Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет162/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

18.5-жадвал 
АТВларнинг бепул берилишини счётларда акс эттириш 
 
Операциянинг мазмуни 
Сумма 
Дебет 
счет 
Кредит 
счет 
Асос бўлувчи 
ҳужжат 

АТВнинг бошланғич қийматини 
ҳисобдан чиқарилишига 
5000000 
9210 
0160 
Счёт-фактура,
маълумотнома 

АТВ бўйича ҳисобланган жами 
эскириш суммасини ҳисобдан 
чиқарилишига
4000000 
0260 
9210 
Счёт-фактура,
маълумотнома

АТВни бепул беришдаги 
шартнома қийматига 
2000000 
4010 
9210 
Счёт-фактура,

ҚҚС суммасига (агар корхона 
ушбу солиқни тўловчиси бўлса, 
сотиш қиймати ва қолдиқ қиймат 
ўртасидаги фарқ суммасидан)
(2000000- 1000000)*20%/120%) 
166667 
9210 
6410 
Счёт-фактура , 
Ҳисоб-китоб 

АТВ бўйича қайта баҳолашдан 
вужудга келган резерв 
капиталини камайтирилишига 
500000 
8510 
9210 
Бухгалтерия 
маълумот-
номаси

Бепул берилган АТВ бўйича 
9210 счётнинг ёпилишига 
(2000000-1000000Қ 500000- 
166667) 
1333333 
9210 
4010 
Ҳисоб-китоб 

Бепул беришдан кўрилган зарар 
суммасига (2000000-1333333) 
666667 
9430 
4010 
Ҳисоб-китоб 


260
Агар, автотранспорт корхонаси юқоридаги мисолда келтирилган 
автомобилни қолдиқ қиймати бўйича ҳадя қилганда эди, у ҳолда ушбу 
операция бўйича ҚҚС тўланмайди. Корхонанинг бепул беришдан кўрилган 
зарари қайта баҳолаш суммасига камайтирилгандан сўнг 500000 сўмни 
(1000000- 500000) ташкил этади.
Республикамизнинг Солиқ қонунчилиги ҳужжатларига кўра ягона солиқ 
тўловчи автотранспорт корхоналарининг АТВлари қолдиқ қиймати бўйича 
бепул берилганда уларга солиқ юки фақатгина қайта баҳолаш суммасининг 
қолдиқ қийматдан ортиқ бўлган қисмигагина тушади. Масалан, қолдиқ 
қиймати 1000000 сўм бўлган АТВ шу қийматда бепул берилган ҳолда, унинг 
қайта баҳолаш натижасида вужудга келган резерв капитали 1500000 сўмни 
ташкил этган бўлса, у ҳолда ўртадаги 500000 сўмлик фарқ суммаси 
автотранспорт корхонасида ягона солиқ тўлови базасига киритилади. 
Автотранспорт корхоналари ўз АТВларини бошқа юридик шахсларга 
таъсис бадали сифатида ҳам киритишлари мумкин. Бундай операцияларни 
амалга оширишга тузилган шартномалар асос бўлади. АТВларни таъсис 
бадали сифатида берилиши қабул қилиш-топшириш далолатномалари, счёт-
фактуралар ҳамда бухгалтериянинг тегишли маълумотномалари асосида 
ҳисобга олинади. Ушбу мазмундаги операцияларни ҳисобга олишда 
республикамизда белгиланган қуйидаги тартибларга амал қилиниши лозим: 
биринчидан, таъсис бадали сифатида берилган АТВлар уларнинг 
бошланғич қийматида, шунингдек улар бўйича жамланган эскириш суммаси 
корхонанинг балансидан юқорида келтирилган ёзувлар асосида чиқарилади. 
иккинчидан, 
таъсис бадали сифатида киритилган АТВлар 
автотранспорт корхоналарида молиявий инвестициялар сифатида тан 
олинади ва мос равишда 0600 «Узоқ муддатли инвестициялар» счётида акс 
эттирилади. 
учинчидан, АТВларни таъсис бадали сифатида киритиш, уларнинг 
келишув қийматидан қатъий назар, ҚҚСга тортилмайди. 
тўртинчидан, АТВларни таъсис бадали сифатида киритишдан олинган 
фойда ёки кўрилган зарар мос равишда 9310 «Асосий воситалар чиқимидан 
фойда» ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилади. 
Автотранспорт корхоналари АТВларни жорий ва узоқ муддатли ижарага
беришлари ҳам мумкин. Ушбу операциялар ҳисоби республикамизнинг 6-сон 
БҲМС «Ижара ҳисоби»га мувофиқ олиб борилиши лозим. Чунончи, 
АТВларни жорий (1 йил муддатгача) ижарага беришда улар автотранспорт 
корхоналарининг балансидан чиқарилмайди. Автотранспорт корхонасининг 
ҳисоб сиёсатига кўра бундай АТВлар ҳисоби ишчи счётлар режасида назарда 
тутилган алоҳида счётда, масалан 0161 «Жорий ижарага берилган транспорт 
воситалари» счётида ҳисобга олиниши мумкин. Бу ҳолда АТВларни жорий 
ижарага берилиши ушбу счётнинг дебетида, уларнинг қайтарилиши эса 
унинг кредитида акс эттирилади. 
АТВларни узоқ муддатли (1 йилдан кўп муддатга) ижарага бериш 
бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади (18.6-жадвал). 


261


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет