262
Дебет 0160 «Транспорт воситалари»
Кредит
9390 «Бошқа операцион даромадлар»
АТВлар инвентаризациясида камомадлар аниқланганда, дастлаб,
уларнинг бошланғич
қиймати ва жамланган эскириши, шунингдек улар
бўйича олдинги даврларда қайта баҳолаш
эвазига шаклланган резерв
капитали ҳисобдан чиқарилади. Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида
юқорида келтирилган ёзувларга ўхшаш тарзда акс эттирилади. Шундан сўнг,
мавжуд бўлмаган АТВнинг қолдиқ қиймати айбдор шахслар аниқлангунга
қадар камомад сифатида тан олинади ва унга қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет
5910 «Камомадлар ва бойликлар бузилишидан йўқотишлар»
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими».
АТВларнинг кам чиқиши айбдор шахс бўйнига автотранспорт корхонаси
раҳбарияти томонидан белгиланган миқдорда қўйилади.
Ушбу миқдор
камомад сифатида тан олинган АТВнинг қолдиқ қийматига, қайта баҳолаш
натижасида вужудга келган резерв капитали суммаси чегирилиб топилган
қолдиқ қийматда, қолдиқ қийматдан паст ҳамда
ундан юқори қийматларда
белгиланиши мумкин. Мисол учун, айтайлик камомад чиққан АТВнинг
қолдиқ қиймати 500 минг сўм, қайта баҳолашдан
вужудга келган резерв
капитали суммаси 300 минг сўмни ташкил этади. Корхона раҳбарияти,
камомадни 1-ҳолатда 200 минг сўм, 2-ҳолатда 500 минг сўм, 3-ҳолатда 100
минг сўм миқдорида ундириб олишга қарор қилган бўлса, мос равишда, бу
ҳолатлар бўйича бухгалтерияда қуйидаги ёзувлар берилиши лозим.
Достарыңызбен бөлісу: