11.1-жадвал
Қишлоқ хўжалик корхоналарида материалларнинг ишлатилиши ва
бошқа чиқимларини счётларда акс эттириш
№
Операциянинг мазмуни
Сумма
Дебет
счет
Кредит
счет
Асос
бўлувчи
ҳужжат
1
Материалларнинг ишлаб чиқаришга
сарфланиши
5000000
2010,
2310,
2510
1010-
1090
Материал
ҳисоботлари,
далолатнома-
лар
2
Материалларнинг сотилиши:
-сотиш қийматига
- материалларнинг ҳисоб баҳосида
моддий жавобгар шахс бўйнидан
соқит қилинишига
-сотишдан олинган фойдага
-сотишдан кўрилган зарарга
500000
400000
100000
-
4010,
9210
9220
9430
9220
1010-
1090
9320
9220
Шартнома,
счёт-фактура
ҳисоб-
китоблар,
материал
ҳисоботи
3
Материалларнинг бепул берилиши:
-бериш қийматига
-материалларнинг ҳисоб баҳосида
моддий жавобгар шахс бўйнидан
соқит қилинишига
-сотишдан кўрилган зарарга
500000
500000
500000
4010
9220
9430
9220
1010-
1090
4010
Шартнома,
счёт-фактура,
ҳисоб-
китоблар,
материал
ҳисоботи
4
Таъсис бадали сифатида берилиши:
-киритиш қийматига
--материалларнинг ҳисоб баҳосида
моддий жавобгар шахс бўйнидан
соқит қилинишига
500000
500000
0610-
0690
9220
9220
1010-
1090
Шартнома,
счёт-фактура,
ҳисоб-
китоблар,
материал
ҳисоботи
163
5
Материалларнинг иш ҳақи ва моддий
ёрдам сифатида берилиши:
-бериш қийматига
-материалларнинг ҳисоб баҳосида
моддий жавобгар шахс бўйнидан
соқит қилинишига
500000
500000
6710
9220
9220
1010-
1090
Ариза,
счёт-фактура,
ҳисоб-
китоблар,
материал
ҳисоботи
Қишлок хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларининг
аналитик ҳисоби уларнинг алоҳида турлари, чунончи уруғлик ва экиш
материаллари, ўғитлар, турли хил химикатлар, дори-дармонлар ва бошқалар
бўйича алоҳида очилган аналитик ҳисоб регистрларида юритилади.
11.3. Ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг ҳисоби
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ўстиришдаги ва боқувдаги моллар
айланма активларнинг муҳим турини ташкил этади. Уларни боқиш
жараёнида жонли меҳнат сарфи, ем-хашак ва бошқа харажатлар қилинади.
Маълум ёшга етганидан сўнг, ўстиришдаги моллар асосий подага ўтказилади
ва, аксинча, асосий подадан брак қилинган моллар боқувга қўйилиб, айланма
активларга ўтказилади.
Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар қуйидагича баҳоланади:
-сут йўналишидаги қорамолчиликдан олинган бузоқлар режа таннархида
баҳоланади;
-гушт йўналишидаги корамолчиликдан олинган бузоқлар тирик вазнини
тирик вазннинг режа таннархига кўпайтирилиб баҳоланади;
-чўчқачиликдан олинган чўчқа болалари тирик вазнини тирик вазннинг
режа таннархига кўпайтирилиб баҳоланади;
-ишчи ҳайвонлардан олинган насл ишчи ҳайвоннинг 60 озуқа-куни режа
таннархига тенглаштирилиб олиб баҳоланади;
-туялардан олинган насл 120 озуқа-куни режа таннархида баҳоланади;
-парранда болалари инкубациянинг суткалик парранда режа таннархида
баҳоланади.
-янги асалари уялари режа таннархида баҳоланади;
-четдан сотиб олинган ўстиришдаги ва боқувдаги моллар сотиб олиш
баҳосига, барча сотиб олиш ва ташиб келтиришга кетган харажатлар қўшиб
баҳоланади.
-асосий подадан брак қилиниб, боқувга қўйилган моллар баланс
баҳосида баҳоланади.
-асосий подага ўтказилган ёш моллар ҳакикий таннархида баҳоланади.
Ҳар ойда ўстиришдаги ва боқувдаги моллар вазни ўлчаниб, уларнинг
ошган вазни эвазига янги қиймати топилади. Йил охирида ўсган вазннинг
ҳақиқий таннархи аниқлангандан сўнг, режа ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги
фарқ топилади, ушбу фарқ суммаси тузатиш ёзувлари қилиниб ўстиришдаги
ва боқувдаги молларнинг ҳақиқий таннархи аникланади.
164
Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб
қуйидагилар ҳисобланади:
1)ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг бош сони ошиши ва сақланиши
устидан назорат қилиш;
2)пода таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида ҳисобга олиб бориш;
3)ўстиришдаги ва боқувдаги молларни парваришлаш ва боқиш
натижаларини тўғри аниклаш;
4)ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳаракатини тўғри ҳужжатли
расмийлаштириш ва улар ҳисобини ўз вақтида белгиланган тартибда
юритиш.
Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳаракати қуйидаги ҳужжатлар билан
расмийлаштирилади.
1. Туғилган ҳайвон наслини кирим қилиш далолатномаси (95- шакл ). Бу
ҳужжат бузоқ, чўчқа, қўй ва ишчи ҳайвонларнинг болаларини кирим
қилишда ферма мудири ёки зоотехник томонидан икки нусхада тузилади.
Ҳужжатда насл берган ҳайвон кимга биркитилганлиги, унинг лақаби,
номери, туғилган насл сони, жинси, берилган тартиб рақами, ажралиб
турадиган белгилари кўрсатилади.
2.Ҳайвонларни гуруҳдан -гуруҳга ўтказиш далолатномаси (97-шакл ). Бу
ҳужжат корхона раҳбари томонидан тузилган комиссия томонидан тузилади.
Унда бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтказилган ҳайвон тури, вазни, қайси
гуруҳдан
қайси
гуруҳга
ўтказилганлиги,
кимга
биркитилганлиги
кўрсатилади.
3.Моллар вазнини тортиш қайдномаси (98-шакл ). Ушбу ҳужжат ҳар ой
охирида тузилади ва унда ҳар бир ҳайвоннинг ой боши ва ой охиридаги
вазни асосида ўсган вазн аниқланади.
4.Моллар ва паррандаларни жўнатиш -қабул қилиш товар -транспорт
накладнойи (1-к /х (чор )). Бу хужжатга асосан харидор ва буюртмачиларга
сотилган ҳайвонлар ҳисобга олиниб, жўнатилган моллар бош сони, тирик
вазни ва бошқа маълумотлар акс эттирилади.
5 Моллар ва паррандаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси (100-
шакл ). Ушбу ҳужжат моллар сўйилганда, касаллиги туфайли нобуд бўлганда
тузилади, унда молларнинг ҳисобдан чиқиш сабаблари кўрсатилади.
6. Счет -фактура . Бу ҳужжат ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг
четдан сотиб олиниши ва четга сотилишида тузилади. Наслдор бўлган ёш
моллар бўйича счёт фактураларга уларнинг «наслдорлик гувоҳномаси” илова
қилинади.
7.Суткалик ёш паррандаларнинг чиқиши ва саралаш далолатномаси
(106-шакл ). Ихтисослашган хўжаликларда инкубациядан чиққан жўжа ва
бошқа паррандаларни ҳисобга олишда тузилади.
Чорвалик фермаларида ўстиришдаги ва боқувдаги молларни хисобга
олиш дафтари (34-шакл) юритилади. Ушбу дафтарда юқорида номлари
келтирилган ҳужжатлар асосида ҳайвон ва паррандалар таркибидаги
ўзгаришлар ҳисоби юритилади. Ҳар ойнинг охирида дафтардаги
маълумотлар жамланади улар асосда “Моллар ва паррандалар ҳаракати
165
тўғрисида ҳисобот” (102-шакл) тузилади. Ушбу ҳисобот икки нусхада
тузилиб, бир нусхаси фермада, иккинчи нусхаси бошланғич ҳужжатлар илова
қилинган ҳолда бухгалтерияга топширилади.
Ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг, чунончи қорамол, чўчқа, ишчи
ҳайвонлар, қўй ва эчкиларнинг болалари, боқувга қўйилган ҳайвонлар,
асосий подадан брак қилиниб бурдоқига қўйилган ҳайвонлар, паррандалар,
ёввойи ҳайвонлар, қуёнлар, асалари оилалари ва бошқа ҳайвонларнинг
ҳисоби 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар» счётида олиб борилади.
Ушбу ҳайвонларнинг сақлаш харажатлари 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”
счётлар тизимининг “Чорвачилик” счётида ҳисобга олиб борилади.
1110 “Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар” счётида уларнинг ҳаракати
қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади.
*маҳсулдор ҳайвонлардан олинган насл ёкиуларнинг ўсган вазни
суммасига
Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
Кредит 2010 «Чорвачилик».
*ишчи ҳайвонлардан олинган насл ёки уларнинг ўусган вазни суммасига
Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш».
*ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг таъминотчилардан сотиб
олинишига
Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
Кредит 6010 «Таъминотчиларга тўланадиган счётлар».
*молларни бозорлардан берилган ҳисобдор сумма эвазига сотиб
олинишига
Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
Кредит 4290 «Ходимларга берилган бошқа бўнаклар».
* асосий подадан брак қилиниб , боқувга қўуйилган моллар суммасига
Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг чиқимлари».
*таъсисчилардан таъсис бадали сифатида олинган молларга
Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
Кредит 4610 «Таъсисчиларнинг устав капиталига бадали бўйича
қарзлари».
*молларни текинга олинишига
Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
Кредит 8530 «Беғараз олинган мулк».
*ўстиришдаги молларни боқувдаги моллар гуруҳига ўтказилишига
Дебет 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
Кредит 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
* ёш молларнинг асосий подага утказилишига
Дебет 0840 «Асосий подани шаклантирилиши»
Кредит 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар».
166
*сотилган ёш ва бурдоқидаги моллар суммасига
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқимлари».
Кредит 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
*инвентаризация натижасида кам чиққан моллар суммасига
Дебет 5910 «Камомадлар»
Кредит 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар»
1110 “Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар” счети бўйича аналитик ҳисоб
ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг турлари, ёши, жинси, гуруҳлари
бўйича олиб борилади.
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Достарыңызбен бөлісу: |