Microsoft Word Бошкатармокдарслик


«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»



Pdf көрінісі
бет64/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётининг 
кредитида ўз асосий воситаларини сотишдан ва бошқа чиқимларидан 
олинган фойда суммаси акс эттирилади. Бунда 9210 «Асосий воситаларнинг 
чиқиб кетиши» счёти дебетланади. 

9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётининг 
кредитида материаллар, хўжалик инвентарлари ва номоддий активларни 
сотишдан ҳамда бошқа чиқимларидан олинган фойда суммаси акс 
эттирилади. Бунда 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти 
дебетланади. 

9330 «Ундирилган жарималар, пеня ва устамалар» счётининг 
кредитида турли хўжалик шартномалари шартларининг бузилиши 
натижасида, шунингдек кўрсатилган зарарларнинг қопланиши эвазига 
олинган даромад (фойда) суммаси акс эттирилади. Бунда мос равишда 
жаримани келиб тушганлиги, ушланганлиги ёки ҳисобланганлигини акс 
эттирувчи счётлар, масалан 5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул 
маблағлари», 5110 «Ҳисоб-китоб счёти», 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим 
билан ҳисоблашишлар», 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» 
дебетланади. 

9340 «Ўтган йиллар фойдаси» счётининг кредитида ҳисобот йилда 
аниқланган ўтган йилларнинг фойдаси акс эттирилади. Бундай фойда бўлиб, 
масалан, муддатидан олдин ҳисобдан чиқариб юборилган дебиторлик 
қарзларнинг тикланган ёки келиб тушган суммаси, ортиқча ҳисоблаб 
юборилган харажатларни камайтирилиши ва бошқалар ҳисобланади. Бунда 
мос равишда ўтган йиллар фойдасини тикланганлигини кўрсатувчи счётлар, 


98 
масалан 5010 «Кассадаги миллий валютадги пул маблағлари», 5110 «Ҳисоб-
китоб счёти», 4000 «Олинадиган счётлар» дебетланади.  

9350 «Қисқа муддатли ижарадан даромадлар» счётининг кредитида 
қисқа муддатли ижарадан олинган даромад суммаси 4820 «Қисқа муддатли 
ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти билан корреспонденциялашган 
ҳолда акс эттирилади.  



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет