431
бўйича ҳисоб-китобларни ўтказишни ҳисобга олган ҳолда
солиққа
тортилади;
* олинган грантлар.
* кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати
товарларни реализация қилишдан тушумнинг
таркибига илгари киритилган
бўлса;
* қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чегирмалар.
Ягона солиқ тўловини тўловчи автомобилларга ёқилғи қуйиш
шохобчаларида ушбу чегирмалардан ташқари солиқ солиш базаси
қуйидагиларга камайтирилади:
-жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси
ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммасига;
-маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган автомобилларга ёқилғи
қуйиш шохобчалари учун белгиланган юқори устамасидан ошадиган чакана
ва харид нархлари ўртасидаги фарқ суммасига.
Ягона солиқ тўлови базасини аниқлашда чегириб ташланадиган даромад
турлари тафсилоти ушбу солиқ тўлови ҳисоб-китобига илова қилинади.
Ягона солиқ тўлови суммаси савдо ва умумий овқатланиш корхоналари
томонидан олиб борилган савдо фаолияти турлари бўйича
улар учун
белгиланган солиқ ставкасини ҳар бир фаолият турига тўғри келувчи солиқ
солиш базаси суммасига кўпайтириш орқали топилади. Пластик карточкалар
бўйича олинган тушумга тўғри келувчи ягона солиқ тўлови суммаси улар
бўйича тузатилган ставкада, яъни белгиланган ставканинг 10 фоизга
камайтирилган миқдорида топилади.
Ягона солиқ тўлови суммаси йил бошидан бошлаб ўсиш тартибида
ҳисоб-китоб қилинади. Жами ҳисобланган солиқ суммаси ва олдинги ҳисоб-
китоб суммаси ўртасидаги фарқ охирги ҳисобот даврига (чоракка) тўғри
келадиган солиқ суммасини билдиради.
Ушбу суммага бухгалтерияда
қуйидаги ёзув берилади:
Дебет 9810 «Даромад (фойда)дан солиқлар бўйича харажатлар»
Кредит
6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар”.
Ягона солиқ тўловининг бюджетга ўтказиб берилишига бухгалтерияда
қуйидагича ёзув берилади:
Дебет 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар”
Кредит
5110 «Ҳисоб-китоб счёти».
Достарыңызбен бөлісу: