Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет71/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
7.3. Қурилиш ташкилотларида мажбурий ажратмаларйиғимлар ва 
ушланмаларнинг ҳисоби 
Умумдавлат солиғларини тўловчи қурилиш ташкилотлари солиқ 
тўловларидан ташқари давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондларига 
турли ажратма ва ушланмаларни амалга оширадилар (7.2-жадвал). 


110
7.2-жадвал 
Қурилиш ташкилотларининг 2010 йилда тўлайдиган мажбурий 
ажратмалариушланмалари ва тўловлари 
 
Мақсадли 
фондлар тури 
Мажбурий ажратма тури 
Мажбурий ушланма ва тўлов 
турлари 
Ажратма базаси 
Ставка 
Ушланма (тўлов
базаси 
Ставка 
Пенсия фонди 
1.Бажарилган ишлар-
дан олинган соф
тушум 
2.Ҳисобланган иш
ҳақи фонди 
1,0 % 
25,0 % 
1. Ҳисобланган иш
ҳақи фонди 
4,0 % 
Йўл фонди 
1.Бажарилган ишлар-
дан олинган соф
тушум 
1,5 % 
1.Сотиб олинган
автотранспортнинг
харид қийматидан
5
а) енгил автомобил-
лар бўйича 
б) юк ташиш маши- 
налари ва автобуслар
бўйича 
Энг 
камида 
6 % 
Энг 
камида 
20 % 
Мактаб таълимини 
ривожлантириш 
фонди 
1.Бажарилган ишлар-
дан олинган соф
тушум 
1 % 
Давлатнинг 
мақсадли 
фондларига 
мажбурий 
ажратма 
ва 
ушланмаларнинг ҳисоб-китоблари тасдиқланган шаклларда тузилади ва 
белгиланган муддатларда давлат солиқ идораларига тақдим этилади. Ушбу 
ҳисоб-китоб маълумотлари давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий 
ажратма ва ушланмаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга асос бўлади. 
Пенсия фонди, Республика йўл фонди ва мактаб таълимини 
ривожлантириш фондига бажарилган ишлардан олинган соф тушумга 
нисбатан мос равишда белгиланган ставкаларда ҳисобланган мажбурий 
ажратмалар суммаси ҳисобот ойида ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» 
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» 
Пенсия фондига ҳисобот даврида ҳисобланган иш ҳақи фондига 
нисбатан белгиланган ставкада ҳисобланган мажбурий ажратма суммаси
ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет Харажат счётлари (2010, 2310, 2510, 9410, 9420, 9210, 0810) 
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» 
5
Автомобилларнинг фойдаланиш муддатига қараб ҳар бир от кучи учун энг кам иш ҳақига нисбатан 
бедгиланган фоизда ҳисобланган суммадан кичик бўлган тақдирда


111
Ходимларга ҳисобланган иш ҳақидан пенсия фондига 4 фоизлик 
ставкада мажбурий ушланманинг ушлаб қолиниши ҳисобда қуйидагича акс 
эттирилади: 
Дебет 6710 «Ходим билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» 
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» 
Республика йўл фондига сотиб олинган янги автотранспорт воситалари 
учун тўланган мажбурий йиғим суммаси 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га 
мувофиқ уларнинг бошланғич қийматига киритилади ва ҳисобда қуйидагича 
акс эттирилади: 
Дебет 0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш» 
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» 
Давлатнинг 
мақсадли 
фондларига 
мажбурий 
ажратма 
ва 
ушланмаларнинг ўтқазиб берилиши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» 
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Ягона солиқ тўлови режимида фаолият кўрсатаётган қурилиш 
ташкилотлари юқорида номлари келтирилган мажбурий ажратмаларнинг 
тўловчилари ҳисобланмайдилар. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет