Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет212/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби ва ҳисоби 
Микрофирма ва кичик корхоналар мақомидаги автотранспорт 
корхоналари учун ягона солиқ тўлови ягона солиқ, бюджетдан ташқари 
Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини 
ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш ўрнига жорий 
этилган. Ушбу солиқни тўловчи автотранспорт корхоналарида материаллар 
(ишлар, хизматлар) харид қилинганда таъминотчи ташкилотларга тўланган 
ҚҚС суммаси материал бойликлар (ишлар, хизматлар) қийматига 
киритилади. 
Ягона солиқ тўловини тўловчи автотранспорт корхоналари ихтиёрий 
тарзда рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига 
навбатдаги чорак бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмай, янги барпо 
этилаётган микро ва кичик корхона мақомидаги автотранспорт корхоналари 
эса фаолиятни амалга оширишни бошлашга қадар топшириладиган ариза 
асосида қўшилган қиймат солиғини тўлашлари мумкин. Ягона солиқ тўлови 
тўловчилари томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бош тортиш 
навбатдаги йил бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмасдан рўйхатдан 
ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ариза 
асосида навбатдаги йилнинг бошидангина амалга оширилади.
Ягона солиқ тўловини тўлаш объекти бўлиб автотранспорт 
корхоналарининг барча фаолият турларидан олган ялпи тушуми 


339
ҳисобланади. Ягона солиқ тўлови суммаси ялпи тушум суммасини ушбу 
солиқнинг белгиланган меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Бунда, 
ихтиёрий тарзда қўшилган қиймат солиғини тўловчилар учун ягона солиқ 
тўлови суммаси бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, 
бироқ ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган 
миқдорига камаяди.
Ягона солиқ тўловига тортиладиган ялпи тушум таркибига қуйидагилар 
киритилади: 
1. Нақд пулга ва нақдсиз пулга бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)ларнинг ҳажми. 
2.Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар, чунончи: 
а) ундирилган ёки қарздор эътироф этган жарималар, пенялар, 
неустойкалар ҳамда хўжалик шартномаларининг шартларини бузганлик учун 
бошқа жазо турлари; 
б) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар даромадлари; 
в) рента даромади, автотранспорт корхонаси ҳузуридаги ошхоналардан 
тушумлар, бошқа хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тушумлар; 
г) асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни сотишдан даромадлар; 
д) кредиторлик ва депонентлик қарзини қонун билан белгиланган 
тартибда ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар; 
е) товар-моддий бойликларини қўшимча баҳолаш; 
ж) текин молиявий ёрдам, шу жумладан, текинга олинган мол-мулк; 
з) қисқа муддатли ижарадан даромадлар; 
и) илгари чиқариб ташланган харажатларни қоплаш тариқасида олинган 
даромадлардан ташқари бошқа операцион даромадлар; 
3.Молиявий фаолиятдан даромадлар, чунончи: 
а) олинган роялти ва капитал трансферти; 
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида бошқа хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятида улушли иштирок этишдан олинган 
даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар ҳамда облигациялар ва бошқа 
қимматли қоғозлар бўйича даромадлар; 
в) мол-мулкни узоқ муддатли ижара (лизинг)га беришдан даромад 
(маржа); 
г) чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги фарқдан 
даромадлар (мусбат ва манфий курс фарқлари ўртасидаги сальдо), бунда 
манфий курс фарқи суммаси мусбат курс фарқи суммасидан ошиб кетган 
ҳолда ошиб кетиш суммаси ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаётганда 
солиқ солинадиган базани камайтирмайди; 
д) қимматли қоғозлар, шуъба корхоналар ва ҳоказоларга қўйилган 
маблағларни қайта баҳолашларни ўтказишдан даромадлар; 
е) молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар; 
4.Фавқулодда даромадлар. 
Солиқ солинадиган ялпи тушум ҳисоблаб чиқилаётганда қуйидагилар 
ялпи тушумдан чиқариб ташланади: 


340
а) ихтёрий равишда ўз аризасига кўра қўшилган қиймат солиғи 
тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғи суммаси;
б) давлат субсидиялари суммаси; 
в) давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича 
даромадлар; 
г) тўлов манбаида солиқ тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар 
(маълумотнома) мавжудлигида дивидендлар ва фоизлар. 
Ягона солиқ тўлови ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисоб-
китобни топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.
Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби 
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счётида юритилади. Белгиланган 
тартибда ҳисоблаб чиқилган ягона солиқ тўлови бухгалтерия ҳисобида 
қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: 
Дебет 9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича 
харажатлар» 
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Автотранспорт корхоналарини бюджетга ягона солиқ тўлови бўйича 
қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет