337
корхонасининг асосий воситалари ва бошқа
активларини сотиш ва бошқа
чиқимларидан кўрилган зарарлар ва бошқа шу каби харажатлар киради.
Уларнинг тўлиқ рўйхати Солиқ кодексида (147-модда) ва «Маҳсулот (иш,
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий
натижаларни
шакллантириш
тўғрисида
низом»нинг
1-иловасида
келтирилган. Солиқ қонунчилига асосан автотранспорт корхоналари солиқ
солиш базасига қайта қўшиладиган харажатларни мустақил ҳисоблашлари,
улар суммасини фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида
кўрсатишлари лозим.
Ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган
, лекинда
келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар деганда 9440 «Келгусида
солиқ базасидан чегириладиган харажатлар» счётда
акс эттирилган
харажатлар тушунилади. Бундай харажатларнинг тўлиқ рўйхати Солиқ
кодексида (146-модда) ва «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва
сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида
низом»нинг 2-иловасида келтирилган. Ушбу харажатлар ҳам фойда солиғи
ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатилади.
Солиқ базасидан чегириладиган
харажатлар деганда Низомга
келтирилган 2-иловага мувофиқ ўтган ҳисобот йилида солиқ базасидан
чегирилмаган, лекинда кейинги ҳисобот давридан бошлаб 10 йил муддат
мобайнида солиқ базасидан чегирилиб бориладиган харажатлар тушунилади.
Солиқ қонунчилиги ҳужжатларига асосан автотранспорт корхоналари солиқ
базасидан чегириладиган харажатларни Солиқ кодекси ва Низомда
келтирилган тартибга мувофиқ махсус ҳисоб-китоб ёрдамида
мустақил
ҳисоблашлари ва маълумотнома билан тасдиқлашлари, уларнинг суммасини
фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатишлари лозим.
Беғараз
олинган
мулк
деганда бошқа юридик ва жисмоний шахслардан
ҳақи тўланмаслик шарти билан олинган мулк (асосий воситалар, номоддий
активлар, ўрнатишга мўлжалланган жиҳозлар, материаллар)
тушунилади.
Грантлар деганда автотранспорт корхонасига давлат (хукумат) ҳамда
нодавлат, чет эл, ҳалқаро ташкилот ва фондлар томонидан маълум мақсадлар
учун берилган беғараз, гуманитар пул маблағлари ёки моддий техник ёрдам
суммаси тушунилади. Грант маблағлари қатъий белгиланган мақсадлар учун
ишлатилади.
Олинган дивидендлар ва фоизлар Солиқ қонунчилигига мувофиқ
алоҳида 10 фоизлик дивиденд солиғига тортилиши муносабати билан фойда
солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади. Шунинг учун уларнинг суммалари
фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатилади. Ушбу
даромадлардан дивиденд солиғини ундирилганлиги тўғрисида
маълумотлар
уларни берган юридик шахсларнинг маълумотномалари билан тасдиқланиши
лозим.
Фойда солиғи бўйича имтиёзлар сифатида солиққа тортиладиган
даромад суммасидан чегириб ташланадиган харажатлар, солиқдан озод
этилган фойданинг турлари ҳамда имтиёз меъёрлари
Солиқ кодексида
(158,159-моддалар) очиб берилган. Чунончи, Солиқ Кодексининг 158-
338
моддасига мувофиқ автотранспорт корхоналарининг шаҳар йўловчилар
транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари)
йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олган фойдаси фойда
солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган. Фойда солиғи бўйича берилган
ушбу имтиёз йўловчи ташишга ихтисослашган автотранспорт корхоналарида
шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли
таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан
олинган фойда кўрсаткичини махсус ҳисоб-китоб қилишни ҳамда уни фойда
солиғи ҳисоб-китобига илова қилишни тақоза этади.
Фойда солиғи
(Нф
) суммаси автотранспорт корхонасининг солиққа
тортиладиган фойдаси суммасини
(Стф) солиқ меъёрига
(См
) кўпайтириш
ва 100 фоизга бўлиш йўли билан топилади, яъни:
Нф
= Стф
*См
: 100%
Ҳисоб-китоб асосида ҳисобланган фойда
солиғи суммаси бухгалтерия
ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 9810 «Даромад(фойда) солиғи бўйича харажатлар»
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Автотранспорт корхоналарини бюджетга даромад (фойда) солиғи
бўйича қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Достарыңызбен бөлісу: