Microsoft Word Бошкатармокдарслик


Қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш заҳиралари –



Pdf көрінісі
бет102/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
Қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш заҳираларибу
деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларни этиштиришда ишлатиладиган 
уруғликлар, минерал ўғитлар, ем-хашак, дори-дармонлар ва шу каби бошқа 
материаллар. 
Қишлоқ хўжалигида ёрдамчи ишлаб чиқариш заҳираларибу
деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларни этиштиришда ишлатиладиган 
турли хўжалик материаллари, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи, мойлаш материаллари, 
идиш ва идишбоп материаллар, пленкалар, ўров материаллари ва шу кабилар. 
Хўжалик инвентарлари ва анжомлари – бу деҳқончилик ва 
чорвачиликда кўп ишлатиладиган кетмон, курак, паншаха, тирнагичлар, 
халатлар, қўлқоплар, фартуклар, самавар, қозон, ўчоқ, коса ва товоқлар
бидонлар, флягалар, халталар, ип, арқон, тўл, брезент ва шу каби кўплаб 
бошқа турдаги хўжалик инвентарлари ва анжомлари. 
Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар – бу маълум муддатгача 
ўстиришда бўлган, шунингдек махсус боқувда бўлган ҳайвон болалари 
(бузоқ, қўзи, чўчқа, жўжа ва шу кабилар). 
Ишлаб чиқариш заҳираларининг таннархи – бу уларнинг сотиб олиш 
баҳоларидаги қийматини ҳамда сотиб олишга доир барча қўшимча 
харажатлар 
(ташиб 
келтириш, 
божхона 
тўловлари, 
сертикатлаш, 
брокерларнинг хизмат ҳақлари ва бошқалар)ни олади.
Ўз ишлаб чиқаришидан олинган ишлаб чиқариш заҳираларининг 
таннархи - бу уларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча моддий, меҳнат ва 
бошқа харажатлар мажмуаси. 
Ишлаб чиқариш заҳиралари кирими ҳисобининг бевосита усули –
уларнинг барча манбалардан кирим қилинишини материаллар ҳисоби 
счётларининг (1010-1090 счётлар) дебетида тўғридан-тўғри акс эттириш 
усули. 
Ишлаб чиқариш заҳиралари кирими ҳисобининг билвосита усули –
уларнинг барча манбалардан кирим қилинишини дастлаб 1510 
«Материалларни тайёрлаш 
ва харид қилиш» счётининг дебетида, 
материаллар кирим қилингач эса 1510 счётнинг кредитида ва 1010-1090 
счётларнинг дебетида акс эттириш усули. 


167
Материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ва харид қиймати 
ўртасидаги фарқ суммаси - бу ҳисобот даврида алоҳида 1610 
«Материаллар қийматидаги фарқлар» счётида ҳисобга олинадиган сумма.
Туғилган ҳайвон наслини кирим қилиш далолатномаси (95- шакл) – 
бу бузоқ, чўчқа, қўй ва ишчи ҳайвонларнинг болаларини кирим қилишда 
ферма мудири ёки зоотехник томонидан икки нусхада тузиладиган ҳужжат.
Ҳайвонларни гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш далолатномаси (97-шакл) -
корхона раҳбари буйруғи билан тасдиқланган комиссия томонидан 
тузиладиган ва ҳайвонларни бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтказилганда 
уларнинг тури, вазни, қайси гуруҳдан қайси гуруҳга ўтказилганлиги, кимга 
биркитилганлигини кўрсатувчи ҳужжат. 
Моллар вазнини тортиш қайдномаси (98-шакл) - бу ҳар ой охирида 
ҳар бир ҳайвоннинг ой боши ва ой охиридаги вазни асосида ўсган вазн 
аниқланаш учун тузиладиган ҳужжат. 
Моллар ва паррандаларни жўнатиш-қабул қилиш товар-транспорт 
накладнойи (1-к/х(чор)) - бу харидор ва буюртмачиларга сотилган 
ҳайвонлар бош сони, тирик вазни ва бошқа маълумотларни ўзида 
ифодаловчи ҳужжат. 
Моллар ва паррандаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси (100-
шакл) – бу моллар сўйилганда, касаллиги туфайли нобуд бўлганда 
тузиладиган ҳужжат. 
Счет-фактура - бу ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг четдан сотиб 
олиниши ва четга сотилишида тузиладиган ҳужжат. 
Суткалик ёш паррандаларнинг чиқиши ва саралаш далолатномаси 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет