Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет187/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

20.2-жадвал  
Автошиналар қийматини бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар 
таннархига киритиш ҳисоб-китоби 
 
Ой 
Босиб ўтилган 
 йўл 
(км
 
км босиб ўтилган 
йўл учун 
белгиланган меъёр
(сўм
Автошиналарнинг 
таннархга 
киритиладиган 
суммаси 
Май 
6000 
10 
60000 
Июнь 
6200 
10 
62000 
Июль 
5500 
10 
55000 
Август 
6400 
10 
64000 
Сентябрь 
7000 
10 
70000 
Шу тарзда бошқа ойлар бўйича 


300
АТВларга ўрнатилган янги автошиналарнинг ҳар ойда ҳисобдан чиқариб 
бориладиган ва бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритиб 
бориладиган қиймати бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари». 
Ушбу бухгалтерия ёзуви автошиналарнинг белгиланган хизмат муддати 
тўлиқ тугагунга қадар бериб борилади. Автошиналарнинг хизмат муддати 
тугаган ҳисобот даврида (ойда) уларнинг 3190 «Бошқа келгуси давр 
харажатлари» счётида ҳисобда турган суммаси нолга айланади ва мос 
равишда ушбу счёт ёпилади.
Автошиналар белгиланган хизмат муддатидан кейинги даврда 
фойдаланишга яроқли бўлганлиги учун ишлатилса, у ҳолда улар бўйича 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритиладиган сумма 
мавжуд бўлмайди. Агар, автошиналар хизмат муддатидан кейин реставрация 
қилинган ҳолда ишлатилса, у ҳолда уларнинг реставрация қиймати кейинги 
белгиланган хизмат муддати мобайнида юқорида келтирилган тартибда 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритиб борилади. 
АТВларга ўрнатилган янги аккумуляторларнинг ҳар ойда ҳисобдан 
чиқариб бориладиган суммаси уларнинг сотиб олиш қийматини белгиланган 
фойдали 
хизмат 
ойлари 
сонига 
бўлиш 
орқали 
топилади. 
Аккумуляторларнинг хизмат муддати уларнинг маркалари бўйича 
тайёрловчи завод томонидан белгиланади. Мисол учун, М-24.9 «Ўзотойўл» 
автобусларига ўрнатиладиган 2х2V-88 маркали аккумуляторларнинг фойдали 
хизмат муддати уларни ишлаб чиқарувчи завод томонидан 24 ой миқдорида
белгиланган. Мисол учун, айтайлик, ушбу аккумуляторларнинг сотиб олиш 
қиймати 120 минг сўм. Демак, бу аккумулятор АТВга ўрнатилганда, унинг 
ҳар ойда ҳисобдан чиқариб бориладиган ва бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар таннархига киритиладиган қиймати 5000 сўмни (120000/24) 
ташкил қилади. 
АТВларга ўрнатилган аккумуляторлар худди автошиналар сингари
ўрнатилган санадан бошлаб 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари» счётида 
ҳисобга олинади. Уларнинг ҳар ойда ҳисобдан чиқариб бориладиган ва 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритиладиган 
қийматига қуйидаги ёзув берилади: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари». 
Аккумуляторларнинг 
бажарилган 
иш 
(кўрсатилган 
хизмат)лар 
таннархига киритиладиган ҳар ойлик қийматини худди автошиналар каби 
босиб ўтган йўли бўйича ҳам ҳисоб-китоб қилиш мумкин. Бунинг учун, 
дастлаб, янги ўрнатилган аккумуляторнинг фойдали хизмат муддати 
мобайнида 1 км босиб ўтиладиган йўлга тўғри келадиган ўртача қиймати 
меъёр сифатида топилади. Сўнгра, ҳар ойда АТВ томонидан босиб ўтилган 
йўл узунлиги аккумуляторнинг 1 км босиб ўтиладиган йўлга тўғри келадиган 
ўртача қийматига кўпайтирилади. Топилган сумма ҳисобот ойида 


301
аккумулятор қийматининг бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар 
таннархига киритиладиган қисмини билдиради. 
Мисол. Айтайлик, қиймати 120000 сўмлик 2х2V-88 маркали 
аккумулятор ҳисобот йилининг 15 сентябрида АТВга ўрнатилди
Аккумуляторнинг фойдали хизмат муддати 80 минг км. Демак, 1 км босиб 
ўтиладиган масофа учун аккумуляторнинг ҳисобдан чиқариладиган қиймати 
ўртача 1,50 сўм (120000/80000)ни ташкил этадиҲисобот йилининг ойлари 
бўйича АТВ томонидан босиб ўтилган йўл қуйидагичасентябрда -4000 км
октябрда -7500 кмноябрда -8000 кмдекабрда -6000 км
Юқоридаги шартли маълумотларга кўра аккумуляторнинг ҳисобот йили 
ойлари бўйича ҳисобдан чиқариладиган ва бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар таннархига киритиладиган қийматини қуйидагича ҳисоб-китоб 
қилиш мумкин (20.3-жадвал).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет