Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет222/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

20 % 
Тўлов 
суммаси 
1 Гилам 1,4*1,8 
Дона 
100 
7500 
750000 
150000 
900000 
2 Гилам 1,8*2,6 
Дона 
200 
9000 
1800000 
360000 
2160000 
3 Гилам 2*3 
Дона 
300 
12500 
3750000 
750000 
4500000 
Жами 
6300000 
1260000 
7560000 


358
Қўшимча ахборотлар: 1. Ташиб келтириш харажатлари - 93000 сўм
сертификация харажатлари -126000 сўмброкерлик хизмати –63000 сўм
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида бир бирлик гилам 
маҳсулотларининг сотиб олиш қиймати уларнинг турлари бўйича қуйидагича 
ҳисоб- китоб қилинади (24.1-жадвал). 
24.1-жадвал 
Бир бирлик гилам маҳсулотларини сотиб олиш қиймати 
(таннархи)нинг ҳисоб-китоби 
 
Товарнинг 
номи 
Шартнома 
баҳоси 
ҚҚС
20% 
Хизмат
харажатлари 
Сотиб олиш 
қиймати (таннарх
%
Сумма 



4* 
5** 
6*** 
7**** 

Гилам 1,4*1,8 
7500 
1500 
4,48 
336 
9336 

Гилам 1,8*2,6 
9000 
1800 
4,48 
403 
11203 

Гилам 2*3 
12500 
2500 
4,48 
560 
15560 
Ҳисоб-китобларга изоҳлар
*4-устунча бўйича ҳар бир товарга тўғри келадиган ҚҚС суммаси 3- 
устунчада кўрсатилган шартнома баҳосини 20 фоизга кўпайтириш ва 100 
фоизга бўлиш йўли билан топилади
**5 –устунчада 1 сўмлик товарга тўғри келадиган сотиш билан боғлиқ 
жами харажатларнинг ўртача фоизи товарларни сотиб олишга кетган 
жами сотиб олиш харажатларини уларнинг жами шартнома баҳоларидаги 
қийматига бўлиш ва 100 фоизга кўпайтириш орқали топилади. Бизнинг 
мисолимизда ушбу фоиз -4,48% ( 93000+63000+126000) / 6300000 *100% ). 
***6-устунча 3-устунчадаги суммаларни 5-устунчада фоиз миқдорига 
кўпайтириш ва 100 фоизга бўлиш орқали топилади
**** 7-устунча суммаси ҳар бир товар бўйича 3, 4,6 –устунчалар
суммаларини қўшиш орқали топилади.
Битта ҳужжат билан кўп сонли товарлар сотиб олинганда товарларни 
сотиб олиш доир бошқа харажатларни ҳар бир товарнинг сотиб олиш 
қиймати (таннархи)га киритишда алоҳида товарларнинг сотиб олиш 
(шартнома) баҳолардаги қийматининг барча товарларнинг сотиб олиш 
(шартнома) баҳолардаги жами қийматидаги ҳиссалари топилади. Шундан 
сўнг ушбу ҳиссаларга қараб барча товарларни сотиб олишга кетган жами 
қўшимча харажатлар товарлар ўртасида бўлиб чиқилади. Ҳар бир товарга 
тегишли сотиб олишга доир жами қўшимча харажатларни ушбу 
товарларнинг сонига бўлиш орқали бир бирлик товарга тўғри келадиган ва 
унинг сотиб олиш қиймати (таннархи)га киритиладиган суммаси топилади. 
Юқоридаги мисолимиз бўйича ушбу ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга 
оширилади (24.2-жадвал). 


359
24.2-жадвал 
Сотиб олишга доир қўшимча харажатларни товарлар 
ўртасида тақсимлаш ва уларнинг сотиб олиш қиймати (таннархи)га 
киритишнинг ҳисоб-китоби 
 
Товарнинг 
номи 
Сони Шартнома 
баҳолари-
даги 
қиймати 
Хизмат
харажатлари 
Бир бирлик товар 
таннархига 
киритиладиган 
қўшимча сотиб олиш 
харажатлари 
%
Сумма 




5* 
6** 
7*** 

Гилам 1,4*1,8 
100 
750000 
11,9 
33600 
336 

Гилам 1,8*2,6 
200 
1800000 
28,6 
80600 
403 

Гилам 2*3 
300 
3750000 
59,5 
168000 
560 
Жами 
6300000 
100 
282000 
Х 
Ҳисоб-китобларга изоҳлар
*5-устунча бўйича ҳар бир товарга тўғри келадиган қўшимча сотиб 
олиш харажатларининг барча товарларни сотиб олишга кетган жами 
қўшимча харажатлардаги ҳиссаси 4-устунчанинг ҳар бир сатридаги 
суммани ушбу устунчанинг жами суммасига бўлиш ва 100 фоизга бўлиш йўли 
билан топилади
**6 –устунчада ҳар бир товар гуруҳига тўғри келадиган жами сотиб 
олишга доир қўшимча харажатлар 5-устунчанинг ҳар бир сатрида 
келтирилган ҳиссани 6-устунчада келтирилган жами сотиб олишга доир 
қўшимча харажатларнинг жами суммасига кўпайтириш ва 100 фоизга 
бўлиш йўли билан топилади
***7-устунчада бир бирлик товарнинг таннархига киритиладиган 
сотиб олишга доир қўшимча харажатларни топиш учун 6-устунчадаги ҳар 
бир сатр суммаси 3-устунчада келтирилган ушбу товарларнинг жами 
сонига бўлинади
Товарлар чет эл мамлакатларидан импорт қилинган тақдирда уларнинг 
сотиб олиш қийматига (таннархига), юқорида айтиб ўтганимиздек, божхона 
тўловлари ҳам киритилади.
2-мисол. Айтайлик, 1-чи мисолда келтирилган гиламлар Туркия 
давлатидан сотиб олинган, дейлик. БЮД га мувофиқ товарларнинг божхона 
қиймати қуйидагича: а) гилам 1,4* 1,8 – 2,65 АҚШ доллари; б) гилам 1,8* 
2,6- 3,20 АҚШ доллари; в) гилам 2*3 –5 АҚШ доллари. Сотиб олишга доир 
харажатлар худди 1-мисолдагидек. Товарларни сотиб олиш қиймати 
(таннархи) га божхона тўловлари ҳам киритилади, жумладан гилам 
маҳсулотлари учун тўловлар қуйидагича белгиланган дейлик: а) акциз солиғи 
–90 %, ҚҚС –20 %; божхона божи – йўқ, божхона йиғими – божхона 
қийматидан 25%. Сотиб олиш санасига курс –980 сўм. 
Ушбу мисолга асосан бир бирлик импорт гилам маҳсулотларининг 
сотиб олиш қиймати уларнинг турлари бўйича қуйидагича ҳисоб-китоб 
қилинади (24.3-жадвал). 


360
24.3-жадвал 
 
Импорт товарлар таннархининг ҳисоб-китоби 
 
 
Сотиб олиш қиймати 
(таннархиэлементлари 
Товар гуруҳлари бўйича сумма 
1,4*1,8 
1,8*2,6 
2*3 

Товар қиймати, 
А)АҚШ долларида 
Б) Сўмда 
2,65 
2600 
3,20 
3140 
5,0 
4900 

Божхона тўловлари, жами 
4810 
5809 
9065 
Шу жумладан 
2а 
Акциз солиғи (90%)* 
2340 
2826 
4410 
2б 
ҚҚС (20%)** 
988 
1193 
1862 
2в 
Божхона божи *** 



2г 
Божхона йиғими (божхона қийматидан 
25%)**** 
1482 
1790 
2793 

Бир бирлик товарни сотиб олишга 
сарфланган қўшимча харажатлар: 
3а 
Фоизларда ***** 
12,0 
12,0 
12,0 
3б 
Сўмда ( 3а х 1б/100) 
312 
376 
588 

Бир бирлик товарни жами сотиб олиш 
қиймати (таннархи), сўмда (1+2+3б) 
7722 
9325 
14553 
Ҳ исоб-китобларга изоҳ лар
*Акциз солиғи суммаси товар қийматидан белгиланган фоизлар бўйича 
ҳисобланадияъни 2а-сатр суммаси= 1 б сатр х 90 /100; 
**ҚҚС суммаси товар қиймати ва акциз солиғи биргаликда олинган 
суммадан белгиланган фоизлар бўйича ҳисобланадияъни (1б + 2ах20 /100; 
*** Божхона божи гилам бўйича мавжуд эмас, чунки Туркия 
Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида божхона божи 
ўндирилмаслиги бўйича ҳ алқаро шартнома мавжуд
****Божхона йиғими суммаси товарларнинг божхона қийматидан 
(товар қиймати Қ акциз солиғи Қ ҚҚСбелгиланган фоизларда ҳисобланади
яъни (1б+2а+2бх 25/100; 
***** 1 сўмлик товарга тўғри келадиган сотиш билан боғлиқ 
харажатларнинг ўртача фоизи товарларни сотиб олишга кетган жами 
сотиб олиш харажатларини уларнинг жами шартнома баҳоларидаги 
қийматига бўлиш ва 100 фоизга кўпайтириш орқали топилади. Бизнинг 
мисолимизда ушбу фоиз -10,7 % ни ташкил қилади
( 93000+63000+126000) / (100х 2600+ 200 х3140 + 300 х 4900) х100%. 
Юқоридаги ҳисоб-китобларга мувофиқ топилган сотиб олиш қиймати 
(таннархи) асосида товарлар омборларга кирим қилиниши лозим.
Улгуржи савдо корхоналарида товарлар харидорларга сотиш баҳоларида 
сотилади. Товарларни сотиш баҳоси (Сб) ўз ичига, асосан, қуйидаги иккита 
элементни олади: 
1.Товарларни сотиб олиш қиймати, яъни таннархи (Т) – ушбу элемент, 
юқорида айтиб ўтганимиздек, ўз ичига товарларни шартномавий баҳолардаги 


361
сотиб олиш қиймати ҳамда уларни сотиб олишга доир қўшимча 
харажатларни олади.
2.Савдо устамаси (Су). 
Демак, товарларни сотиш баҳосини математик қурилма сифатида 
қуйидагича ифодалаш мумкин: 
Сб = Т + Су 
Савдо устамалари улгуржи савдо корхоналарининг асосий даромад 
манбаи ҳисобланади. Савдо устамалари кўринишида олинган даромад (Д)
улгуржи савдо корхоналарида товарларнинг сотиш баҳоларидаги 
қиймати(Сқ) ва сотиш таннархи (Ст) ўртасидаги фарқдан иборат бўлади, 
яъни 
Д = Сқ - Ст 
Улгуржи савдо корхоналарида товарларнинг сотиш баҳоларини 
белгилашда қуйидаги тартибларга амал қилиниши лозим. 
1.Савдо устамаларининг чегаралари давлат томонидан белгиланмаган 
товарлар бўйича сотиш баҳолари келишув шартномаларига мувофиқ 
белгиланади. Бундай товарлар бўйича уларнинг сотиш баҳолари 
шартномаларда қатъий суммада ёки база деб олинган сотиб олиш қиймати 
(таннарх) устига келишилган савдо устамалари фоизини кўрсатиш йўли 
билан белгиланади. 
2.Савдо устамалари меъёрларининг чегаралари давлат томонидан 
белгиланган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларининг 
алоҳида турлари (бундай характердаги истеъмол товарлари сифатида 
республикамизда ун, ўсимлик ёғи ва шакар ҳисобланади) бўйича сотиш 
баҳолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 –
октябрдаги “Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан 
савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора тадбирлар 
тўғрисида»ги 433- сон қарори ва ушбу қарорга асосан Ўзбекистон 
Республикаси Молия Вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни 
ривожлантириш Давлат Қўмитаси ва Давлат Солиқ Қўмитасининг қўшма 
қарори билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия 
Вазирлиги томонидан 2001 йил 13 ноябрда 1083- сон билан рўйхатдан 
ўтқазилган «Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларининг 
алоҳида турлари (ун, ўсимлик ёғи ва шакар)га савдо ташкилотлари 
томонидан чекланган савдо устамаларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом» 
га асосан база деб олинган сотиб олиш қийматидан улгуржи ва чакана савдо 
иштирокчиларининг сонидан қатъий назар 25 фоиздан кўп бўлмаган 
миқдорни эътиборга олган келишув шартномаларига мувофиқ белгиланади. 
Ушбу Низомда белгиланган тартибга кўра ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 
истеъмол товарларининг алоҳида турлари (ун, ўсимлик ёғи ва шакар) бўйича 
савдо устамаларининг белгиланган энг кўп миқдори улгуржи-чакана савдо 
бўғинлари ўртасида уларнинг сонидан қатъий назар бўлиниши, шунингдек 
сотиш жараёнида қатнашаётган ҳар бир иштирокчи (бўғин) ўзининг счёт-
фактурасини тўлдиришда белгиланган тартибга амал қилиши шарт. 


362
3.Савдо устамалари меъёрларининг чегаралари давлат томонидан 
белгиланган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича сотиш 
баҳолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 
январдаги “Дори – дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни 
тартибга солиш тўғрисида” ги 1- сон қарори, 2000 йил йил 5 августдаги 
“Ички бозорни дори –дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан 
таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 307- сон қарори 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2000 йил 29 
сентябрда 974- сон рақам билан рўйхатга олинган “Дори –дармон воситалари 
ва тиббиёт буюмларини сотишда савдо устамаларини қўллаш тартиби 
тўғрисида Низом”га мувофиқ уларнинг келтириш манбаларига кўра база деб 
олинган 
сотиб 
олиш 
қийматидан 
улгуржи 
ва 
чакана 
савдо 
иштирокчиларининг сонидан қатъий назар келишув шартномаларида 
қуйидагича белгиланади: 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга 
бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан импорт бўйича сотиб 
олинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича – 20 фоиздан 
кўп бўлмаган миқдорни эътиборга олган ҳолда; 

Қолган дори – дармонлар бўйича эса 50 фоиздан кўп бўлмаган
миқдорни эътиборга олган ҳолда.
Савдо устамаларини савдо бўғинлари ўртасида тўғри тақсимланиши 
жуда катта аҳамият касб этади. Ушбу тақсимот шундай бўлиши керакки, у 
товарларни, айниқса ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларини, 
дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини, истеъмолчиларга етказувчи 
барча савдо бўғинларини даромад олишига ва бунинг эвазига ўзларининг 
харажатларини қоплаши ва маълум миқдордаги фойдани олинишига имкон 
яратиши керак. Савдо устамаларини биринчи бўғинларда катта меъёрда 
қўйилиши ва белгиланган чегеравий меъёрни тўлиқ ишлатилиб қўйилиши 
охирги савдо бўғинида товаларни савдо устамаси билан сотиш ҳуқуқини 
йўқолишига, бунинг эвазига уларни сотишдан даромад эмас, балким зарар 
кўришга олиб келиши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет