Microsoft Word Бошкатармокдарслик


“Фоиз кўринишидаги харажатлари”-



Pdf көрінісі
бет265/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

9610 “Фоиз кўринишидаги харажатлари”- ушбу счётнинг дебетида 
йил мобайнида савдо корхоналари томонидан олинган қарзлар ва 
кредитларга доир ҳисобланган харажатлар, шунингдек узоқ муддатли ижара 
учун тўловлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг 
дебетида ва 6920 “Ҳисобланган фоизлар” счётининг кредитида акс 
эттирилади.
9620 “Валюта курс фарқларидан кўрилган зарарлар”- ушбу
счётнинг дебетида йил мобайнида савдо корхоналари балансининг валюта 


423
моддаларини ифодаловчи счётларга доир операциялар бўйича курслар 
ўртасидаги салбий фарқлардан кўрилган зарарлар акс эттирилади. 
Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу зарарларни 
ифодаловчи счётларнинг кредитида (4010, 4310, 5020, 5210, 5220, 6010, 6310 
ва бошқа счётлар) акс эттирилади.
9630 “Қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича 
харажатлар” - ушбу счётнинг дебетида йил мобайнида савдо корхоналарида 
акция ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш билан 
боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу 
счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида 
(1000, 5110, 5010, 6710, 6520, 6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади.
9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар”- ушбу
счётнинг дебетида йил мобайнида савдо корхоналарининг молиявий 
фаолиятга доир бошқа харажатлари, масалан молиявий инвестицияларни 
қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар ва бошқа харажатлар акс эттирилади 
Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни 
ифодаловчи счётларнинг кредитида (0600, 5800, 6990 ва бошқа счётлар) акс 
эттирилади.
Фавқулотдаги зарарлар ҳисоби. Савдо ва умумий овқатланиш 
корхоналарида фавқулотдаги зарарлар ҳисоби 21-сон БҲМСга мувофиқ 9720 
“Фавқулотдаги зарарлар” счётининг дебетида ҳисобга олинади. Бунда 
фавқулотдаги ходисалардан кўрилган зарарларни кўрсатувчи счётлар, 
масалан, 0100, 0400, 0700, 1000, 2900 ва бошқа счётлар кредитланади.
Йил охирида сотиш таннархига киритилган харажатлар, давр 
харажатлари, молиявий фаолиятдан олинган харажатлар, фавқулотдаги 
зарарлар ҳисоби счётларининг дебетида тўпланган сумма уларнинг 
кредитига ва 9910 “Якуний молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва 
шу асосда улар ёпилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет