345
IY-БЎЛИМ
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ
КОРХОНАЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ
ҲИСОБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
23-боб . Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида
бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
асослари
24-боб . Улгуржи савдо корхоналарида товар
операцияларининг ҳисоби
25-боб . Чакана савдо корхоналарида товар
операцияларининг ҳисоби
26-боб . Умумий овқатланиш корхоналарида
товар операциялари ҳисобининг
хусусиятлари
27-боб . Савдо корхоналарида даромадлар ,
харажатлар ва якуний молиявий натижалар
ҳисобининг хусусиятлари
28-боб . Савдо корхоналарида солиқ тўловлари ,
мажбурий ажратмалар ва ушланмалар
ҳисобининг хусусиятлари
346
23-БОБ . САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ
КОРХОНАЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ
ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
23.1. Савдо корхоналарининг бухгалтерия ҳисоби субъектлари
сифатидаги таснифи , тавсифи ва улар фаолиятининг
ташкилий -ҳуқуқий асослари
Савдо юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган
тадбиркорликнинг бир тури ҳисобланади. У ишлаб чиқариш соҳасини
истеъмол соҳаси билан боғловчи бўғиндир. Савдосиз яратилган маҳсулотлар
ўз истеъмолчиларига етиб бормайди. Демак, савдо макон ва замонда такрор
ишлаб чиқаришни амалга оширишнинг муҳим шартларидан биридир.
Савдо
товар-пул
муносабатларининг
мажмуасидир.
Ушбу
муносабатларда бир томондан сотувчи, иккинчи томондан эса сотиб олувчи
иштирок
этади.
Товар-пул
муносабатлари
мажмуаси
савдони
иқтисодиётининг махсус тармоғи даражасида ҳаракат қилишига олиб келади.
Савдо фаолиятини турли белгилари бўйича гуруҳлаш мумкин.
Амал қилиш худудига кўра савдо фаолияти ички ва ташқи савдога
бўлинади.
Ички савдо –бу бир мамлакат худуди чегарасида амалга ошириладиган
савдо фаолияти.
Ташқи савдо – бу мамлакат ичида ишлаб чиқарилган маҳаллий
товарларни бошқа мамлакатларга сотиш фаолияти. Ташқи савдо фаолияти,
бошқачасига, экспорт деб ҳам аталади.
Товарларни савдо -сотиғини амалга ошириш ва унда қўлланиладиган
ҳисоб -китобларнинг шаклига кўра савдо улгуржи, майда улгуржи ва чакана
савдо турларига бўлинади.
Улгуржи савдо – бу савдо соҳасида товарларнинг йирик туркумларини
ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шакли бўйича, уни тижорат
тадбиркорлик фаолияти мақсадида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик
эҳтиёжлари учун фойдаланишни мўлжаллаётган хўжалик юритувчи
субъектларга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш. Улгуржи
савдо ҳам ички, ҳам ташқи савдо фаолияти бўлишлиги мумкин.
Майда улгуржи савдо – савдо соҳасида товарларни кичик туркумлар
билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз ва нақд пул шакллари бўйича
сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш. Майда улгуржи савдо
фақат ички савдо фаолияти ҳисобланади. Ушбу савдо фаолияти чакана савдо
корхоналари, улгуржи савдо корхоналари ва юридик шахс бўлмаган якка
тартибдаги тадбиркорлар томонидан турғун савдо шаҳобчалари ҳамда
истеъмол буюм бозорларида ажратилган жойлар орқали амалга оширилади.
Чакана савдо – савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат
мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп
бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни
амалга ошириш. Ушбу савдо фақат ички савдо фаолияти ҳисобланади.
347
Юритувчи шахсларнинг статусига кўра савдо фаолияти жисмоний
шахслар ва юридик шахслар томонидан олиб бориладиган савдога бўлинади.
Жисмоний шахслар томонидан олиб бориладиган савдо фаолияти
деганда юридик шахс мақомисиз маҳаллий ҳокимиятдан рўйхатдан ўтган
ва савдо фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлган хусусий тадбиркорлар
томонидан амалга ошириладиган савдо тушунилади. Бундай хусусий
тадбиркорлар савдо фаолиятини ўзларининг хусусий савдо дўконлари ёки
буюм бозорларида ажратилган жойлар орқали амалга оширадилар.
Юридик шахслар томонидан олиб бориладиган савдо фаолияти
деганда юридик шахс сифатида маҳаллий ҳокимиятдан рўйхатдан ўтган ва
савдо фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар томонидан
амалга ошириладиган савдо тушунилади. Бундай корхоналар савдо
фаолиятини ўзларининг савдо дўконлари, шаҳобчалари, базалари, омборлари
ёки буюм бозорларида ажратилган савдо тармоқлари орқали амалга
оширадилар. Юридик шахслар савдонинг барча турларини олиб борадилар.
Юритувчиларнинг мулкий шаклига кўра савдо давлат, нодавлат ва
аралаш мулкдаги корхоналар томонидан олиб бориладиган савдога
бўлинади. Савдо фаолияти билан шуғулланувчи давлат корхоналари бўлиб
республикамизда ҳозирги даврда ихтисослашган «Мудофаа савдо» тизими
тасарруфидаги корхоналар ҳисобланади.
Савдо фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат ва аралаш мулкдаги
корхоналар бўлиб республикамизда акциядорлик жамиятлари, хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналар, маъсулияти чекланган жамиятлар
ва бошқа мақомдаги хусусий корхоналар ҳисобланади.
Товарларнинг гуруҳларига кўра савдо озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат
товарлари савдосига, гуруҳлар ичида эса алоҳида қуйи гуруҳ товарлари
савдосига, масалан, нон ва нон маҳсулотлари савдоси, қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари савдоси, алкогол ва алкоголсиз ичимликлар савдоси, хўжалик
моллари савдоси, қурилиш материаллари савдоси, автомобиллар савдоси,
автомобиллар ёқилғиси савдоси, аралаш моллар савдоси, дори-дармонлар
савдоси, тиббий техника ва оптика товарлари савдоси, тилло буюмлар
савдоси ва шу каби бошқа турларга бўлинади.
Савдо фаолиятининг барча турлари, уларни амалга ошириш шартлари
ва тартиби республикамизда давлат томонидан қабул қилинган меъёрий
ҳужжатлар билан қатъий тартибга солинади
11
. Республикамизда улгуржи
савдо лицензиялаштириладиган, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш эса
лицензиялаштирилмайдиган фаолият турига киради. Алоҳида олинган
товарларнинг, масалан, алкоголи ичимликларнинг сотилиши махсус
рухсатномалар асосида амалга оширилади.
11
«Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтқазиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Низом».; .«Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари»; «Ўзбекистон Республикасида умумий
овқатланиш маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари».
348
Савдо фаолиятининг турларига ва давлат статистика органлари
берадиган тармоқ (фаолият) кодига кўра савдо корхоналари қуйидагиларга
бўлинади:
•
Улгуржи савдо (71100)
•
Чакана савдо (71200)
•
Умумий овқатланиш (71300).
Улгуржи ва чакана савдо корхоналарига, ўз навбатида, мулкий шакли,
сотадиган товарларининг турлари бўйича махсус ички савдо тармоғи
кодлари берилади.
Ходимларининг сонига кўра савдо корхоналарини йирик корхоналар,
кичик корхоналар ва микрофирмаларга ажратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги
Фармони
12
ва уни бажаришга доир Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2003
йил 11 октябрда қабул қилинган «Кичик табдиркорлик (бизнес)
субъектларига кирадиган корхона ва ташкилотларни классификациясини
тасдиқлаш тўғрисида» 439-сон қарорига мувофиқ савдо ва умумий
овқатланишда:
микрофирмалар - бу банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони
кўпи билан 5 кишигача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;
кичик корхоналар - бу банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик
сони кўпи билан 6 кишидан 25 кишигача бўлган хўжалик юритувчи
субъектлар;
Савдо фаолиятини юритувчи субъектларни давлат рўйхатидан ўтқазиш
уларнинг мулкий ва ташкилий шаклига боғлиқ бўлади. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги
«Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтқазиш
тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» ги 357- сон
қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини
давлат рўйхатидан ўтқазиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни
расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ савдо ва умумий
овқатланиш корхоналари қуйидаги давлат органлари томонидан рўйхатга
олинади:
•
Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган улгуржи ва чакана бозорлар,
хорижий инвестиция иштирокидаги савдо корхоналари, шунингдек қонун
ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда бошқа савдо ташкилотлари –
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;
•
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли
равишда Қоракалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган
бозорлар, очиқ акциядорлик жамиятлари ва қонун ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар - Қоракалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги ва вилоятлар адлия бошқармалари томонидан;
12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «»Хусусий тадбиркорлик, кичик
ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПФ –
1987-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида.
349
•
маъсулияти чекланган жамият, хусусий фирма (корхона), хўжалик
жамияти, шўъба хўжалик жамияти ва бошқа шакллардаги савдо ва умумий
овқатланиш корхоналари – улар жойлашган жойдаги туман ва шаҳар
ҳокимликлари хузуридаги «Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтқазиш
инспекциялари» томонидан.
Савдо корхоналарининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб
берувчи мезонлардан бири бўлиб белгиланган устав фондини ўз вақтида
(давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб бир йил муддатда) шакллантириш
ҳисобланади. Устав фондининг чегераланган миқдори фақат хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналарга, шунингдек, улгуржи савдо
билан шуғулланувчи юридик шахсларга тааллуқлидир. Жумладан, хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун устав
капиталининг энг кам миқдори 150000 АҚШ долларини, улгуржи савдо
фаолияти билан шуғулланишни мўлжаллаган маҳаллий корхоналар учун эса
энг кам иш ҳақ ининг камида 3500 бараварини, шундан энг кам иш ҳақ
ининг камида 1200 бараваридаги миқдори пул маблағларини ташкил этиши
лозим.
Чакана савдо ва умумий овқатланиш билан шуғулланувчи маҳаллий
юридик шахслар учун устав фондининг чегераланган миқдори давлат
томонидан белгиланмаган. Фақат қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг
муассислари корхонани давлат рўйхатидан ўтқазишгача таъсис
ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларининг 30 фоизидаги миқдорини пул
маблағлари билан олдиндан киришлари ва бу банк ҳужжатлари билан
тасдиқланган бўлиши лозим. Агар тадбиркорлик субъекти устав фонди ёки
унинг бир қисми мулкий улуш (кўчмас мулк, асбоб-ускуналар ва бошқалар)
ёки интеллектуал мулк ҳисобига шакллантирилган тақдирда банк
маълумотномаси талаб қилинмайди.
Достарыңызбен бөлісу: |