Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет225/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

24.4.Улгуржи савдо корхоналарида товарларнинг омбор хисобини 
юритиш усуллари
 
Улгуржи савдо корхоналарида барча моддий–жавобгар шахслар
товарларнинг омбор ҳисобини юритадилар. Омбор ҳисоби натурал (миқдор) 
кўринишда товарларнинг номи, нави, сони ва баҳ олари бўйича 
карточкаларда ёки махсус китобларда юритилади. Ушбу ҳисоб регистрларига 
ёзувлар товарларнинг кирими ва чиқимига гувоҳлик берувчи бошланғич 
ҳужжатлар асосида қилинади. 
Товарларнинг омбор ҳисобини юритиш уларни омборларда сақлашнинг 
қабул қилинган усул(лар)ига боғлиқ. Товарлар омборларда, одатда, ҳар бир 
келиб тушган партиялар ёки уларнинг номлари, навлари, келиб тушиш 
баҳолари бўйича сақланади. Ушбу белгиларига қараб товарларнинг омбор 
ҳисоби партияли ва навли усулларда юритилиши мумкин. 
Баҳоларни эркинлаштирилиши, қатъий сотиб олиш баҳоларини 
белгиланмаганлиги ҳозирги шароитда улгуржи савдо корхоналарида 
товарларнинг омбор ҳисобини асосан партияли усулини кенг қўллашни 
таъқоза этмоқда.
Товар партиялари деганда тузилган шартномада кўрсатилган сотиб 
олиш баҳоларида турли таъминотчилардан келиб тушган товарлар мажмуаси 
тушунилади. У ёки бу номдаги келиб тушган товарлар партияси омборда
мавжуд бўлган айнан шу номдаги товарлар таркибига киритилмайди, балким 
келиб тушган товарлар партияси алоҳида сақланади. Бунга сабаб шундаки, 
товарлар номи, артикули, нави бўйича бир хил бўлсада, лекинда улар бир- 
биридан сотиб олиш баҳолари билан фарқ қилиши мумкин. Ушбу товарларни 
бир- бирига қўшиб юбориш кейинчалик улар сотилганда сотиш таннархини 
ва сотишдан олинган даромадни аниқлашда чалкамликларга олиб келиши 
мумкин.
Товарларни партияли ҳисобини юритиш учун омборларларда ҳар бир 
келиб тушган партияга тасдиқланган шаклдаги «Партион карта» (МХ-10) 
очилади. У икки нусхада юритилади. Партион картада товар жўнатувчининг 
барча керакли реквизитлари, товарларни кирим ҳужжатининг номери ва 
санаси, товарнинг номи, артикули, нави, баҳоси, сони, оғирлиги кўрсатилади. 
Партион карталар келиб тушган товарлар партияси сотилиб бўлганича 
юритилади. Сотилган товарнинг сони (оғирлиги) партион картада чиқим 


369
ҳужжатларининг номери ва санаси бўйича кўрсатилади. Товар партияси 
тўлиқ сотиб бўлингач, партион карта ёпилади, унга ушбу партия бўйича 
меъёрдаги табиий камайиш, бузилиш, синиш, йўқотишлар тўғрисидаги 
маълумотлар (агар шундай ҳолат юз берган бўлса) ҳам ёзилади. Партион 
картани ёпилишига омбор мудири, омбор ҳисобчиси, бухгалтерия ходими 
имзо чекадилар. Товарлар партияларини тўлиқ сотиб бўлинганлиги 
тўғрисида раҳбар томонидан тайинланган комиссия томонидан икки нусхада 
махсус тасдиқланган шаклда «Товарлар партиялари бўйича чиқимлар 
тўғрисида далолатнома» (МХ-12) тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси 
партион карталарнинг бир нусхаси билан биргаликда бухгалтерияга 
берилади, иккинчи нусхаси эса партион карталарнинг иккинчи нусхаси 
билан биргаликда омбор мудирида қолади. Омборда қолган партион карталар 
товарларнинг омбор ҳисоби регистри ҳисобланади. 
Товарларни 
сақлашнинг 
навли 
усулини 
фақат 
доимий 
таъминотчилардан шартномаларга асосан бир маромда ва ўзгармас 
баҳоларда келиб тушаётган товарлар бўйича қўллаш мумкин. Ушбу усулда 
келиб тушган янги товарлар олдиндан омборда мавжуд бўлган шу номдаги, 
навдаги, баҳ одаги товарлар сафига киритилади. Бир хил номдаги, навдаги, 
баҳ одаги товарларга алоҳ ида карточка ёки омбор китобида маълум 
саҳифалар ажратилади. Ушбу регистрларга ёзувлар кирим ва чиқим 
ҳужжатлари бўйича олиб борилади. Ҳар бир ёзувдан сўнг товарнинг қолдиғи 
чиқариб борилади. Товарларнинг омбор ҳисоби карточкалари ва китоби 
қуйидаги шаклда юритилади (иловага қаранг). Камида бир марта ҳар ойда 
омбор ҳисоби карточкалари ёки китоби маълумотлари бухгалтерия ҳисоби 
маълумотлари билан таққосланиб борилиши лозим. Бунинг учун омбор 
ҳисоби карточкаларининг кирим ва чиқим, шунингдек давр боши ва 
охиридаги қолдиғи бўйича жамланган маълумотлар асосида тасдиқланган 
шаклда «Товар-моддий бойликларнинг сақлаш жойларидаги қолдиқлари 
ҳисоби қайдномаси» (МХ-19) тузилади. Ушбу қайднома улгуржи савдо 
корхоналари бухгалтериясида товар-моддий бойликларнинг ҳисобининг 
«оператив-бухгалтерлик (қолдиқ)» усулида юритилади, яни унда ҳар бир 
товар бўйича бош қолдиқ, кирим ва чиқим маълумотлари соний ва суммавий 
кўринишда жамланган ҳолда ҳисоб баҳолари бўйича акс эттирилади. 
Қайдноманинг бош ва охирги қолдиқ, кирим ва чиқим бўйича жами 
маълумотлари омбор мудирлари томонидан тузилган ва бухгалтерияга 
топширилган товар ҳисоботларининг мос равишда бош ва охирги қолдиқ
кирим ва чиқим тўғрисидаги маълумотларига мос бўлиши керак. 
Консигнация шартномасисига асосан омборларга қабул қилинган 
консигнацион товарларнинг омбор ҳисоби алоҳида партиялари бўйича 
партион карталарда юритилади. Ушбу партион карталар консигнацион 
товарлар тўлиғича сотилганига қадар ёки ушбу товарлар эгасига 
қайтарилганига қадар омбор мудирлари томонидан икки нусхада юритилади. 
Омборларга ўзга корхоналарга тегишли бўлган ва маъсул сақлаш учун 
кирим қилинган товарларнинг омбор ҳисоби алоҳида карточкаларда
партион ёки оператив –бухгалтерия усулларидан бирида юритилади.


370


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет