191
сўмни (7790,0 / 15) ташкил этган. Гуруҳга
кирувчи моллар чиқимининг
қиймати, мос равишда, (1) асосий подага ўтказилган ёш моллар бўйича
8834,0 минг сўмни (15*588,90), (2) сотилган ва моллар бўйича 5300,0 минг
сўмни (9*588,9) ташкил этган.
Гўшт
йўналишидаги
йирик
шохли
қорамолчилик.
Гўшт
йўналишидаги йирик шохли қорамолчилик соҳасида
калькуляция объекти
бўлиб ўсган вазн, 8 ойгача бўлган бузоқлар ва тирик вазн, шунингдек 8 ойдан
ошган ёш моллар ҳамда боқувдаги йирик моллар бўйича уларнинг ўсган
вазни ва тирик вазни ҳисобланади.
8 ойгача
бўлган
бузоқлар
бўйича
1 ц
ўсган
вазннинг
таннархи
қуйидаги
кетма-кетликда ва тартибда аниқланади.
(1). Асосий пода (сигирлар ва хўкизлар), 2 ёшдан ошган буқа ва
боқувдаги молларни боқиш ва парваришлашга, шунингдек 8 ойгача бўлган
бузоқларни парваришлашга кетган жами харажатлар (ёрдамчи маҳсулот
қиймати чегирилган ҳолда) топилади.
(2). 8 ойгача бўлган бузоқларнинг ҳисобот даврида ўсган вазни
топилади.
(3). Юқоридаги тартибнинг 1-бандида топилган жами сумма 8 ойгача
бўлган бузоқларнинг ўсган вазнига бўлинади. Шу йўл билан топилган сумма
8 ойгача бўлган бузоқлар бўйича 1 ц ўсган вазнинг таннархини ташкил этади.
8 ойгача
бўлган
бузоқлар
бўйича
1 ц
тирик
вазннинг
таннархини
аниқлаш учун дастлаб асосий подага кетган сарф-харажатларга (ёрдамчи
маҳсулот қиймати чегирилган ҳолда) ушбу гуруҳга
кирувчи бузоқларнинг
ҳисобот йили бошидаги баланс қиймати ҳамда четдан олинган бузоқларнинг
қиймати қўшилиб уларнинг жами қиймати топилади. Топилган суммани йил
охиридаги 8 ойгача бўлган бузоқлар ҳамда ҳисобот йилида чиқим бўлган
(ўлганлардан ташқари) бузоқларнинг жами вазнига бўлиш орқали 1 ц тирик
вазннинг ўртача таннархи аниқланади. Ушбу ўртача таннарх жами 8 ойгача
бўлган
бузоқларнинг жами қийматини, шунингдек эмизиқли бузоқларнинг
ҳисобот йили охиридаги қийматини аниқлашга асос бўлади.
8 ойдан ошган ёш моллар ҳамда боқувдаги йирик моллар бўйича
уларнинг ўсган вазни ва тирик вазнининг таннархи ҳам юқоридаги тартибга
ўхшаш тарзда аниқланади.
Қўйчилик
. Қўйчиликда калькуляция объекти бўлиб асосан ўсган вазн
(гўшт), тирик вазн, қўзи, жун ҳисобланади. Асосий маҳсулотнинг таннархи
соҳага қилинган жами ишлаб чиқариш харажатларидан ёрдамчи маҳсулотлар
(гўнг, ўлик туғилган ва туғилгандан кейин ўлган қўзилар териси, техник
мақсадларда ишлатилган ўлган мол гўшти)
қийматини айиргандан кейин
қолган суммадан иборат бўлади. Ушбу сумма олинган маҳсулотлар ўртасида
уларнинг сотиш баҳоси қийматидаги ҳиссасига қараб тақсимланади.
Мисол
: Гўшт, жун ва қўзи йўналишига ихтисослашган фермер
хўжалигининг жами харажатлари 285500 минг сўм. Олинган маҳсулотлар: (1)
ўсган вазн (гўшт) 400 ц; жун 100 ц; олинган қўзилар сони 500 бош.
Сотиш
ҳажми (сотиш баҳоларида): гўшт - 30000 минг сўм; жун -20000 минг сўм;
қўзи -3750 минг сўм.
192
Юқоридаги мисолда келтирилган шартли маълумотларга асосан
қўйчиликдан олинган маҳсулотлар таннархининг ҳисоб-китоби 13.3-
жадвалда келтирилган.
Достарыңызбен бөлісу: