Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет224/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

1-ярим йилликдаги кунлар сони 180 кун. Юқоридаги шартли маълумотларга 
кўра бир кунлик сотиш миқдори (Тў) –2 тонна ( 360/180). Шакарнинг 1-ярим 
йиллик учун ўртача заҳирасининг миқдори 
(Зў) = ( 30/2 + 25 + 40 +50 + 20 + 10 +8/2) / 6 = 168 /6 = 28 тонна 
Шакарнинг ўртача сақлаш муддати Сўм = Зў / Тў = 28 / 2 = 14 кун. 
Иккинчидан, жами сотилган ва сотилмаган шакарнинг ўртача 
миқдорини топамиз. Бизнинг мисолимизда у 388 тоннани (360+28) ташкил 
қилади. 
Учинчидан, справочникда йил фасли ва сақлаш муддатига кўра 
белгиланган табиий камайиш меъерига асосан сотилган ва сотилмайин 
қолинган ўртача товарлар миқдорига тўғри келадиган табиий камайиш 
миқори топилади. Мисол учун, табиий камайиш миқдори 0,02 % этиб 
белгиланган, дейлик. У ҳолда бизнинг мисолимизда табиий камайиш 
миқдори 77,6 кг ни ташкил қилади (388000 х0,02% /100%) 
Тўртинчидан, 1 кг шакарнинг сотиб олиш баҳоси 1400 сўм деб олсак, у 
ҳолда табиий камайишнинг суммаси бу товар-моддий бойликларни олдинги 
ва кейинги инвентаризация ўтқазиш вақти ичидаги йўқотишларининг 
белгиланган меъёрлардаги миқдори 108640 сўмни (77,6*1400) ташкил 
қилади. 
Агар шакар бўйича инвентаризацияда ҳисоб маълумотларидан четланиш 
аниқланмаса, у ҳолда табиий камайиш ҳисоб-китоби тузилмайди. Агар 
инвентаризацияда 100 кг шакар камомад чиқса, у ҳолда унинг 77,6 кг табиий 
камайиш, қолган 22,4 кг ёки 31360 сўми (100х1400 -77,6 х1400) меъёрдан 
ортиқ камайиш деб тан олиниши лозим. Меъёрдан ортиқ кам чиқишлар 
камомад камомад деб тан олинади ва бунинг учун моддий жавобгар шахс 
айбдор деб топилади. Агар, моддий жавобгар шахс бўйнига ушбу айбни 
қўйишга асослар етарли деб топилмаса, у ҳолда меъёрдан ортиқ камомадлар 
ҳам корхонанинг зарарига олиб борилади. Товарларнинг табиий камайиши 
қуйидагича ҳисобланади. 
Товарларнинг бундай йўқотишларини аниқлаш ва ҳужжатли 
расмийлаштириш учун корхона раҳбари томонидан комиссия тузилади. 
Таъминотчилардан қабул қилиб олишда аниқланган товарларнинг синиқлиги, 
яроқсизлиги ва сифат сертификатига мос келмаслиги натижалари М-7 
шаклли «Товар-моддий бойликларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома»да 
акс эттирилади. Товарларни омборларга қабул қилиниб олингандан сўнг 
уларни сотишгача бўлган даврда синиши, яроқсиз ҳолга келиши ва сифатини 
пасайиши комиссия томонидан махсус «Товарларни бузилиши, синиши
тўғрисида далолатнома» билан расмийлаштирилади.


368
Улгуржи савдо корхоналари маълум объектив сабабларга кўра (масалан, 
кирим қилинган товарлар қайта экспертиза қилинганда сифат сертификати 
талабларига мос келмаганда, ҳужжатсиз келган товарлар бўйича баҳолар 
бўйича таъминотчилар билан келишувга келинмаганда ва шу каби бошқа 
сабабларга кўра) сотиб олган товарларини таъминотчиларга қайтариб 
беришлари ҳам мумкин. Бундай ҳолларда товарларни таъминотчиларга 
қайтарилиши учун улардан ишончнома талаб қилинади, ҳақиқатда 
қайтарилган товар счёт-фактуралар билан расмийлаштирилади ва уларнинг
предмет қисмида «товарларни қайтариш» ёзуви қўйилади.
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет