Microsoft Word Бошкатармокдарслик


«Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага ажратмалар»



Pdf көрінісі
бет105/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

«Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага ажратмалар» 
моддасида бевосита экин ўстириш билан банд бўлган ишчилар меҳнатига ҳақ 
тўлаш, навбатдаги ва қўшимча таътилларга ҳақ тўлаш ҳамда бу суммаларга 
нисбатан ҳисобланган тегишли ижтимоий суғурта ажратмалари ҳисобга 
олинади. Бу харажатлар бошланғич хужжатлар асосида бевосита тегишли 
экинлар ва иш турларига ўтказилади. Қўшимча меҳнат ҳақи суммалари
тўғри иш ҳақига мутаносиб тақсимланади.
«Уруғлик» моддасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш 
учун сарфланган уруғликлар ҳисобга олинади. Уруғларни экишга тайёрлаш, 
уларни экиш жойига ташиб келтириш харажатлари уруғлар қийматига 
киритилмайди, балки экинларга тегишли харажатлар моддалари бўйича 
ўтказилади.
«Ўғит» моддасида қишлоқ хўжалик экинлари учун тупроққа 
солинадиган ўғитлар, шу жумладан саноатда ишлаб чиқиладиган минерал, 
бактериал ва бошқа ўғитлар ҳамда органик ўғитлар харажатлари ҳисобга 
олинади. Харажатлар аналитик ҳисобга олишда минерал ва органик ўғитлар 
бўйича алоҳида акс эттирилади. Ўғитларни тайёрлаш ва ерга солиш 
харажатлари бевосита муайян қишлоқ хўжалик экинига тегишли харажатлар 
моддалари бўйича ўтказилиб, бу моддага киритилмайди.
«Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари» моддасида бегона ўтлар, 
қишлоқ хўжалик экинлари зараркунанда ва касалликларга қарши курашда 
ишлатиладиган пестицид, кимёвий дорилар, гербицид ва бошқа кимёвий, 
шунингдек биологик воситаларни харид қилиш ва сақлаш харажатлари 
киритилади. Хўжаликнинг ўзи бу воситалар билан кўчатлар, экинларга 


171
ишлов бергандаги харажатлар моддалари бўйича экиннинг таннархига 
ўтказилади.
«Иш ва хизматлар» моддаси ўз корхонасининг ишлаб чиқариш 
эҳтиёжларини қондурувчи ёрдамчи ишлаб чиқаришларнинг хизматлари 
ҳамда шу корхонага бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан 
кўрсатиладиган ишлаб чиқариш характеридаги хизматларга ҳақ тўлаш 
харажатлари акс эттирилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет