Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет191/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

20.4-жадвал 
Камайиб борувчи қолдиқ усулида автотранспорт воситаларига 
ҳисобланадиган амортизация (эскиришсуммасининг ҳисобот ойлари 
бўйича ҳисоб-китоби
Ойлар 
Амортизация-
ланадиган 
қиймат 
Ойлик 
амортизация
меъёри, % 
Ойлик 
амортизация 
суммаси 
Жамланган 
амортизация
Суммаси 
Қолдиқ 
қиймат 
Октябрь 
15000000 
2,5 
375000 
375000 
14625000 
Ноябрь 
14625000 
2,5 
365625 
740625 
14259375 
Декабрь 
14259375 
2,5 
356484 
1097109 
13902891 
Мисол. Айтайлик, автотранспорт корхонаси 15 сентябрь куни такси 
сифатида ишлатиш мақсадида 10 дона «Волга 31105» русумли
автомобилларни сотиб олди. Улар ҳар бирининг бошланғич қиймати 
15000000 сўм. Корхона ҳисоб сиёсатида АТВларнинг тугатиш қиймати 
назарда тутилмаган. АТВларнинг хизмат муддати 5 йил, йиллик 
амортизация меъёри 20 %. Корхона йиллик амортизация меъёрини 1,5 


309
баравар, яъни 30 фоиз миқдорида қўллаш тартибини белгилаган. Демак
АТВлар бўйича ойлик амортизация меъёри 2,5 фоиз (30/12).
Юқоридаги маълумотлар асосида автотранспорт корхонасида ушбу 
автомобиллар амортизацияси улар сотиб олинган ҳисобот йилида камайиб 
борувчи қолдиқ усулида қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади (20.4-жадвал). 
Амортизация (эскириш)ни камайиб борувчи қолдиқдан ҳисоблаш 
усулини тугатиш қиймати кўзда тутилган АТВларга ҳам қўллаш мумкин. 
Бунда, кўзда тутилган тугатиш қийматига амортизация ҳисобланмайди.
Ушбу сумма АТВнинг амортизацияланадиган давр охирида қолдиқ қиймат 
сифатида қолади. 
АТВлар бўйича амортизация суммасини уларнинг камайиб борувчи 
қолдиқ қийматидан ҳисоб-китоб қилиш автотранспорт корхоналарида 
дастлабки йилларда бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархини 
кескин ошишига, кейинги йилларда эса уни камайиб боришига олиб келади. 
Бу, ўз навбатида, автотранспорт корхоналари олдига дастлабки йилларда 
АТВлардан максимум даражада самарали фойдаланишни, улар ёрдамида 
кўпроқ иш бажариш (хизмат кўрсатиш)ни, мос равишда кўпроқ даромад 
олишни таъминлашдек муҳим вазифаларни қўяди.
АТВларга амортизация (эскириш) ҳисоблаш барча усулларда 
амортизацияланадиган қиймат миқдорига етган ҳисобот даврида 
тўхтатилади. Ушбу даврдан кейин ишга яроқли АТВлар амортизация 
ҳисобланмасдан фойдаланилади. 
Автотранспорт корхоналарида юк ташиш ёки йўловчи ташишга 
ихтисослашган АТВларга ҳисобланган амортизация (эскириш) суммасига ҳар 
ойда қуйидагича ёзув берилади: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит 0260 «Транспорт воситаларининг эскириши». 
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ва умумишлаб чиқаришга доир амортизация 
(эскириш) харажатлари бухгалтерия ҳисобида мос равишда қуйидаги ёзувлар 
билан акс эттирилади: 
Дебет 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари 
Кредит 0260 «Транспорт воситаларининг эскириши». 
Мос равишда ушбу харажатларнинг бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар таннархига киритилишига қуйидаги ёзув берилади: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари». 
Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритиладиган 
амортизация харажатларининг аналитик ҳисоби 13-журнал–ордерда, 
шунингдек асосий воситалар ҳамда номоддий активларга очилган инвентар 
карточкаларда юритилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет