305
Амортизация
(эскириш
)ни
бажарилган
иш
(кўрсатилган
хизмат
)лар
ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усулида автотранспорт воситалари
амортизацияси (эскириши) уларнинг бир бирлик иш фаолиятига тўғри
келадиган амортизация (эскириш) меъёрини ҳақиқатда бажарилган иш
(кўрсатилган хизмат)лар ҳажмига кўпайтириш йўли билан топилади.
Бунда
бир бирлик бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) сифатида турли
кўрсаткичлар, чунончи 1 км, 1 соат, 1 тонна, 1 т/км, 1 киши/км каби
кўрсаткичлар
олиниши
мумкин.
Бажарилган
иш
(кўрсатилган
хизмат)ларнинг ушбу бирликларига тўғри келадиган амортизация (эскириш)
меъёрлари қуйидагича топилади:
•
1 км босилган масофага тўғри келадиган амортизация (эскириш)
меъёри АТВнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати
даврида босиб ўтилиши олдиндан белгиланган жами масофа узунлигига
бўлиш йўли билан топилади;
•
1 соатлик иш фаолиятига тўғри келадиган амортизация (эскириш)
меъёри АТВнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати
даврида иш вақтининг олдиндан белгиланган жами сонига бўлиш йўли билан
топилади;
•
1 тонна ташиладиган юк ҳажмига тўғри келадиган амортизация
(эскириш) меъёри АТВнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали
хизмат муддати даврида ташиладиган юкнинг
олдиндан белгиланган жами
ҳажмига бўлиш йўли билан топилади;
•
1 т/км юк айланмасига тўғри келадиган амортизация (эскириш) меъёри
АТВнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати
даврида юк айланмасининг олдиндан белгиланган жами миқдорига бўлиш
йўли билан топилади;
•
1 киши/км йўловчи айланмасига тўғри келадиган амортизация
(эскириш) меъёри АТВнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали
хизмат муддати даврида йўловчи айланмасининг олдиндан белгиланган жами
миқдорига бўлиш йўли билан топилади.
Иш фаолияти ташилган юк ҳажмига қараб ҳисобга олинадиган
автотранспорт воситалари бўйича бажарилган иш таннархига киритиладиган
амортизация (эскириш) суммаси ҳисобот даврида ҳақиқатда ташилган юк
миқдорини 1 тонна ташиладиган юк ҳажмига тўғри
келувчи амортизация
(эскириш) меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади.
Мисол
. Айтайлик
, юк
ташишга
мўлжалланган
КамАз
-55102 ўзи
тўкгич
Достарыңызбен бөлісу: