Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет268/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

28-бобСАВДО КОРХОНАЛАРИДА СОЛИҚ ТЎЛОВЛАРИ
МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР ВА УШЛАНМАЛАР ҲИСОБИНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
 
28.1. Савдо корхоналарида солиқ тўловларининг ҳисоби 
 
Савдо корхоналари давлатимизнинг солиқ қонунчилигига кўра мақоми 
ва юритаётган фаолият турлари бўйича ҳар хил солиқлар, мажбурий 
ажратмалар, тўловлар, ушланмалар ва йиғимларни тўлайдилар. Чунончи, 
чакана савдо, умумий овқатланиш, улгуржи савдо корхоналари (улгуржи 
савдо 
корхоналари 
уюшмаси 
тизимига 
кирувчи 
республика 
ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий
базаларидан ташқари), жойлашган жойи ва аҳолисининг сонига қараб
белгиланган ставкаларда солиққа тортиладиган базадан ягона солиқ 
тўловини тўлайдилар. Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига 
кирувчи республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва 
уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалари 
белгиланган ставкаларда ялпи даромад солиғини ва бюджетдан ташқари 
мақсадли фондларга ажратмаларни тўловчилари бўлиб ҳисобланади. Савдо 
корхоналари ҳисобланадиган автомобилларга ёқилғи қуюш шаҳобчалари 
(АЁҚШ) белгиланган ставкаларда ёғилғи истеъмоли солиғи ҳамда солиққа 
тортиладиган базадан ягона солиқ тўловини тўлайдилар. Комиссияга қабул 
қилинган товарлар ва консигнация товарлари бўйича воситачилик 
хизматларини кўрсатувчи савдо корхоналари воситачилик ҳақидан 
белгиланган ставкаларда ягона солиқ тўловини тўловчилари бўлиб 
ҳисобланадилар.
Ягона солиқ тўловининг ҳисоби 
 
Солиқ солиш объекти. Савдо корхоналарида ягона солиқ тўловининг 
объекти бўлиб ялпи тушум ҳисобланади. Савдо корхоналарининг ялпи 
тушуми ўз ичига қуйидагиларни олади: 
1) товарларни реализация қилишдан соф тушум, яъни соф товар 
айланмаси
2) асосий фаолиятдан бошқа даромадлар
а) ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф этилган жарималар, 
пенялар, вақтида тўланмаган қарзлар ва хўжалик шартномалари шартларини 
бузганлик учун бошқа хил жазо жарималари; 
б) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги фойда; 
в) ишлаб чиқариш ва маҳсулот (иш, хизмат)ларни реализация қилиш 
билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан, хизмат кўрсатувчи ва 
ёрдамчи хизматлардан тушумлар сифатидаги бошқа даромадлар; 
г) асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни чиқиб кетишидан даромадлар; 


429
д) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредиторлик ва депонент 
қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар; 
е) товар-моддий бойликларни қўшимча баҳолаш (товар-моддий 
бойликларни қўшимча баҳолаш суммаси улар реализация қилинишига қараб 
солиқ солинадиган ялпи тушумга киритилади; 
ж) бошқа шахслардан текинга олинган мол-мулк; 
з) бошқа шахслардан текинга олинган молиявий ёрдам; 
и) қисқа муддатли ижарадан даромадлар; 
к) бошқа операцион даромадлар, қуйидаги олинган даромадлардан 
ташқари (етказиб берувчилардан чегирмалар кўринишидаги; илгари чиқариб 
ташланган харажатларни қоплаш кўринишидаги; асосий воситаларни 
тугатишда илгариги нархини арзонлаштириш суммасидан ошадиган 
қўшимча баҳолаш суммаси ҳисобига); 
3) молиявий фаолиятдан даромадлар
а) олинган роялтилар ва капитал трансферти; 
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида бошқа 
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улуш қўшган ҳолда қатнашишдан 
олинган даромад, акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар ҳамда 
хўжалик юритувчи субъектга тегишли қимматли қоғозлар бўйича 
даромадлар; 
в) мол-мулкни узоқ муддатли ижарага (лизингга) беришдан олинган 
даромадлар (маржа); 
г) чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги фарқдан 
даромадлар. Бунда, баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашда 
курсдаги фарқдан даромад бўлиб, мусбат ва манфий курс фарқлари 
ўртасидаги сальдо ҳисобланади. Манфий курс фарқи суммаси мусбат курс 
фарқи суммасидан ошиб кетган ҳолда ошган сумма ягона солиқ тўловини 
ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган базани камайтирмайди; 
д) қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолашларни 
ўтказишдан даромадлар; 
е) молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар; 
4) фавқулодда даромадлар
Ягона солиқ тўлови ставкалари. Республикамизнинг солиқ сиёсатига 
мувофиқ савдо корхоналари ягона солиқ тўловини турли ставкаларда 
тўлайдилар. Чунончи, 2009 йил учун қуйидаги солиқ ставкалари белгиланган 
(28.1-жадвал). 
Ягона солиқ суммасининг ҳисоб-китоби ва ҳисоби. Ягона солиқ 
тўлови суммаси солиқ қонунчилиги ҳужжатларида белгиланган тартибда 
ҳисоб-китоб қилинади. Чунончи, ушбу ҳисоб-китобга солиқ солиш объектига 
кирувчи барча тушум ва даромадлар тафсилотини ифодаловчи жадваллар
илова қилинади. 
Ягона солиқ тўлови суммасини топиш учун ҳисоб-китобда махсус 
«Солиқ солиш базаси» кўрсаткичи (070-қатор) кўзда тутилган. Ушбу 
кўрсаткич жами соф ялпи тушум (050-қатор) суммасидан ялпи тушумдан 
чиқариб ташланадиган суммаларни (060-қатор) айириш орқали топилади.


430


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет