412
ошпазнинг талабномасига кўра керакли миқдорда берилади. Омбор мудири
ўз маъсулиятида бўлган товар-моддий бойликларлар учун тўлиқ жавобгар
ҳисобланади. Корхона раҳбарияти омбор мудири жавобгарлигида бўлган
бойликлар бутлигини назорат қилиш мақсадида
белгиланган муддатларда
уларнинг инвентаризациясини ўтказиб туриши лозим. Омбордаги товар
моддий бойликларнинг
инвентаризациясини
ўтказиш
тартиби
ва
расмийлаштирилиши улгуржи савдо корхоналаридаги тартибга тўлиқ
ўхшайди.
Инвентаризация
натижасида
камомадлар
аниқланганда
товарларнинг бузилиши, табиий камайиши ҳисоб-китоблари тузилади.
Омбор мудирлари корхонада белгиланган муддатларда икки нусхада товар
ҳисоботини тузадилар. Бу ҳисобот ҳам худди улгуржи савдодагига тўлиқ
ўхшайди. Товар ҳисоботига барча кирим ва чиқим ҳужжатлар
илова
қилинади ва бухгалтерияга топширилади. Товар ҳисоботи ва унга илова
қилинган ҳужжатлар омбор бўйича товар операциялари ҳисобини юритишга
асос бўлади.
Ошхоналарга товар моддий бойликлар омборлардан шунингдек,
бевосита ҳисобдор шахслардан кирим қилинади.. Ошхонага овқат тайёрлаш
учун керак бўлган масаллиқлар, маҳсулотлар бош ошпазнинг талабномасига
қараб берилиши лозим. Омбордан бош ошпазнинг талабномаси асосида
берилган ёки бевосита ҳисобдор шахслардан кирим қилинган товар модлдий
бойликларига юк хати тўлдирилади. Ошхонада қозонларда тайёрланаётган
овқатлар ҳисобга олинмайди, яъни ишлаб чиқариш ва тугалланмаган ишлаб
чиқариш алоҳида ҳисобга олинмайди. Тайёр маҳсулотлар ошхонадан хизмат
залига буюртма, счёт ёки официант варағи, чек , чипталар билан берилади.
Кун охирида ошхонадан залга берилган
овқатлар миқдори юқоридаги
ҳужжатлар асосида топилади. Ошхонада суюқ бўлмаган овқатлар буфетларга
юкхати ёки олиш варақалари орқали берилади. Ошхонадан ўз ходимларига
берилган овқатлар тарқатиш қайдномаси билан расмийлаштирилади, ой
тугагач тарқатиш қайдномаси бош ошпазнинг ҳисоботига илова этилиб
бухгалтерияга топширилади. Ошхонада тайёр овқатлар майда улгуржи тарзда
ҳам сотилиши мумкин (болалар муассасалари, ўқув юртлари, шифохоналар
ва бошқаларга). Майда улгуржи тарзда сотилган тайёр овқатларга харидор
тамонидан
берилган
ишонч
қоғози
асосида
счёт-фактура
расмийлаштирилади. Тайёрланган, лекин сотилмасдан қолган ва истеъмолга
яроқсиз бўлиб қолган овқатлар кейинги кунда сотилиши мумкин эмас.
Бундай овқатлар “Тайёр таомларни ҳисобдан чиқариш далолатномалари”
билан расмийлаштирилади ва сотилмаган овқатлардан кўрилган зиён
корхона зарарига олиб борилади. Бош ошпаз белгиланган муддатларда барча
кирим ва чиқим хужжатлари асосида тузилган товар ҳисоботи ёки товар - пул
ҳисоботини икки нусхада тузади ва бир нусҳасини
бирламчи хужжатлар
билан бирга корхона бухгалтериясига тақдим этади..
Буфетга товарлар омбордан ва ошхонадан берилади. Омбордан ва
ошхонадан кирим қилинган маҳсулотларга юк хати тўлдирилади. Буфетдан
товарлар фақат нақд сотилади. Сотиш ҳажми, чеклар, счётлар, чипталар
билан тасдиқланади. Буфетчи ҳам белгиланган муддатларда товар-пул
413
ҳисоботини икки нусхада тузади. Ошхона ва буфет бўлинмалари
ажратилмаганда товар ҳисоботи ёки товар -пул ҳисоботи умумий ҳолда
тузилади.
Достарыңызбен бөлісу: