Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет165/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

тонна-километр (т/кмюк айланмасининг таннархи. Бу кўрсаткич
юк ташиш автомобил транспортини эксплуатацияси учун сарфланган жами 
харажатларни жами бажарилган иш ҳажми, яъни юк айланмаси (т/км) 
миқдорига бўлиш орқали топилади. 

1 киши-километр (к/км) йўловчи айланмасининг таннархи. Бу 
кўрсаткич йўловчи ташувчи автомобил транспортини эксплуатацияси учун 
сарфланган жами харажатларни жами бажарилган иш ҳажмига, яъни йўловчи
айланмаси (к/км) миқдорига бўлиш орқали топилади. 

автомобилларнинг техник тайёргарлик коэффициенти. Бу 
кўрсаткич маълум даврда жами техник соз ҳамда юк ташиш (йўловчи ташиш) 
учун яроқли бўлган автомобиллар сонини уларнинг шу даврда жами 
рўйхатдаги сонига бўлиш орқали топилади. 

автомобилларни ишга чиқиш коэффициенти. Бу кўрсаткич маълум 
даврда жами ишга чиққан автомобиллар сонини шу даврда хўжаликда 
мавжуд бўлган жами автомобиллар сонига бўлиш орқали топилади. 

ишдаги автомобил-кунлар сони. Бу кўрсаткич маълум даврдаги жами 
автомобил-кунлар сонини шу даврдаги автомобилларни ишга чиқиш 
коэффициентига кўпайтириш орқали топилади. 


264

ишда бўлмаган автомобил-кунлар сони. Бу кўрсаткич маълум даврда 
хўжаликдаги жами автомобил-кунлар сонидан жами ишдаги автомобил-
кунлар сонини айириш орқали топилади. Автохўжаликларда ишда бўлмаган 
автомобил-кунлар сони объектив ва субъектив сабабларга кўра юз беради. 
Чунончи, дам олиш ҳамда байрам кунларига, шунингдек режадаги техник 
кўрик ва таъмирлаш ишларига тўғри келадиган автомобил-кунлари сони 
объектив сабаблар ҳисобланади. Йўлга чиқиб, турли тасоддифий ҳолатларга 
кўра иш вақтини тўлиқ ўтамасдан хўжаликка қайтган, шунингдек
ҳайдовчининг берилган топшириқни бажармаганлиги ва шу каби бошқа 
ҳолатларга кўра ишда бўлмаган автомобилларга тўғри келувчи автомобил-
кунлари сони субъектив сабаблар ҳисобланади. Бундайин сабабларга кўра 
вужудга келган автомобил-кунлар сони тузилган махсус далолатномалар 
асосида ҳисобга олинади.

наряддаги автомобил-соатлар сони. Бу кўрсаткич маълум даврда 
хўжаликдаги жами автомобил-кунлар сонини автомобилларнинг нарядда 
бўлган ўртача суткалик соатлари сонига кўпайтириш орқали топилади.  

Автомобиллар иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти. Бу 
кўрсаткич автомобилларнинг ҳаракатдаги вақтини нарядда бўлган вақтига 
бўлиш орқали топилади. 

босиб ўтилган масофанинг фойдалилик коэффициенти. Бу 
кўрсаткич автомобилларнинг маълум даврда юк билан босиб ўтган 
масофасини жами юк билан ва юксиз босиб ўтган масофасига бўлиш орқали 
топилади.

юк кўтариш имкониятидан фойдаланиш коэффициенти. Бу 
кўрсаткич автомобиллар томонидан маълум даврда ҳақиқатда ташилган юк 
ҳажмини уларнинг шу даврга тўғри келадиган жами юк ташиш имкониятига 
бўлиш орқали топилади. 
АТВлар иш фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳисобини юритишга 
асос бўлувчи бошланғич ҳужжатлардан бири бўлиб йўл варақалари 
ҳисобланади. Ушбу ҳужжатнинг турлари, шакллари, уларни тайёрлаш, 
ҳисобга олиш, тўлғазиш ва ишловдан ўтказиш тартиблари Ўзбекистон 
Республикаси автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2004 
йил 3 июндаги 83-буйруғи билан тасдиқланган «Ташувчиларнинг юк 
автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт наклоднойларини 
тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлғазиш ва ишловдан ўтказиш бўйича йўриқнома» 
билан белгиланган.
Йўл варақаси АТВ иш фаолиятини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун 
мўлжалланган белгиланган намунадаги ҳуқуқий ҳужжатдир. Йўриқномада 
турли мақсадлар ва йўналишлар учун йўл варақаларининг қуйидаги 
намунавий шакллари тасдиқланган: 
4-с (ишбай) шакл - АТВларда юк ташишда улар ҳайдовчиларига 
меҳнат ҳақи ишбай шаклда шартнома асосида белгиланган тарифларда 
ҳисоб-китоб қилинганда қўлланилади. 


265
4-п (вақтбай) шаклАТВларда юк ташишда улар ҳайдовчиларига 
меҳнат ҳақи вақтбай шаклда шартнома асосида белгиланган тарифларда 
ҳисоб-китоб қилинганда қўлланилади. 
4-м (шаҳарлараро) шаклАТВларда юк ташиш шаҳарлараро 
йўналишда амалга оширилганда қўлланилади. Ушбу шаклнинг юза қисмида 
босмахона усулида қизил рангли катакча ичида «Шаҳарлараро ташиш» ёзуви 
бўлади. 
1 (халқаро) шаклАТВларда юк ташиш халқаро йўналишларда 
амалга оширилганда қўлланилади. 
Йўл варақалари АТВ ҳайдовчиларига автотранспорт корхонасининг 
махсус бўлими (диспетчерлик бўлими) ёки ушбу функция юклатилган ходим 
томонидан ҳар бир иш кунига (сменага) берилади. Шаҳарлараро ва халқаро 
йўналишларда юк ташиш учун йўл варақалари бир иш кунидан ортиқ 
муддатга берилиши мумкин. Ҳайдовчилар кейинги иш куни (смена)га йўл 
варақаларини олишлари учун олдинги иш куни (смена)га берилган йўл 
варақаларини топширишлари шарт. Улар йўл варақаларини олганликлари 
тўғрисида 
диспетчерлик 
бўлимида 
юритиладиган 
«Берилган 
йўл 
варақаларини қайд этиш китоби»га имзо чекадилар. Берилган йўл варақалари 
автотранспорт корхонасининг бурчак штампи ва муҳрига эга бўлиши лозим.
Автотранспорт корхоналарига, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан 
қатъий назар, йўловчи ва юк ташиш автомобилларини белгиланган шалдаги 
йўл варақаларисиз йўлга чиқариш қатъиян ман этилади.
Йўл варақаларининг тасдиқланган ҳар бир шаклини тўлғазиш тартиби 
йўриқномада келтирилган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет