Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет248/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

25.5.Чакана савдо корхоналарида идишлар ҳисобининг
хусусиятлари 
 
Чакана савдо корхоналарида идишларнинг ҳисоби махсус 2950 
«Товарлар остидаги ва бўш идишлар» счётида олиб борилади. Ушбу актив 
счётнинг дебетида идишларнинг таъминотчилар ва бошқа манбалардан келиб 
тушиши, кредитида эса уларнинг таъминотчиларга қайтарилиши, сотилиши 
ва бошқа чиқимлари акс эттирилади. Идишларнинг ҳисоби ушбу счётда 
сотиб олиш баҳоларида ёки ўртача баҳоларда олиб борилади.
Идишларга доир операциялар ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс 
эттирилади (25.1-жадвал). 
Идишларнинг аналитик ҳисоби маоддий жавобгар шахслар бўйича 
уларнинг турлари, гуруҳлари, баҳолари бўйича натурал-пул бирлигида 
юритилади. 
25.1-жадвал 
Идишларга доир операцияларни счётларда акс эттириш тартиби 
 
 
Операциянинг мазмуни 
Сумма 
Счётлар 
корреспонден-
цияси 
Асос 
Дебет 
Кредит 

Таъминотчилардан товарлар 
билан биргаликда олинган 
идишларнинг сотиб олиш 
қийматига 
200000 2950 
6010 
Счёт-фактура 

Шўъба ва қарам хўжалик 
жамиятларидан келиб 
тушган идишларнинг сотиб 
олиш қийматига 
1000000 2950 
6110, 
6120 
Счё-фактура 

Таъсисчилардан 
келиб 
тушган 
идишларнинг 
келишув 
баҳоларидаги 
қийматига
50000 
2950 
4610 
Таъсис 
ҳужжатлари, 
счёт-фактура, 
кирим 
далолатномаси 

Хорижий 
таъсисчилардан 
таъсис 
бадали 
сифатида 
келиб 
тушган 
идишлар 
бўйича 
а) корхона рўйхатдан ўтган 
санадаги 
курс 
бўйича 
ҳисобланган 
кирим 
баҳосидаги қийматга 
б) Келиб тушиш ва таъсис 
саналари ўртасида вужудга 
келган 
курс 
фарқлари 
суммасига
5000000 
300000 
2950 
2950 
4610 
8420 
Таъсис 
ҳужжатлари, 
БЮД, кирим 
далолатномаси 
БЮД, кирим 
далолатномаси, 
Махсус ҳисоб-
китоб 

Бепул олинган идишларнинг 
келиб тушиш баҳосидаги 
500000 2950 
8530 
Шартнома, 
Счёт-фактура


403
қийматига 

Қарзга олинган идишларни 
келишув баҳолардаги 
қийматига 
6000000 2950 
6820 
Шартнома, 
счёт-фактура 

Кирим қилинган идишлар 
қиймати устига қўйилган 
савдо устамасига
1440000 2950 
2980 
Савдо 
устамалари 
реестри 

Аҳолидан сотиб олинган 
идишларнинг сотиб олиш 
баҳоларидаги қийматига 
30000 2950 
9020 
Далолатнома 
10 
Идишларни таъминотчиларга 
қайтарилишига 
500000 6010 
2950 
Счёт-фактура 
11 
Идишларнинг синиши, 
нобудгарчиликларига 
20000 5910 
2950 
Далолатнома 
12 
Идишларни сотилишига 
600000 4010, 
5010 
9020 
Счёт-фактура, 
ККО 
25.6.Чакана савдо корхоналарида товар-моддий бойликлар 
инвентаризациясининг хусусиятлари ва уни натижаларининг ҳисоби
 
Чакана 
савдо 
корхоналаридаги 
товар 
ва 
идишларнинг 
инвентаризациясини ташкил қилиш ва ўтказиш 19-сон БҲМС 
«Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтқазиш» га асосан амалга оширилади. 
Ўзининг характери, расмийлаштирилиши, натижаларни аниқлаш тартибига
кўра чакана савдо корхоналаридаги товар-моддий бойликларнинг 
инвентаризацияси улгуржи савдо корхоналаридаги тартибга асосан ўхшайди, 
лекин қуйидаги жиҳатлари билан уларни фарқлаш мумкин. 
Биринчидан, чакана савдо корхоналарида товар-моддий бойликлар 
инвентаризацияси савдо дўкон кассасидаги пул маблағларини санашдан
бошланади. Нақд пул маблағларининг саноғи алоҳида далолатнома билан 
расмийлаштирилади. 
Иккинчидан, пул маблағларидан кейин савдо дўкондаги товарлар 
саноқдан ўтказилади, шундан сўнг ёрдамчи бинолардаги ва майдончалардаги 
товарлар қайта рўйхатга олинади.
Учинчиданинвентаризация минимал муддатларда ўтказилади, чунки 
уни чўзилиб кетиши товар айланмасига салбий таъсир ўтказади. 
Тўртинчидан, инвентаризация ўтказиш вақтида товарларни бевосита 
савдо дўкондан сотилишига йўл қўйилмайди. 
Бешинчидан, 
товарларнинг қайта саноғи уларнинг алоҳида 
хусусиятлари, сақланаётган идишларининг турлари ва бошқа жиҳатлари 
эътиборга олиниб амалга оширилади, масалан бочкадаги пахта ёғи 
бочканинг ҳажми ва сиғимига қараб аниқланади, бир хилдаги товарлар 
сотиш баҳоларига қараб гуруҳланади. 
Олтинчидантоварлар камомади аниқланганда табиий камайиш ҳисоб-
китоби, идиш вазнини ошиши далолатномалари тузилади. 


404
Еттинчидан, инвентаризация натижасида моддий жавобгар шахс 
томонидан савдо пулларини тўғри ва ўз вақтида кассага топширилганлиги 
аниқланади. 
Саккизинчидан, товарларни қайта баҳолашга доир инвентаризациялар 
сони чегераланмайди. 
Чакана савдо корхоналарида товарларнинг қайта саноғи инвентаризация 
рўйхати, инвентаризация натижалари эса таққаслома қайднома билан 
расмийлаштирилади. 
Чакана 
савдо 
корхоналарида 
товарларнинг 
инвентаризацияда 
аниқланган камомадлари, сақлаш ва сотиш жараёнида юз берган 
бузилишлари, синишлари, чиқиндилари, ёғоч идишларга сингиши 
натижасидаги йўқотишлари тузилган далолатномалар асосида ҳисобдан 
чиқарилади. Далолатномалар асосида аниқланган камомад ва йўқотишлар 
суммасига қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: 

Жами аниқланган йўқотишлар суммасига
Дебет 5910 «Камомадлар ва бойликларни бузилишидан кўрилган
йўқотишлар»
Кредит 2920 «Чакана савдодаги товарлар»

Меъёрдаги ва меъёрдан ортиқ йўқотишлар суммасининг корхона 
харажатларига олиб борилишига
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» 
Кредит 5910 «Камомадлар ва бойликларни бузилишидан кўрилган
йўқотишлар»

Меъёрдан ортиқ йўқотишлар суммасининг моддий жавобгар шахслар 
бўйнига қўйилишига
Дебет 4730 «Ходимлар билан моддий зарарлар бўйича ҳисоб –китоблар» 
Кредит 5910 «Камомадлар ва бойликларни бузилишидан кўрилган
йўқотишлар» 
Товар ва идишларнинг инвентаризацияда аниқланган ортиқча 
суммалари чакана савдо корхоналарининг асосий фаолиятдан олинган 
даромадларига олиб борилади ва унга Дебет 2920 «Чакана савдодаги 
товарлар» Кредит» 9390 «Бошқа операцион даромадлар» ёзуви қилинади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет