9360
“Кредиторлик
ва
депонентлик
қарзларни
ҳисобдан
чиқарилишидан олинган даромадлар” – ушбу счётнинг кредитида
муддатида (3 йилдан ошиқ муддатда) ундириб олинмаган қарзларни корхона
фойдасига ўтказишдан олинган даромадлар мос равишда кредиторлик
қарзларни акс эттирувчи счётлар (6010,6110,6710,6720, 6910-6990 ва
бошқалар) билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади.
9380 “Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам” - ушбу счётнинг
кредитида турли юридик ва жисмоний шахслардан қайтариб бермаслик
шарти билан олинган молиявий ёрдам суммалари акс эттирилади. Бунда
олинган ёрдамнинг турини акс эттирувчи счётлар, масалан, 5010 “Касса”,
5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 0100 “Асосий воситалар счёти”, 1000
“Материаллар счёти” ва бошқа счётлар дебетланади.
9390 “Бошқа операцион даромадлар”- ушбу счётнинг кредитида
юқорида келтирилган счётларга олиб борилмаган бошқа операцион
даромадлар, масалан инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, турли
қоплама суммалар ва бошқалар, акс эттирилади. Бунда мос равишда ТМЗ ва
пул маблағларини акс эттирувчи счётлар ( 0100,1000, 2800, 2900, 5000 ва
бошқалар) дебетланади.
Молиявий фаолиятдан олинган даромадларнинг ҳисоби. Савдо ва
умумий овқатланиш корхоналарининг молиявий фаолиятидан олинган
даромадлари 21-сон БҲМСга мувофиқ қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:
•
9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар”
•
9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар”
•
9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар”
•
9540 “Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар”
•
9550 “Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар”
•
9560 “Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар”
•
Достарыңызбен бөлісу: |