Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет192/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 



310
20.6. Автотранспорт корхоналарида бошқа ишлаб чиқариш
чиқариш харажатларининг ҳисоби ва тақсимоти
Автотранспорт корхоналарида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар 
таннархига киритиладиган бошқа ишлаб чиқариш харажатлари бўлиб асосан 
ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва умумишлаб чиқариш харажатлари 
ҳисобланади. 
Ёрдамчи 
ишлаб 
чиқариш 
харажатларига 
автотранспорт 
корхоналарида қуйидаги бўлинмаларнинг харажатлари киритилади: 
(1) АТВларга ўрнатиладиган турли деталлар, конструкция ва 
мосламаларини тайёрлаш устахоналари; 
(2) АТВлар сақланадиган гараж хўжалиги;
(3) АТВларни ёқилғи ва мойлаш материаллари билан таъминлаш
бўлинмалари; 
(4) АТВларни таъмирлаш бўлинмалари; 
(5) АТВларни ювиш ва профилактика қилиш бўлинмалари; 
(Ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолиятига доир харажатлар 
ҳисоби 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида олиб борилади. Ушбу 
счётнинг дебетида ёрдамчи ишлаб чиқаришга кетган материал, иш ҳақи, 
ижтимоий суғурта, амортизация, турли хизматлар ва бошқа сарф-харажатлар 
тўғрисидаги маълумотлар жамланади. Бунда мос равишдаги харажат 
моддаларини акс эттирувчи счётлар (масалан, (1000, 6710, 6520, 0200, 6000, 
6990 ва бошқалар) кредитланади. 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 
счётининг кредитида ёрдамчи ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларнинг 
ҳисобдан чиқарилиши, яъни ушбу счётнинг ёпилиши акс эттирилади. 
Автотранспорт корхоналарида 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 
счётининг ёпилиши қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади: 
(1)ёрдамчи 
ишлаб 
чиқаришдан 
олинган 
турли 
деталлар
конструкциялармосламалархўжалик жиҳозлари қийматига
Дебет 1000 «Материаллар» 
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 
(2) ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг капитал инвестиция 
сифатида тан олинган суммасига
Дебет 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» 
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 
(3) ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари асосий ишлаб чиқариш 
харажатларига киритилган суммасига
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 
(4) ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг давр харажатлари 
ҳисоби счётларига ўтказилган қисмига
Дебет 9400 «Давр харажатларини ҳисобга олиб борувчи счётлар» 
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш». 


311
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва улар тақсимотининг аналитик 
ҳисоби автотранспорт корхоналари ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш бўлинмалари бўйича 10 журнал-ордерда юритилади. 
Автотранспорт корхоналарида умумишлаб чиқариш характерига эга 
бўлган харажатлар ҳисоби 2500 «Умумишлаб чиқариш харажатлари»
счётида юритилади. Ушбу счётда қуйидаги харажатлар акс эттирилади: 
а) омбор хўжаликларини сақлаш ҳамда уларни эксплуатация қилиш 
харажатлари; 
б) ишлаб чиқариш мақсадидаги мол-мулкни суғурталаш харажатлари; 
в) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари; 
г) АТВлар ёрдамида иш (хизмат)ларни юритувчи ходимларга маиший, 
тиббий, санитария-гигиена, овқатланишни ташкил қилиш бўйича 
хизматларни кўрсатиш бўлинмалари.
д) ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган мол-мулкни ижарага 
олиш харажатлари; 
е) умумишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларга ҳисобланган меҳнат 
ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар; 
ж) умумишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Ҳисобот ойи мобойнида 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» 
счётининг дебетида ва мос равишдаги бошқа счётларнинг кредитида номлари 
юқорида зикр этилган харажат моддалари бўйича маълумотлар жамланади. 
Ой охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган харажатлар автотранспорт 
корхонаси ҳисоб сиёсатида келтирилган тартибга мувофиқ асосий ишлаб 
чиқариш (2010 счёт), ёрдамчи ишлаб чиқариш (2310 счёт) ҳамда давр 
харажатлари (9400 счёт)га тақсимланади. 
Автотранспорт корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатларининг 
аналитик ҳисоби умумишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлинмалари 
бўйича 10 журнал-ордерда юритилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет