Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет264/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

9410 “Сотиш харажатлари”- ушбу счётнинг дебетида йил мобайнида 
сотишга доир харажатлар (реклама харажатлари, сотиш билан боғлиқ 
ходимларнинг иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация 
харажатлари, ташиш ва бошқа шу каби сотиш билан боғлиқ харажатлар) акс 
эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу 
харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (5110, 5010, 6710, 6520, 
6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади.
9420 “Маъмурий-бошқарув харажатлари”- ушбу счётнинг дебетида 
йил мобайнида бошқарувга доир харажатлар ( иш ҳақи, ижтимоий суғуртага 
ажратмалар, амортизация харажатлари, сафар харажатлари, телефон алоқаси
ва бошқа шу каби бошқарув билан боғлиқ харажатлар) акс эттирилади. 
Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни 
ифодаловчи счётларнинг кредитида (0200, 0500, 1000, 5110, 5010, 6710, 
6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади.
9430 “Бошқа операцион харажатлар” - ушбу счётнинг дебетида йил 
мобайнида савдо корхоналарининг сотиш ва бошқарувдан ташқари 
умумфаолиятига доир давр харажатлари (моддий ёрдам, компенсацион 
тўловлар, мулкни сотишдан ва беришдан кўрилган зарарлар, турли хизматлар 
ва бошқа шу каби операцион харажатлар) акс эттирилади. Харажатларнинг 
аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи 
счётларнинг кредитида (1000, 5110, 5010, 6400, 6710, 6520, 6990, 9210, 9220 
ва бошқа счётлар) акс эттирилади.
Молиявий фаолиятга доир харажатлар ҳисоби. Савдо ва умумий 
овқатланиш корхоналарининг молиявий фаолиятга доир харажатларига
қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш, валюта операциялари, 
кредит ва қарзларни олиш, узоқ муддатли ижарага доир ва бошқа молиявий 
фаолиятга тааллуқли харажатлар киради. 21-сон БҲМС га мувофиқ савдо ва 
умумий овқатланиш корхоналарининг молиявий фаолиятга доир 
харажатлари ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет