408
26-боб
. УМУМИЙ
ОВҚАТЛАНИШ
КОРХОНАЛАРИДА
ТОВАР
ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИНИНГ
ХУСУСИЯТЛАРИ
26.1.Умумий
овқатланиш
корхоналарида товар
операциялари
ҳисобини
ташкил
қилиш
хусусиятлари
Умумий овқатланиш корхоналарини
ташкил этиш ва умумий
овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш
тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва
жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва улар томонидан савдо
фаолиятини амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари
тўғрисида» 2002 йил 16 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган
«Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш
тартиби тўғрисидаги Низом», шунингдек 2003 йил 13 февралдаги 75-сон
қарор билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш
маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари» билан
тартибга солинган.
Умумий овқатланиш корхоналари
чакана ва улгуржи савдо
корхоналаридан ўлароқ айрим характерли хусусиятларга эга. Ушбу
хусусияларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Биринчидан
, умумий овқатланиш корхоналари ишлаб чиқариш, савдо
ва овқатланишни ташкил этиш функцияларини бевосита бирга олиб боради.
Ишлаб чиқариш корхоналари сингари умумий овқатланиш корхоналари
тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқарадилар. Лекин ушбу маҳсулотлар умумий
овқатланиш корхонасининг савдо шоҳобчалари орқали шу куннинг ўзидаёқ
асосан нақд ҳисоб-китоблар асосида истеъмолчиларга (аҳолига) сотилади.
Умумий овқатланиш корхоналари нафақат ўзлари ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар билан бирга, четдан олган товарларни ҳам қайта ишловсиз
сотишлари мумкин. Бундан ташқари умумий овқатланиш корхоналари
ўзлари ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотларни, ярим тайёр маҳсулотларни
бошқа юридик ва жисмоний шахсларга улгуржи ҳамда майда улгуржи тарзда
ҳам сотишадилар. Бошқа савдо корхоналарига нақд пулсиз ҳисоб-китоблар
йўли билан сотилган тайёр маҳсулотлар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг
ҳажми умумий овқатланиш корхоналарининг
улгуржи товар айланмаси,
майда улгуржи тарзда нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан турли
муассасаларга (масалан, болалар боғчаларига, шифохоналарга ва
бошқаларга) охирги истеъмол учун сотилган маҳсулотлар чакана товар
айланмаси ҳисобланади. Демак, умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи
товар айланмаси ўз ичига чакана ҳамда улгуржи товар айланмаларини олади.
Иккинчидан
, ишлаб чиқариш, сотиш ва хизмат кўрсатиш
функцияларини бажариш умумий овқатланиш корхоналарида турли
жавобгарлик марказларини ташкил қилишни тақозо этади. Бундай
жавобгарлик марказлари бўлиб омборлар, ошхона, савдо зали, буфетлар
ҳисобланади.
409
Омборларнинг асосий функцияси бўлиб ишлаб чиқариш ва сотиш учун
захираларни
сифатли сақлаш, уларни ўз вақтида ишлаб чиқаришга етказиб
бериш ҳисобланади. Омбордаги товар-моддий бойликлар учун омбор мудири
моддий жавобгар шахс бўлиб ҳисобланади.
Ошхонанинг асосий функцияси корхонанинг таомлар тайёрлаш, уларни
савдо заллари ҳамда буфетларга буюртма асосида етказиб бериш ва сотиш
ҳисобланади.
Буфетларнинг асосий функцияси ошхонада тайёрланган тайёр
маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, четдан сотиб олинган товарларни
сотиш ҳисобланади.
Умумий овқатланиш корхоналарида уларнинг турига, фаолиятининг
катта- кичиклигига қараб моддий жавобгарликнинг
якка ва бригада
шаклларидан фойдаланилади. Умумий овқатланиш корхонаси раҳбарияти
барча моддий жавобгар шахслар билан моддий жавобгарлик тўғрисида
шартномалар тузиши, улар фаолияти устидан назорат олиб бориши лозим.
Учинчидан
, умумий овқатланиш корхоналари тайёр маҳсулотларни
ишлаб чиқариш учун масаллиқ ва бошқа товарларни турлича баҳоларда
шартномалар тузиш орқали турли таъминотчилардан сотиб олиш. Аксарият
товарларни, жумладан, нон ва нон маҳсулотларини, гўшт, сут, қатиқ, мева-
сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини деҳқон бозорларидан
келишув баҳоларида нақд пулга сотиб олиш заруриятини қўйди. Ўзбекистон
Республикаси Марказий Банкининг махсус йўриқномасига мувофиқ умумий
овқатланиш корхоналарига уларнинг мулк шаклидан қатъий назар савдо
тушумининг ойлик миқдорини 60 фоизигача бўлган
қисмини ушбу
мақсадларда ишлатишга рухсат этилади. Савдо тушуми ҳисобидан
масаллиқларни бозорлардан сотиб олиш корхона раҳбари томонидан
тайинланган ҳисобдор шахс орқали амалга оширилади.
Умумий овқатланиш корхоналарининг асосий даромади савдо
устамаларидан иборат бўлади. Умумий овқатланиш корхоналарида савдо
устамалари икки турга бўлинади:
•
сотиб
олинган
товарларга
қўйилган
савдо
устамалари
. Ушбу
устамаларнинг миқдорини умумий овқатланиш корхоналари талаб ва
таклифга кўра ўзлари мустақил белгилайдилар. Барча сотиб олинадиган
масаллиқ ва товарлар сотиб олиш қийматида (таннархида)
ушбу савдо
устамалари билан биргаликда омборларга қабул қилинади ва ҳисобга
олинади;
•
тайёрланган
овқатларга
қўйилган
устамалар
. Ушбу устаманинг
миқдори умумий овқатланиш корхоналарининг турлари, табақаларига қараб
турлича бўлади. Энг юқори умумий овқатланиш устамалари люкс ва олий
табақали умумий овқатланиш корхоналарида (ресторанларда), энг паст
миқдордаги устамалар эса III- табақали завод ва фабрикаларнинг, таълим
даргоҳларининг ошхоналарида қўйилади.
Шундай қилиб, умумий овқатланиш корхоналарида товар ва тайёр
маҳсулотларнинг сотиш баҳолари қуйидаги элементлардан ташкил топади:
410
Сб
= Т
+ Су
+Уоу
Бу ерда, Сб
- сотиш баҳоси;
Т - таннарх, яъни сотиб олинган
товарларнинг сотиб олиш
баҳоси;
Су
- савдо устамаси;
Уоу - умумий овқатланиш устамаси
Сотиб олинган товарларнинг сотиш баҳолари уларнинг сотиб олиш
баҳолари устига маълум фоиздаги савдо устамаларини қўйиш йўли билан
аниқланади
Умумий
овқатланиш
корхонасининг
тайёр
маҳсулотининг
(овқатларининг) сотиш баҳолари овқатларга сарфланган товарларнинг сотиш
баҳолари устига маълум миқдордаги умумий овқатланиш устамасини қўйиш
йўли билан топилади.
Мисол
учун
: Сотиб олинган бир дона тухумнинг таннархи 100 сўм, унга
қўйилган савдо устамаси 20 фоиз, умумий овқатланиш фоизи 25 фоиз
дейлик. 2 та тухумдан тайёрланган омлетнинг сотиш баҳоси 300 сўмдан
иборат бўлади, яъни:
Достарыңызбен бөлісу: