Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет263/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

27.1-жадвал 
Сотилган товарларга тўғри келадиган савдо устамаларининг 
 ҳисобкитоби 
 
 
Савдо дўкон 
Савдо устамаси ( 2980-счёт)
Сотилган 
товарлар 
суммаси 
(9020- 
счётнинг 
кредит 
обороти
Бош 
қолдиқ 
(кредит
 
Кирим 
қилинган 
товарларга 
қўйилган 
устама 
(кредит 
оборот)
Жами 
(1Қ2) 
А 
Б 





«Хўжалик товарлари» 
60000 
300000 
360000 
1600000 

«Озиқ –овқатлар» 
50000 
500000 
550000 
2800000 
Шу каби бошқалар 
 
Жами 
110000 
800000 
910000 
4400000 
 
Ой 
охиридаги 
товарлар
суммаси 
(2920-
счётнинг 
қолдиғи
Жами 
товарлар 
суммаси 
(4+5) 
Савдо 
устамаси-
нинг 
ўртача 
фоизи
( 3/6*100)
Қолдиқ 
товарларга 
тўғри 
келадиган 
савдо 
устамаси 
(7*5/100 
Сотилган товарларга 
тўғри келадиган савдо 
устамаси 
(3-8) 





400000 
2000000 
18% 
72000 
288000 
500000 
3300000 
16,7 % 
83500 
466500 
900000 
5300000 
17,28% 
155500 
754500 
 
Учинчидан, сотишдан олинган даромад суммасидан сотилган 
товарларга тўғри келувчи савдо устамасини айириш орқали сотилган 
товарларнинг таннархи аниқланади. Юқорида келтирилган маълумотлар 
бўйича ушбу сумма 3645500 сўмни ташкил қилган (4400000- 745500). 
27.1-жадвалда келтирилган ҳисоб- китобларга асосан сотилган 
товарларнинг таннархи 21- сон БҲМС га мувофиқ счётларда қуйидагича акс 
эттирилади. 

Сотилган товарларни сотиш баҳоларида ҳисобдан чиқарилишига 


421
Дебет 9120 «Сотилган товарлар таннархи» - 4400000 
Кредит 2920 «Чакана савдодаги товарлар» - 4400000 

Сотилган товарларга тўғри келувчи савдо устамаси суммасига 
Дебет 2980 «Савдо устамаси» -754500 
Кредит 9120 «Сотилган товарлар таннархи» - 754500 
9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» счётининг дебет ва кредит 
оборотларининг фарқи (бизнинг мисолда 3645500 сўм) жами сотилган 
товарларнинг таннархини билдиради ва ушбу сумма корхонанинг охирги 
молиявий натижаларини акс эттирувчи 9910 «Охирги молиявий натижа» 
счётга ўтказилади, яъни: 
Дебет 9910 «Охирги молиявий натижа» -3645500 
Кредит 9120 «Сотилган товарлар таннархи» - 3645500 
Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида сотиш таннархига 
киритиладиган харажатлар, яъни сотилган товарлар таннархи даврий ҳисоб 
тизимида бошқача тартибда ҳам аниқланиши мумкин. Ушбу тартибга кўра 
савдо корхонасида 9120 “Сотилган товарларнинг таннархи” қўлланилмайди, 
унинг ўрнига 9140 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ ни сотиб олиш” ва 9150 
“Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар” вақтинчалик счётларидан 
фойдаланилади. Товарларни сотиб олиниши таннархи бўйича дастлаб 9140 
“Даврий ҳисоб усулида ТМБ ни сотиб олиш” счётининг дебетида ва 6010 
«Таъминочиларга 
тўланадиган счётлар» счётининг кредитида акс 
эттирилади. Ой охирида инвентаризация қилиш йўли билан товарларнинг 
ҳаққоний қолган қолдиғи топилади. Топилган охирги қолдиқ суммаси 2920 
«Чакана савдодаги товарлар» счётининг бош қолдиғи билан таққосланади ва 
аниқланган фарқ 9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар” 
счётида акс эттирилади. Чунончи, охирги қолдиқ суммаси бош қолдиқ 
суммасидан кўп бўлса, у ҳолда фарқ суммасига қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 2920 «Чакана савдодаги товарлар»
Кредит 9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар”.
Агар охирги қолдиқ суммаси бош қолдиқ суммасидан кичик бўлса, у 
ҳолда фарқ суммасига қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар”. 
Кредит 2920 «Чакана савдодаги товарлар»
Ҳисобот даври охирида 9140 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ ни сотиб 
олиш” счётининг дебетида тўпланган, шунингдек 9150 “Даврий ҳисоб 
усулида ТМБ бўйича тузатишлар” счётининг дебети ёки кредитида тўпланган 
сумма тўлиғича 9910 «Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилади. Бунда 
Дебет 9910 «Якуний молиявий натижа» Кредит 9140 “Даврий ҳисоб усулида 
ТМБ ни сотиб олиш” ва 9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича 
тузатишлар” ёзувлари суммаларининг йиғиндиси жами сотиш таннархига 
киритилган харажатлар яъни сотилган товарлар таннархи суммасини 
ифодалайди. Агар товарларнинг ой охиридаги қолдиғи ой бошидаги 
қолдиғидан катта бўлса, бу ҳолда сотилган товарлар таннархи Дебет 9910 
«Якуний молиявий натижа» Кредит 9140 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ ни 
сотиб олиш” ёзуви суммасидан Дебет 9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ 


422
бўйича тузатишлар” Кредит 9910 «Якуний молиявий натижа» ёзувининг 
суммасини айириш орқали топилади. 
Давр 
харажатларининг 
ҳисоби
Савдо корхоналарида давр 
харажатларига товарларни сотишга, маъмурий-бошқарувига ва бошқа 
операцион фаолиятига доир харажатлар киради. 
21-сон 
БҲМС га мувофиқ савдо корхоналарининг давр 
харажатларининг ҳисоби бошқа корхоналар сингари қуйидаги счётларда 
олиб борилади: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет