188
13.4
....
Чорвачилик
маҳсулотлари
таннархини
аниқлаш
усуллари
Чорвачиликдан олинган маҳсулотлар асосий ва ёрдамчи маҳсулотларга
бўлинади.
Чорвачилик тармоғида асосий маҳсулот
деганда чорвачиликнинг
ихтсослашган соҳасини юритишда олиниши бош мақсад қилиб олинган
маҳсулот тури тушунилади. Чунончи, қорамолчиликда бош маҳсулот бўлиб
гўшт, сут, насл (бузоқ), ўсган вазн ҳисобланади. Паррандачиликда тухум ва
парранда гўшти бош маҳсулот ҳисобланади. Қўйчиликда бош маҳсулот
бўлиб олинган қўзи ва жун ҳисобланади.
Чорвачилик соҳасида ёрдамчи маҳсулот деганда асосий маҳсулот
билан
бир вақтда олинадиган, аммо хусусиятига кўра иккинчи даражали
маҳсулот тушунилади, масалан гўнг, пат, қил, тери ва бошқалар.
Чорвачиликда унинг ҳар соҳаси, бу соҳаларнинг алоҳида йўналишларида
калькуляция объекти бўлиб турли маҳсулотлар ҳисобланади.
Қуйида
чорвачиликнинг айрим соҳалари ва йўналишларида маҳсулот таннархини
аниқлаш усуллари ва тартибига тўхталамиз.
Сут
йўналишидаги
йирик
шохли
қорамолчилик. Сут йўналишидаги
йирик шохли қорамолчилик соҳасида калькуляция объекти бўлиб сут ва насл
(бузоқ) ҳисобланади. Бу соҳада таннархни калькуляция қилиш бирлиги бўлиб
1 центнер сут ҳамда бир бош насл (бузоқ) ҳисобланади. Ушбу
маҳсулотларнинг таннархини иккита усулда аниқлаш мумкин:
Достарыңызбен бөлісу: