Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет72/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
 
Қурилишда сотишдан олинган фойда (зарар) – бу бажарилган 
ишлардан олинган соф тушум ва уларнинг сотиш тапннархи ўртасидаги фарқ 
суммаси.
Қурилишда давр харажатлари -  бу қурилиш ташкилотлари томонидан 
бажарилган қурилиш ишлари, ишлаб чиқилган тайёр маҳсулотлар ва 
кўрсатилган хизматларни сотиш, маъмурий-бошқариш ва бошқа операцион 
фаолиятга доир харажатлар. 
Қурилишда асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларбу 
қурилиш ташкилотларининг асосий воситалари, номоддий активлари, 
материалларини сотишдан фойда, ўндирилган жарималар, воз кечилган 
кредиторлик қарзлари, қисқа муддатли ижарадан даромадлар, беғараз 
қайтарилмайдиган молиявий ёрдам, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар 
даромадлари, инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, ўтган йилларнинг 
фойдаси каби даромадлар (фойда)нинг мажмуаси. 
Асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) – бу асосий фаолиятдан 
олинган фойда ва бошқа даромадлар йиғиндисидан давр харажатлари 
суммасини айиришдан кейин қолган сумма.
Умумхўжалик фаолиятдан олинган фойда (зарар) – бу асосий 
фаолиятдан олинган фойда ва молиявий фаолиятдан олинган даромадлар 
йиғиндисидан молиявий фаолиятга доир харажатлари суммасини айиришдан 
кейин қолган сумма.
Солиққача фойда (зарар) – бу умумхўжалик фаолиятдан олинган 
фойда ва фавқулотдаги фойда йиғиндисидан фавқулотдаги зарарлар 
суммасини айиришдан кейин қолган сумма.


112
Соф фойда (зарар) – бу солиққача фойда суммасидан фойдадан 
(даромаддан) ундириладиган солиқлар суммасини айиришдан кейин қолган 
сумма.
Роялти кўринишидаги даромадлар – бу қурилиш ташкилотларининг 
номоддий активларини, масалан қурилиш бўйича лойиҳалар, меъёр ва 
тартиблар (стандартлар тўплами), лиценциялар ва бошқаларни ижарага 
беришдан ва хамкорликда фойдаланишдан олинган даромадлар.
Дивидендлар – бу қурилиш ташкилотининг акцияларга киритилган
молиявий инвестициялари учун ҳисобланган даромад.
Фоизлар кўринишидаги даромадлар - бу қурилиш ташкилотининг 
бошқа юридик шахсларга берган қарзлари ва кредитлари учун ҳисобланган 
фоизлар.
Валюталар курслари фарқидан даромадлар - бу қурилиш 
ташкилотининг валюта счётида сақланаётган чет валютаси ва чет эл 
валютасидаги дебиторлик қарзлар бўйича ҳисобланган ижобий курслар 
фарқи.
Узоқ муддатли ижарадан даромадлар - бу мулкни бир йилдан кўп 
муддатга ижарага беришдан олинган даромадлар тушунилади.
Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадларбу узоқ ва 
қисқа муддатли инвестициялар қийматини ошириш натижасида вужудга 
келган даромадлар. 
Фоиз кўринишидаги харажатлар - бу йил мабойнида олинган қарзлар 
ва кредитларга доир ҳисобланган харажатлар.
Валюталар курслари фарқидан зарарлар - бу йил мабойнида 
баланснинг валюта моддаларини ифодаловчи счётларга доир операциялар 
бўйича курслар ўртасидаги салбий фарқдан кўрилган зарарлар. 
Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар - 
бу йил мабойнида қурилиш ташкилоти томонидан акция ва бошқа қимматли 
қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар.  
Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар- бу актив йил 
мабойнида қурилиш ташкилотининг молиявий фаолиятга доир бошқа 
харажатлари, масалан молиявий инвестицияларни қайта баҳолашдан 
кўрилган зарарлар ва бошқа харажатлар.  
Бевоситалар солиқлар ёки тўғри солиқлар - бу қурилиш 
ташкилотларининг молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичларига бевосита 
таъсир кўрсатадиган, яъни харажатларни кўпайишига ёки олинган 
даромаднинг бир қисмини ундириш ҳисобидан пировард натижада 
эришиладиган соф фойда суммасини камайтиришга олиб келадиган 
солиқлар.
Билвоситалар солиқлар ёки эгри солиқларбу қурилиш 
ташкилотларининг молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичларига бевосита 
таъсир кўрсатмайдиган, яъни сотилган маҳсулот, товар, иш ва хизматлар 
баҳоси устига бюджет фойдаси учун қўйиладиган солиқлар.


113
Солиққа тортиладиган фойдабу солиққа тортиладиган даромаддан 
фойда (даромад) солиғини ҳисоблаш учун имтиёз сифатида чегириб 
ташланадиган харажатларни айиргандан кейин қоладиган фойда суммаси. 
Беғараз олинган мулк - бу бошқа юридик ва жисмоний шахслардан 
ҳақи тўланмаслик шарти билан олинган мулк (асосий воситалар, номоддий 
активлар, ўрнатишга мўлжалланган жиҳозлар, материаллар). 
Грантлар – бу  қурилиш ташкилотига давлат (хукумат) ҳамда нодавлат, 
чет эл, ҳалқаро ташкилот ва фондлар томонидан маълум мақсадлар учун 
берилган беғараз, гуманитар пул маблағлари ёки моддий техник ёрдам 
суммаси.
Ягона солиқ тўлови – бу микрофирма ва кичик корхоналар мақомидаги 
қурилиш ташкилотлари учун барча турдаги бошқа солиқлар, шунингдек 
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва 
Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларни 
тўлаш ўрнига жорий этилган соддалаштирилган солиқ. 
Мажбурий ажратмалар - бу Пенсия фонди, Республика йўл фонди ва 
мактаб таълимини ривожлантириш фондига бажарилган ишлардан олинган 
соф тушумга нисбатан мос равишда белгиланган ставкаларда ҳисобланадиган
мажбурий ажратмалар. 
Мажбурий ушланмалар бу Пенсия фонди ҳисобланган иш ҳақи 
фондининг қонун ҳужжатларида белгиланган қисмига нисбатан белгиланган 
ставкаларда ҳисобланадиган мажбурий ушланма суммаси. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет