356
юритувчи субъектлар улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини
берувчи
рухсат гувоҳномасини олган тақдирда нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича
фақат тузилган шартномалар асосида
назорат-касса машиналари билан
жиҳозланган турғун савдо тармоғига эга бўлган юридик шахсларга, махсус
истеъмолчиларга, давлат таъминоти муассасаларига, давлат таъминоти
муассасаларини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган савдо фирмаларига,
ўз ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти учун юридик шахсларга улгуржи
сотадилар.
Улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи гувоҳномасини
олиш учун юридик шахслар кўйидаги талабларга жавоб беришлари лозим
•
товарларнинг
сақланишини,
туркумланишини,
сортларга
ажратилишини ва бутлигини таъминловчи ўз омборлари ва асбоб-анжомлари
мавжуд бўлган моддий-техника базасига эга бўлиши лозим;
•
устав жамғармасини шакллантирган бўлиши лозим.
Улгуржи савдога рухсат гувоҳномасини
олиш учун юридик шахслар
солиқ тўловчи сифатида давлат рўйхатидан ўтқазилган жойдаги туман
(шаҳар) ҳокимлигига қуйидаги ҳ ужжатларни тақдим этишлари зарур:
•
ариза;
•
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтқазилганлиги тўғрисида гувоҳ
нома нусхаси;
•
уставнинг «улгуржи савдо» фаолият тури кўрсатилган, норатиал
тасдиқланган нусхаси;
•
юридик шахсда тегишли моддий-техник базанинг мавжудлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
•
устав жамғармасининг Низомда талаб
қилинган пул маблағлари
тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.
Достарыңызбен бөлісу: