Microsoft Word Бошкатармокдарслик


 “ Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар”



Pdf көрінісі
бет262/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

9590 “ Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар” 


419
Ушбу счётларнинг кредитида номлари юқорида зикр этилган 
даромадларнинг турлари ҳисоблаш тамойилига мувофиқ олдинги бобларда 
акс эттирилган тартиблар сингари акс эттирилади. 
Фавқулотдаги даромадларнинг ҳисоби. 21-сон БҲМСга мувофиқ 
фавқулотдаги даромадларнинг ҳисоби 9710 “Фавқулотдаги фойда” счётининг 
кредитида ҳисобга олинади. Бунда фавқулотда олинган ёки ҳисобланган 
фойданинг турини кўрсатувчи счётлар ( 0100, 0400, 0700, 1000, 2900 ва 
бошқа счётлар) дебетланади.
Барча даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ҳисобот даври охирида
9910 “Якуний молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда
улар ёпилади. 
 
27.2. Савдо корхоналарида харажатлар ҳисоби 
 
Сотиш таннархига киритилган харажатлар ҳисоби. Савдо 
корхоналарида сотиш таннархига киритилган харажатлар деганда сотилган
товарлар таннархини ташкил қилувчи харажатлар тушунилади. Бу 
кўрсаткични аниқлаш тартиби улгуржи савдо ва чакана савдо корхоналарида 
бир-биридан фарқ қилади. 
Улгуржи савдо корхоналарида товарлар сотиб олиш таннархи бўйича
узлуксиз тизим асосида ҳисобга олиниши сабабли сотиш таннархига 
киритилган харажатларни ҳар бир сотиш бўйича аниқлаш имкони мавжуд 
бўлади. Счёт-фактуралар асосида сотилган товарларни омбор мудирлари 
жавобгарлигидан сотиб олиш қиймати (таннархи)да чиқарилади ҳамда унга 
қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 9120 «Сотилган товарлар таннархи» 
Кредит 2910 «Омбордаги товарлар». 
Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида товарларни савдо 
устамалари билан биргаликда ҳисобга олиниши, шунингдек товарларнинг 
узликсиз тизимини сотиш жараёнида қўллашнинг имконияти бўлмаганлик 
сабабли сотиш таннархига киритиладиган харажатларни, яъни сотилган 
товарларнинг таннархини сотиш пайтида аниқлаб бўлмайди. Шунинг учун ой 
охирида сотилган товарларнинг таннархи (Ст) товарларни сотишдан 
олинган даромад (Сд) суммасидан сотилган товарларга тўғри келадиган 
савдо ва умумий овқатланиш устамалари (Су)ни айириш орқали топилади
яъни: 
Ст = Сд – Су 
Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида сотиш таннархига 
киритилган харажатлар ёки сотилган товарларнинг таннархи қуйидаги кетма-
кетликда топилади: 
Биринчидан, 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 
счётининг кредит обороти асосида нақд пулга, кредитга, майда улгуржи 


420
тарзда, иш ҳақи ҳисобидан ва бошқа сотиш турларидан олинган даромад 
суммаси аниқланади. 
Иккинчидан, 2980 «Савдо устамаси» счётининг кредитида акс 
эттирилган қолдиқ товарларга тўғри келувчи ва кирим қилинган товарларга 
қўйилган савдо устамалари асосида сотилган товарларга тўғри келувчи савдо 
устамасининг миқдори махсус ҳисоб-китоб орқали топилади. Ушбу ҳисоб-
китоб барча савдо шаҳобчалари бўйича қуйидаги тарзда амалга оширилади 
(27.1-жадвалга қаранг).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет