341
Ходимларга ҳисобланган иш ҳақидан пенсия фондига белгиланган
ставкада мажбурий ушланманинг ушлаб қолиниши ҳисобда
қуйидагича акс
эттирилади:
Дебет 6710 «Ходим билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар»
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар»
Республика йўл фондига сотиб олинган янги автотранспорт воситалари
учун тўланган мажбурий йиғим суммаси 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га
мувофиқ уларнинг бошланғич қийматига киритилади ва ҳисобда қуйидагича
акс эттирилади:
Дебет 0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш»
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар»
Давлатнинг
мақсадли
фондларига
мажбурий
ажратма
ва
ушланмаларнинг ўтказиб берилиши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Ягона солиқ тўлови режимида фаолият кўрсатаётган
автотранспорт
корхоналари юқорида номлари келтирилган ушбу мажбурий ажратмаларнинг
тўловчилари ҳисобланмайдилар.
Достарыңызбен бөлісу: