102
7.2. Қурилиш
ташкилотларини
солиққа
тортишнинг
хусусиятлари
ва
уларнинг
ҳисоби
Республикамизнинг солиқ қонунчилиги ҳужжатларига кўра
қурилиш
ташкилотлари ташкилий-ҳуқуқий мақомига кўра умумдавлат солиқларини
ёки ихчамлаштирилган ягона солиқ тўловини тўловчилари бўлиб
ҳисобланадилар. Ихчамлаштирилган ягона солиқ режимида фаолият
кўрсатиши учун, биринчи бобда таъкидланганидек,
қурилиш ташкилотлари
кичик бизнес субъектларига киритиш мезонлари талабларига мос келиши
лозим. Кичик бизнес субъектларига кирувчи қурилиш ташкилотлари
умумдавлат солиқларини тўловчилари сифатида ҳам фаолият кўрсатиш
ҳуқуқига эгадирлар.
Қурилиш
ташкилотлари
тўлайдиган
умумдавлат
солиқларини
бухгалтерия ҳисоби объекти сифатида турлича таснифлаш мумкин (7.1-
жадвал).
7.1-жадвал
Қурилиш
ташкилоти
тўлайдиган
солиқларнинг
тавсифи
т
/р
Солиқнинг
номи
Бюджет
тури
Бевосита
/
билвосита
-
лиги
Тўғри
/
эгри
солиқлиги
Олиб
бориладиган
счётларининг
тури
1
ҚҚС
респуб-
лика
бил-
восита
эгри
Олинадиган счётларни
ҳисобга олувчи счётлар
2
Фойда солиғи
респуб-
лика
Бевосита
тўғри
Даромаднинг ишлатили-
шини ҳисобга олувчи
счётлари
3
Мол-мулк
солиғи
маҳал-
лий
Бевосита
тўғри
Давр харажатларини
ҳисобга олувчи счётлар
4
Ер солиғи
маҳал-
лий
Бевосита
тўғри
Давр харажатларини
ҳисобга олувчи счётлар
5
Сув солиғи
респуб-
лика
Бевосита
тўғри
Давр харажатларини
ҳисобга олувчи счётлар
6
Инфраструк-
турани ривож-
лантириш
солиғи
маҳал-
лий
Бевосита
тўғри
Даромаднинг ишлатили-
шини ҳисобга
олувчи
счётлар
7
Дивиденд
солиғи
респуб-
лика
билвосита
эгри
Дивиденд бўйича ҳисоб-
китобларни ҳисобга олувчи
счётлар
8
Ходимлар
даромадидан
солиқ
респуб-
лика
билвосита
эгри
Иш ҳақ бўйича ҳисоб-
китобларни ҳисобга олувчи
счётлар
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, қурилиш ташкилотлари
тўлайдиган солиқлар бевосита ва билвосита ёки, мос равишда, тўғри ва эгри
солиқларга, республика бюджетига ва маҳаллий бюджетга тўланадиган
солиқларга, олинадиган счётлар, харажатлар, даромадларни ишлатилиши
103
ҳамда ходимлар ва таъсисчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи
счётларга олиб бориладиган солиқларга бўлинади.
Бевоситалар солиқлар ёки тўғри солиқлар деганда қурилиш
ташкилотларининг молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичларига
бевосита
таъсир кўрсатадиган солиқлар тушунилади. Ушбу солиқлар харажатларни
кўпайтириш ёки олинган даромаднинг бир қисмини ундириш ҳисобидан
пировард натижада эришиладиган соф фойда суммасини камайтиришга олиб
келадиган солиқлар ҳисобланади. Давлатимиз солиқ сиёсати негизида бу
солиқ турлари юкини доимий камайтириб бориш, уларнинг рағбатлантириш
ролини ошириш ётади.
Билвоситалар солиқлар ёки эгри солиқлар деганда қурилиш
ташкилотларининг молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичларига бевосита
таъсир кўрсатмайдиган солиқлар тушунилади. Ушбу солиқлар сотилган
маҳсулот, товар, иш ва хизматлар баҳоси устига бюджет фойдаси учун
қўйиладиган устамалардир. Дивиденд ва ходимлар даромадларидан
ундириладиган солиқларнинг эгри солиқлар гуруҳига киришига сабаб
шундаки, улар қурилиш ташкилотлари харажатларини кўпайтириш ёки
олинган соф фойдани камайтиришга олиб келмайди. Қурилиш ташкилотлари
дивиденд ва ходимлар даромадидан солиқларни бюджетга ўтказиб беришда
беғараз хизмат кўрсатувчилар бўлиб ҳисобланади.
Қурилиш ташкилотларида бевосита ва билвосита солиқларни ҳисоб-
китоб қилиш, уларни бюджетга ўтказиб бериш республикамиз Солиқ
кодексида белгиланган умумий тартибларга асосан амалга оширилади. Шу
билан бирга қурилиш ишларининг узоқ муддатларда олиб борилиши, уларни
бош пудратчи ва субпудратчилар томонидан ўз кучлари билан ҳамда
ҳамкорликда бажарилиши, даромаднинг босқичма-босқич ёки ёппасига
топшириш усулларидан бири бўйича
тан олиниши, шунингдек бошқа
жиҳатлар айрим солиқларнинг ҳисоб-китоб қилинишида ўзига хос
хусусиятлар борлигидан дарак беради. Қуйида қурилиш ташкилотларида
ҚҚС, даромад (фойда) солиғи ва ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилиш
ҳамда уларни ҳисобга олишдаги хусусиятларга тўхталамиз.
ҚҚС ҳисоб
-китоби ва ҳисоби
. Узоқ давом этадиган ишлаб чиқариш
циклига эга бўлган қурилиш, қурилиш-монтаж,
таъмирлаш-қурилиш, ишга
тушириш-созлаш каби ишларни бажарувчи пудратчи ташкилотларда ҚҚС
бўйича солиқ солиш объекти бўлиб бажарилган ва буюртмачилар томонидан
тасдиқланган
ҳисоб-китоб
ҳужжатларига
киритилган
ишларнинг
шартномавий нархлардаги қиймати ҳисобланади.
Қурилиш ишлари пудратчи ёки субпудратчи ташкилотлар томонидан
пудратчи (субпудратчи) ва буюртмачилар тақдим этган материаллар асосида
бажарилганда, ушбу материалларнинг қиймати киритилган ҳолда бажарилган
ҳамда тасдиқланган ишларнинг қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Бунда қурилиш ишларига сарфланган моддий ресурслар бўйича тўланган
ҚҚСнинг суммаси ишни бажарган пудратчи ташкилотларда бюджет
олдидаги тўловларни камайтиришга олиб борилади.
104
Пудратчи ташкилотлар субпудратчи ташкилотларга моддий-техника
ресурсларини (қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур материаллар,
конструкциялар, буюмлар,
намунавий асбоб-ускуналар, аппаратуралар,
стандартлаштирилмаган технологик ва энергетик асбоб-ускуналар, шу
жумладан махсус материалларни) бир объект қурилиши доирасида
сотганида, уларга ҚҚСни киритмасдан, қўлланадиган нарх ва тарифлардан
келиб чиққан ҳолда сотиладиган моддий-техника ресурсларининг қиймати
солиқ солинадиган айланма ҳисобланади.
Марказлаштирилган манбалар (бюджет пул маблағлари, давлат бюджети
таркибида
консолидацияланадиган
давлат
мақсадли
жамғармалари
маблағлари (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари), ҳукумат
қарорлари
билан
белгиланадиган
бошқа
манбалар)
ҳисобидан
молияланадиган объектларни “ипидан игнасигача”
қуриш чоғида
тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича харажатлар объект фойдаланишга
топширилишига қадар пудратчининг балансида қайд этилади ва пудратчида
ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланмага киритилмайди.
Тугалланмаган қурилиш бўйича харажатлар пудратчида объектни
лойиҳада назарда тутилган ишларнинг барча ҳажмини бажариш, шу
жумладан махсус ва ишга тушириш-созлаш ишлари, объектни технологик ва
муҳандислик ускуналари билан бутлаш бўйича фойдаланишга топшириш
далолатномасига кўра ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланмага
киритилиши керак. Бунда, пудратчида тугалланмаган қурилиш харажатлари
бўйича камайтиришга олиб бориладиган ҚҚСнинг суммаси бўлиб, ушбу
харажатларни солиқ солинадиган айланмага киритилиши чоғида счёт-
фактуралар бўйича олинган солиқ суммаси ҳисобланади.
Пудратчи ташкилотларда бажарилган ва буюртмачиларга топширилган
қурилиш ишларига тўғри келадиган ҚҚС суммаси белгиланган ставка (20
фоиз) бўйича иккита усулда қуйидаги формулалар асосида аниқланади:
Достарыңызбен бөлісу: