
йўл узунлигини 1 км босиб ўтиладиган йўлга тўғри келувчи амортизация 
меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади; 

иш фаолияти нарядда бўлган вақт билан ҳисобга олинадиган АТВлар 
бўйича ҳисобот даврида таннархга олиб бориладиган амортизация 
харажатлари суммаси йўл варақалари асосида топилган жами нарядда бўлган 
вақт миқдорини 1 соатлик ишга тўғри келадиган амортизация меъёрига 
кўпайтириш йўли билан топилади; 

иш фаолияти юк айланмаси (т/км) ҳажми билан ҳисобга олинадиган 
АТВлар бўйича ҳисобот даврида таннархга олиб бориладиган амортизация 
харажатлари суммаси йўл варақалари ҳамда ТТНлар асосида топилган жами 
юк айланмаси миқдорини 1 т/км юк айланмасига тўғри келадиган 
амортизация меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади; 

иш фаолияти йўловчи айланмаси (киши/км) билан ҳисобга олинадиган 
АТВлар бўйича ҳисобот даврида таннархга олиб бориладиган амортизация 
харажатлари суммаси йўл варақалари ҳамда «АТВ иш фаолияти ҳисоби 
карточкаси» асосида топилган жами йўловчи айланмаси миқдорини 1 
киши/км йўловчи айланмасига тўғри келадиган амортизация меъёрига 
кўпайтириш йўли билан топилади. 
Юқорида келтирилган тартибдан кўриниб турибдики, амортизация 
(эскириш)ни бажарилган иш ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усулида 
амортизация харажатлари фақат АТВлар ёрдамида маълум иш бажарилганда 
вужудга келади ҳамда улар мос равишда бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар таннархига киритилади. Иш бажармаган АТВлар бўйича ушбу 
усулга мувофиқ амортизация (эскириш) ҳисобланмайди. Бундай тартиб 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархини, шунингдек мос 
равишда молиявий натижалар кўрсаткичларини аниқ ҳисоб-китоб қилишга 
имкон беради. Бундан ташқари амортизация (эскириш)ни бажарилган иш 
ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усули АТВларни фойдали хизмат муддати 
мобайнида доимий ҳолда ишчи ҳолатда ушлаб туришга, уларнинг техник-
эксплуатацион имкониятларидан самарали фойдаланишга ундайди.
АТВларга амортизация (эскириш)ни бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усули ҳам айрим камчиликлардан 


307
ҳоли эмас. Чунончи, ушбу усул бўйича амортизация (эскириш) ҳисоблашда 
АТВларнинг зарурат юзасидан жорий ва капитал таъмирлашда бўлиши, 
шунингдек уларнинг вақт ўтиши билан маънавий эскириши эътибордан 
четда қолади. Бундан ташқари, даромад (фойда) солиғи тўловчи 
автотранспорт корхоналарида амортизация (эскириш)ни бажарилган иш 
(кўрсатилган 
хизмат)лар 
ҳажмига 
мутаносиб 
ҳисоблаш 
тартиби
республикамизнинг Солиқ кодексида назарда тутилган меъёрлардан ортиқ 
ёки кам ҳисобланган эскириш суммаларини ушбу солиқ базасига қўшиш ёки 
ундан чегиришга доир қўшимча ҳисоб-китобларни амалга ошириш талабини 
қўяди.
Амортизация (эскириш) ҳисоблашнинг кумулятив усулида АТВлар 
ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритиладиган 
амортизация харажатлари қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади. Дастлаб, 
АТВнинг фойдали хизмат муддати йиллари сонларининг йиғиндиси топиб 
олинади. Сўнгра, ҳар бир хизмат йили сони жами хизмат йиллари 
сонларининг йиғиндисига нисбат (пропорция) қилиб олинади. Ушбу нисбат 
(пропорция) амортизация меъёри бўлиб ҳисобланади. Фақат ушбу нисбат 
(пропорция) қўлланишда тескари ҳолда ишлатилади. Ҳисобот йилида
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) таннархига киритиладиган амортизация 
(эскириш) суммаси амортизация меъёри сифатида белгиланган нисбат 
(пропорция)ни АТВнинг амортизацияланадиган қийматига кўпайтириш йўли 
билан топилади.
Мисол. Айтайлик, такси сифатида ишлатилаётган «Матис» 
автомашинасининг бошланғич қиймати 7500000 сўмТугатиш қиймати 1-
ҳолатда 500000 сўм белгиланган, 2-ҳолатда эса у кўзда тутилмаган
«Матис» автомобилининг фойдали хизмат муддатида 5 йил. Хизмат 
йиллари сонлари йиғиндиси 15 (1+2+3+4+5), мос равишда амортизация 
ҳисоблашда меъёр сифатида олинган сонлар нисбати:1-йил учун 5/15; 2-йил 
учун 4/15, 3-йил учун 3/15, 4-йил учун 2/15 ва 5-йил учун 1/15.
Юқоридаги маълумотлар асосида такси сифатида ишлатилаётган 
«Матис» бўйича амортизация қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади. 
Биринчи ҳолатда. 1-йил учун 2333333 сўм (7000000*5/15); 2-йил учун 
1866667 сўм (7000000*4/15), 3-йил учун 1400000 сўм (7000000*3/15), 4-йил 
учун 933333 сўм (7000000*2/15), ва 5-йил учун 466667 сўм (7000000*1/15). 
Иккинчи ҳолатда. 1-йил учун 2500000 сўм (7500000*5/15; 2-йил учун 
2000000 сўм (7500000*4/15), 3-йил учун 1500000 сўм (7500000*3/15), 4-йил 
учун 1000000 сўм (7500000*2/15) ва 5-йил учун 500000 сўм (7500000*1/15). 
Кумулятив усулда ҳисобот ойлари бўйича бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат) таннархига киритиладиган АТВларнинг амортизация (эскириш) 
суммаси йиллик амортизация суммасини 12 га бўлиш орқали аниқланади.
Кўриниб турибдики, кумулятив усул юқорида келтирилган иккита 
усулдан фарқли ўлароқ АТВларни тезлаштирилган ҳолда амортизация 
қилинишига олиб келади. Бу, бир томондан, АТВлар маънавий 
эскиришининг олдини олади, иккинчи томондан эса, уларнинг техник-


308
эксплуатацион имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни объектив зарурат 
қилиб қўяди.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига мувофиқ даромад 
(фойда) солиғи тўловчи автотранспорт корхоналарида АТВларга кумулятив 
усул бўйича ҳисобланган амортизация суммаси бир маромда ҳисоблаш 
усулида ҳисобланган эскириш суммасидан катта бўлса, у ҳолда ўртадаги 
фарқ суммаси даромад (фойда) солиғи базасига қайта қўшилади. 
Кумулятив усулнинг камчиликларидан бири шундаки, у бир маромда 
ҳисоблаш усули сингари АТВлар амортизацияси (эскириши)ни ҳисобот 
даврларида ҳақиқатда келтирган даромадига мос ҳолда бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритилишига имкон бермайди.
Амортизация (эскириш)ни қолдиқ қийматдан ҳисоблаш усули ҳам 
тезлаштирилган усулга киради. Ушбу усулда автотранспорт воситаларининг 
амортизацияланадиган қиймати бўлиб уларнинг бошланғич қиймати 
ҳисобланади. Амортизация (эскириш) меъёри АТВларнинг Солиқ кодексида 
кўзда тутилган меъёрини белгиланган коэффициентга кўпайтиргандан кейин 
топилган миқдорда қўлланилади. Масалан, Солиқ кодексига мувофиқ йиллик 
амортизация меъёри 20 фоиз бўлган АТВ бўйича автотранспорт корхонаси 
ҳисоб сиёсатида ўрнатилган меъёрга нисбатан 1,5 коэффициент қўлланилиши 
кўзда тутилган бўлса, у ҳолда ушбу АТВнинг йиллик амортизация меъёри 30 
фоизни (20*1,5), агар бу коэффициент 2 бўлса, у ҳолда йиллик амортизация 
меъёри 40 фоизни (20*2) ташкил этади. Йиллик амортизация меъёрининг 
1/12 қисми ойлик амортизация меъёри бўлиб ҳисобланади.
Амортизация (эскириш)ни қолдиқ қийматдан ҳисоблаш усулида
амортизация (эскириш) суммаси АТВ сотиб олинган ойдан кейинги ойдан 
бошлаб бошланғич қийматдан, ундан кейинги ойлардан бошлаб эса олдинги 
ойлар охирига қолган қолдиқ қийматдан ҳисобланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет