Microsoft Word Бошкатармокдарслик


«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»



Pdf көрінісі
бет65/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан
даромадлар» счётининг кредитида муддатида (3 йилдан ошиқ муддатда)
ундириб олинмаган қарзларни қурилиш ташкилоти фойдасига ўтқазишдан 
олинган даромадлар мос равишда кредиторлик қарзларни акс эттирувчи 
счётлар (6010, 6110, 6710, 6720, 6900 ва бошқалар) билан 
корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади.  

9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари» счётининг 
кредитида асосий фаолиятга хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан (соғлиқни 
сақлаш бўлинмаси, сарторошхона, кутубхона, болалар боғчаси, сауна, 
санаторийлар, ошхона, меҳмонхона, спорт комплекслари ва бошқалар) 
олинган даромадлар акс эттирилади. Бунда олинган ёки ҳисобланган 
даромадларни акс эттирувчи счётлар, масалан, 5010 «Кассадаги миллий 
валютадаги пул маблағлари», 5110 «Ҳисоб-китоб счёти», 4890 «Бошқа 
дебиторлар қарзлари» счётлари дебетланади.  

9380 «Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам» счётининг 
кредитида турли юридик ва жисмоний шахслардан қайтариб бермаслик 
шарти билан олинган молиявий ёрдам суммалари акс эттирилади. Бунда 
олинган ёрдамнинг турини акс эттирувчи счётлар, масалан, 5010 «Кассадаги 
миллий валютадаги пул маблағлари», 5110 «Ҳисоб-китоб счёти», 0100 
«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар счёти», 1000 “Материалларни 
ҳисобга олувчи счётлар” ва бошқа счётлар дебетланади.  

9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредитида юқорида 
келтирилган счётларга олиб борилмаган бошқа операцион даромадлар, 
масалан инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, турли қоплама суммалар 
ва бошқалар акс эттирилади. Бунда мос равишда ТМЗ ва пул маблағларини 
акс эттирувчи счётлар (0100, 1000, 2800, 2900, 5000 ва бошқалар) 
дебетланади.  
Қурилиш ташкилотларида асосий фаолиятдан олинган қўшимча 
даромадларнинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва бошқа бошқарув учун 
зарур сегментлари бўйича 11-с журнал-ордерда олиб борилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет