Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет221/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
24.2.Товар - моддий бойликларни сотиб олиш қиймати (таннархива 
сотиш баҳоларини аниқлаш тартиби 
Республикамизнинг 4-сон БҲМС «Товар-моддий заҳиралар»га мувофиқ
товар-моддий заҳираларнинг сотиб олиш қиймати, яъни таннархи (Тт), ўз 
ичига қуйидагиларни олади: 
1.Сотиб олишда товар етказиб берувчи билан тузилган шартномада 
кўрсатилган баҳо (Шб); 
2.Сотиб олиш билан боғлиқ бошқа ҳаражатлар (Сх). Буларга сотиб 
олиш билан боғлиқ брокерлик хизматлари, комиссион (воситачилик) 
харажатлар, ташиб келтириш харажатлари (темир йўл, сув, ҳаво йўллари ва 
бошқа транспорт ташкилотларнинг юклаш, тушуриш ва етказиб бериш 
харажатлари), товарларни сертификациялаш харажатлари ва шу кабилар 
киради; 
3.Божхона тўловлари (Бт). Божхона тўловларига акциз солиғи (А), 
қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), божхона божи (Бб), божхона йиғими (Бй) 
киради. Бу харажатлар чет элдан импорт қилинган товарларга тааллуқли 


357
бўлиб, уларнинг суммалари божхона юк декларацияларида (БЮД)
кўрсатилади.
Шундай қилиб, товар-моддий заҳираларнинг сотиб олиш қиймати 
(таннархи)ни аниқлашнинг математик қурилмаси қуйидаги кўринишга эга 
бўлади: 
Тт = Шб + Сх + Бт 
Бу ерда: Бт = А + ҚҚС + Бб + Бй 
Ушбу математик қурилма бўйича товар-моддий заҳираларнинг сотиб 
олиш қийматини (таннархини) белгилаш қуйидаги тартибда амалга 
оширилади. 
Биринчидан, келиб тушган товарларнинг сотиб олиш баҳоси бошланғич 
ҳужжатларга (счёт фактуралар, БЮД) асосан аниқланади. Ушбу баҳолар 
томонлар ўртасида тузилган шартномалар (контрактлар)га мос бўлиши 
лозим. 
Иккинчидан, бошланғич ҳужжатларга (счёт фактуралар, БЮД) асосан 
таъминотчиларга ҳар бир товар бўйича тўланган ҚҚС суммаси топилади. 
ҚҚС суммаси уни сотиб олиш баҳосини 20 фоизга кўпайтириш ва 100 
фоизга бўлиш йўли билан топилади.
Учинчидан, товарларни сотиб олинишига бевосита алоқадор бўлган 
турли хизмат харажатлари (ташиб келтириш, брокерлик, воситачилик, 
сертификациялаш ва бошқалар) суммаси ушбу хизматларни кўрсатган 
ташкилотларнинг тақдим этган счётлари бўйича аниқланади. Топилган сумма 
жами келиб тушган товарларнинг сотиб олиш қийматига (ҚҚС сиз)
бўлинади ва натижа 100 фоизга кўпайтирилиб, бир сўмлик товарга тўғри 
келадиган хизмат харажатларининг ўртача фоизи аниқланади. Ушбу ўртача 
фоизни ҳар бир товарнинг сотиб олиш нархига (ҚҚС сиз) кўпайтириш ва 100 
фоизга бўлиш орқали унинг сотиб олиш баҳосига киритиладиган хизмат 
турлари харажатларининг ўртача суммаси аниқланади.
Тўртинчидан, импорт товарлар бўйича божхона тўловларининг ҳар 
бир бирлик товарнинг сотиб олиш нархига қўшиладиган мос равишдаги 
акциз солиғи, ҚҚС солиғи, божхона божи ва божхона йиғимлари суммаси 
топилади. 
Ушбу санаб ўтилган процедуралар амалга оширилгандан сўнг келиб 
тушган ҳар бир бирлик товарнинг ўртача сотиб олиш қиймати (таннархи) 
юқоридаги математик қурилма асосида топилади. 
Мисол 1. Улгуржи савдо корхонасида 2008 йил 15 январь куни 25-сон 
счёт фактура билан гилам тўқиш фабрикасидан қуйидаги товарлар қабул 
қилинди. 
№ Товарнинг 
номи 
Ўлчов 
бир-
лиги 
Сони Баҳоси Жўна-
тиш 
қиймати 
ҚҚС


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет