Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет66/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

3.УМУМХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ФОЙДА (ФухЁКИ ЗАРАР 
(Зух). Ушбу кўрсаткич қуйидагича топилади: 
Фух (Зух) = Фаф (Заф) + Фмф – Змф 
Бу ерда: Фмф – молиявий фаолиятдан олинган фойда; 
Змф - молиявий фаолиятдан кўрилган зарарлар. 
21-сон 
БҲМСга 
мувофиқ 
қурилиш 
ташкилотлари 
молиявий 
фаолиятидан олинган даромадлар 9500 «Молиявий фаолиятдан 
даромадларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган алоҳида 


99 
счётларда ҳисобга олинади. Бу счётларнинг кредитида молиявий фаолиятга 
доир даромадлар, яъни роялти, дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар, 
валюталар курслари фарқидан даромадлар, узоқ муддатли ижарадан 
даромадлар ва қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар ҳисоблаш 
тамойилига мувофиқ акс эттирилади.
Роялти 
кўринишидаги 
даромадлар 
деганда 
қурилиш 
ташкилотларининг номоддий активларини, масалан қурилиш бўйича 
лойиҳалар, меъёр ва тартиблар (стандартлар тўплами), лиценциялар ва 
бошқаларни ижарага беришдан ва хамкорликда фойдаланишдан олинган 
даромадлар тушунилади. Ушбу даромадларни ҳисобланиши 4850 
“Олинадиган роялти” счётининг дебетида ва 9510 “Роялти кўринишидаги 
даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Дивидендлар – бу қурилиш ташкилотининг акцияларга киритилган
молиявий инвестициялари учун ҳисобланган даромад. Ушбу даромадни 
ҳисоблашга асос бўлиб ўзга акциядорлик жамиятларининг қурилиш 
ташкилотига дивиденд ҳисобланганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси 
ҳисобланади. Ушбу хабарномада жами ҳисобланган дивиденд суммаси
ундан ушланган дивиденд солиғи суммаси ва тўланадиган дивиденд суммаси 
акс эттирилади. Агар хабарномада дивиденд солиғини ушланмаганлиги 
уқтирилган бўлса, у ҳолда ушбу солиқни дивиденд олган қурилиш 
ташкилоти тўлаши лозим. Ҳисобланган дидивенд кўринишидаги даромадлар 
4840 “ Олинадиган дивидендлар” счётининг дебетида ва 9520 “Дивиденд 
кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Фоизлар кўринишидаги даромадлар деганда қурилиш ташкилотининг 
бошқа юридик шахсларга берган қарзлари ва кредитлари учун ҳисобланган 
фоизлар тушунилади. Ушбу фоизлар суммаси тузилган шартномалар
асосида ҳисобланади. Фоиз кўринишида ҳисобланган даромадлар 4830 “ 
Олинадиган фоизлар” счётининг дебетида ва 9530 “Фоизлар кўринишидаги 
даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Валюталар курслари фарқидан даромадлар деганда қурилиш 
ташкилотининг валюта счётида сақланаётган чет валютаси ва чет эл 
валютасидаги дебиторлик қарзлар бўйича ҳисобланган ижобий курслар 
фарқи тушунилади. Ушбу даромад ҳар ойнинг охирида 5210 “Мамлакат 
ичидаги валюта счётлари”, 5220 “Чет элдаги валюта счётлари”, 4000 
“Олинадиган счётлар”, 4300 “Таъминотчи ва пудратчиларга берилган 
бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар” ва бошқа чет эл валютасида ҳисоби 
юритилган дебиторлик қарзлар счётлари бўйича Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки эълон қилган курслар асосида ҳисобланади. Ҳисобланган
ижобий курслар фарқи юқорида келтирилган счётларнинг дебетида ва 9540 
“Валюталар курслари фарқидан даромадлар” счётининг кредитида акс 
эттирилади.
Узоқ муддатли ижарадан даромадлар деганда мулкни бир йилдан кўп 
муддатга ижарага беришдан олинган даромадлар тушунилади. Ушбу 
даромаднинг суммаси тузилган лизинг (ижара) шартномаси асосида 
ҳисобланади. Ҳисобланган даромад суммаси 4830 “Олинадиган фоизлар”, 


100
6230 “Бошқа муддати узайтирилган даромадлар” счётларининг дебетида ва
9550 “Узоқ муддатли ижарадан даромадлар” счётининг кредитида акс 
эттирилади.  
Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар деганда узоқ ва 
қисқа муддатли инвестициялар қийматини ошириш натижасида вужудга 
келган даромадлар тушунилади. Бундай даромадлар қайта баҳолаш 
далолатномалари асосида ҳисобланади. Ҳисобланган даромад суммаси 0600 
“Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар”, 5800 “Қисқа 
муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар”нинг дебетида ва 9560 
“Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар” счётининг кредитида 
акс эттирилади.
Қурилиш ташкилотларида молиявий фаолиятдан олинган даромад-
ларнинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва бошқа бошқарув учун зарур 
сегментлари бўйича 11-с журнал-ордерда олиб борилади.
21-сон БҲМСга мувофиқ қурилиш ташкилотларида молиявий фаолиятга 
доир харажатларнинг ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади: 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет